Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАДРИД БИТИМИГА ДОИР БАЁННОМАГА (МАДРИД, 1989 ЙИЛ 27 ИЮНЬ) МУВОФИҚ БЕЛГИЛАРНИ ХАЛҚАРО РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШДА УНДИРИЛАДИГАН ЯККА ТАРТИБДАГИ БОЖЛАРНИНГ СТАВКАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь)» қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ундириладиган якка тартибдаги божлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг валюта ҳисоб рақамига тушадиган якка тартибдаги бож маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
90 фоизи Давлат бюджети даромадига ўтказилади;
10 фоизи улардан идоранинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашганлик учун аъзолик бадалларини тўлашда фойдаланиш учун (камида 50 фоизи), шунингдек ходимларни моддий рақбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 декабрь,
263-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божлар ставкалари
| Бож коди | Божнинг номи | Ставкалар (АҚШ доллари) |
| 1. | Белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган муҳофаза қилишни ёйиш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун, шунингдек ҳудудий кенгайтириш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун: | |
| 1.1. | белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун | 1200 |
| 1.2. | бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун: | 120 |
| 2. | Жамоа белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган муҳофаза қилиш ёйилиши тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун, шунингдек ҳудудий кенгайтириш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун: | |
| 2.1. | белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун | 1800 |
| 2.2. | бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун | 180 |
| 3. | Кўрсатиб ўтилган Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилганлиги узайтирилганлиги учун: | |
| 3.1. | белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун | 600 |
| 3.2. | бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун | 60 |
| 4. | Кўрсатиб ўтилган Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган жамоа белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилганлиги узайтирилганлиги учун: | |
| 4.1. | белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун | 1200 |
| 4.2. | бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун | 120 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 515-модда; 2011 й., 36-сон, 367-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 21-сон, 395-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095; 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 04.09.2024 й., 09/24/535/0679-сон)