25.04.1997 йилдаги 419-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.09.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ШАҲАР ЙЎЛОВЧИЛАР ТРАНСПОРТИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантиришдан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва қонуннинг амал қилиш соҳаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун Тошкент шаҳрида, вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларда, шунингдек шаҳарчаларда шаҳар йўловчилар транспорти субъектларига нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспорти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти тушунчаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспорти деганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, шаҳар доирасида йўловчилар ҳамда багаж ташишга мўлжалланган автомобиль ва электр транспорти тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Шаҳар йўловчилар транспортининг мулк шакллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспорти оммавий ёки хусусий мулк асосида ишлаши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Шаҳар йўловчилар транспортининг турлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспорти жумласига автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен, йўналишли ва йўналишсиз таксилар киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен ва йўналишли таксилар белгиланган йўналишлар бўйича, ҳаракат жадвалига мувофиқ, белгиланган тарифдаги ҳақ эвазига йўловчилар ташийди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўналишсиз таксилар йўловчиларнинг талаблари асосида таксометр (ҳисоблагич) кўрсатиши бўйича ҳақ эвазига ташиш хизматлари кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Идораларга қарашли йўловчилар транспорти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идораларга қарашли йўловчилар транспорти жумласига корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўз ходимларини муайян йўналиш ва ҳаракат жадвали бўйича мазкур корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан белгиланган тартибда ёхуд ташиш шартномаси бўйича ташиш хизматлари кўрсатувчи автобуслари ва микроавтобуслари киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идораларга қарашли йўловчилар транспортидан шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан тузилган ташиш шартномаси бўйича йўловчилар ташиш учун фойдаланилиши мумкин. Бу ҳолда шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари идораларга қарашли йўловчилар транспортига нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Йўловчи ташиш шартномаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш иши ташиш шартномаси асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўловчи ташиш шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар ташиш шартномасининг тарафларидир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташувчи — мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда транспорт воситасига эга бўлган, шаҳарда тижорат асосида йўловчилар ташиш хизмати кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;
(7-модда учинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Қонуни таҳририда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2006 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ- 48-сон — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 367-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчи — ташувчининг хизматидан фойдаланувчи жисмоний шахс.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташиш шартномаси бўйича ташувчи йўловчини ва унинг багажини белгиланган манзилга элтиб қўйиши шарт. Йўловчи белгиланган йўл ҳақини, багажи бўлса, багаж ташиш ҳақини ҳам тўлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Ташувчининг асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар ташувчининг асосий вазифаларидир:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг ташишга бўлган эҳтиёжларини қондириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар йўловчилар транспортининг бир маромда ишлашини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини, транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлигини, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари бажарилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини лицензиялаш, солиқ солиш, кредитлаш, молиялаш ва нарх белгилаш, инвестиция, ягона илмий-техника сиёсатини амалга ошириш, шунингдек Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа воситалар билан тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Шаҳар йўловчилар транспортини давлат томонидан бошқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспортининг давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси махсус ваколат берган шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ривожлантириш ва илмий-техника тадқиқотлари ўтказиш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиялаш тартибини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредитлаш, молиялаш ва инвестициялар соҳасида устун йўналишларни аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
метрополитен ва бошқа муҳим объектлар қурилишини молиялаш масалаларини ҳал этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни изчил рўёбга чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро шартномалар бажарилишини таъминлаш ва давлатлараро алоқаларни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ривожланишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва комплекс минтақавий дастурларни тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳақида шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан шартнома тузиш ва транспорт ҳаракатини ташкил этиш режасини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўл қўйиладиган доирадаги тарифларни белгилаш ва уларга риоя этилиши устидан назоратни уюштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бекатлар, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини, бошқа объектларни жойлаштириш, қуриш ва ободонлаштириш масалаларини ҳал этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчилар ташиш ишининг сифати устидан назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органининг ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташувчилар билан шартномалар тузиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча турдаги шаҳар йўловчилар транспортининг бир маромда ишлашини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона техника сиёсати юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча турдаги шаҳар йўловчилар транспортини ривожлантириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажмлари ва турларини кенгайтириш юзасидан комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни рўёбга чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчиларга хизматлар кўрсатиш тартиби ва қоидаларини белгиловчи норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, шунингдек йўналишли таксиларда йўловчилар ташиш йўналишлари ва ҳаракат жадвалларини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчиларнинг ҳуқуқлари таъминланишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар йўловчилар транспорти субъектлари учун ягона чипта тизимини жорий этиш, йўл чипталари, варақалари, шунингдек айрим тоифадаги фуқароларга транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини лицензиялаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташувчи шаҳарда йўловчилар ташишни махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарда йўловчилар ташиш учун лицензия бериш ва уни қайтариб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш ташувчиларнинг даромадлари, ўз инвестициялари ва чет эл инвестициялари, бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳарда йўловчилар ташиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари, метрополитен қурилиши, қоида тариқасида, давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бекатларни, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини лойиҳалаш, қуриш, ободонлаштириш ва саранжом сақлаш, шунингдек янги трамвай ва троллейбус йўллари қуриш маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспорти ташувчиларининг йўл қўйиладиган доирадаги тарифлар бўйича йўловчилар ва багаж ташиш хизматлари кўрсатиш муносабати билан кўрган зарари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим тоифадаги фуқароларни транспортда имтиёзли ташиш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Шаҳар йўловчилар транспортида йўл ҳақи тўлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш ҳақини тўлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан йўл қўйиладиган доирада белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташишнинг йўл қўйиладиган доирадаги тарифлари даражаси иқтисодий асосланган ташиш харажатларидан ва йўловчилар ташиш хизматларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўналишсиз таксиларда багаж ташиш ҳақи олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Солиқлар ва имтиёзлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспортининг ташувчиси Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар тўлайди ва имтиёзлардан фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқи тегишли малакага эга бўлган ва тиббий текширувдан ўтган шахсга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўловчилар транспортини бошқаришга доир малака талаблари ва тиббий текширувдан ўтиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Йўналишларни ташкил этиш. Бекатлар, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзиллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органлари, аҳолининг эҳтиёжларига қараб йўналиш тармоқларини ҳамда шаҳар йўловчилар транспортининг ҳар хил турларини улардан самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда ривожлантиришни таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўналишларни ташкил этиш, шу жумладан янги йўналишлар очиш ва ишлаб турганларини ўзгартириш, бекатларни, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини жойлаштириш ерини аниқлаш шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўловчиларнинг, шу жумладан ногиронлар ва болали йўловчиларнинг транспорт воситасига чиқиши ва ундан тушишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзиллари ҳудудида жиҳозланган супачалар бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзилларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсати билан аҳолига хизматлар кўрсатиш объектлари жойлаштирилиши мумкин. Бунда йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги ҳамда транспорт ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бекатлар,тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзиллари мазкур турдаги иншоотларга қўйиладиган санитария ва техника талабларига мос, замонавий кўринишга эга бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Шаҳар йўловчилар транспортининг ҳаракат жадвали
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспортининг ҳаракати ташувчи томонидан шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи тасдиқлаган ҳаракат жадвалига мувофиқ ташкил қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча бекатларда, охирги ва тўхтаб ўтиш манзилларида йўналишнинг номи, тартиб рақами ва ҳаракатнинг оралиқ вақти тўғрисидаги маълумот лавҳаси жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Метрополитен бекатларида поездлар ҳаракатининг оралиқ вақти махсус қоидаларга биноан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти воситаларига қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспорти воситалари хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, экология талабларига, шунингдек стандартлар ва техникавий шартларга, тиббий-санитария ва ёнғинга қарши нормаларга мувофиқлик сертификатига эга бўлиши лозим. Транспорт воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатлашдан ўтмаган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган транспорт воситалари фойдаланишга қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўловчилар транспортини сертификатлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспортининг салонида ҳаракат йўналиши, йўловчи ва багаж ташиш ҳақи тўғрисидаги маълумот, шунингдек бошқа зарур ахборот бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташувчи шаҳар йўловчилар транспортида ногиронлар ва болали йўловчилар учун зарур қулайликларни яратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўналишсиз таксиларда йўл ҳақини аниқлаш учун ҳисоблагич (таксометр), махсус таниб олиш белгилари ва бошқа енгил автомобиллардан фарқланувчи рақам белгилари бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўналишсиз таксилар учун умумий белгилар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Шаҳар йўловчилар транспортида реклама
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташувчилар юридик ва жисмоний шахсларнинг рекламасини транспорт воситаларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти ташувчисининг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташувчи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳарда йўловчиларни ташиш ишларини бажариш учун лицензияга эга бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчиларни ташиш юзасидан белгиланган қоидаларга риоя этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғиндан сақлаш хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талабларини бажариши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳаракат хавфсизлигини, шаҳар йўловчилар транспортидан техник фойдаланиш ва уни ишлатиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг айрим тоифаларини имтиёзли ташиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бажариши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташувчиларнинг белгиланган йўналишдан ўзбошимчалик билан четга чиқиши, ҳаракат жадвалини бузиши ҳамда йўловчиларга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бирон-бир талабни қўйиши ман этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Йўловчиларнинг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўловчилар:

шаҳар йўловчилар транспортининг ҳар қандай туридан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзилларидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзлари билан биргаликда етти ёшгача бўлган болаларини бепул олиб юриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўлчамлари белгиланган катталикдан ошмайдиган, вазни йигирма килограммгача бўлган қўл юкини бепул олиб юриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлаб багаж олиб юриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳаёти ва соғлиғини шахсий суғурта қилиш ҳақида ихтиёрий равишда шартнома тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бекатлар ва охирги диспетчерлик манзиллари диспетчерларидан шаҳар йўловчилар транспортининг иши тўғрисида ахборот олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Йўловчиларнинг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўловчилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўловчиларни ташиш юзасидан белгиланган қоидаларга риоя этишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўл ҳақи ва багаж ташиш ҳақини ўз вақтида тўлашлари, чиптани манзилга етгунга қадар сақлашлари ва уни назорат қилувчи шахсларнинг талабига биноан кўрсатишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар йўловчилар транспортидан фойдаланганда тозалик ва тартибга риоя этишлари, ташувчиларнинг асбоб-ускуналари ва мол-мулкини эҳтиёт қилишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бажаришлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўловчиларнинг тез ёнувчан, портловчи, заҳарли, радиоактив моддалар ва ашёларни, шунингдек ғилофсиз ўқотар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юришлари ман этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Шаҳар йўловчилар транспортида имтиёзли юриш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим тоифадаги фуқароларга қонун ҳужжатлари билан шаҳар йўловчилар транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқи белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқидан фойдаланадиган шахсларнинг қўл юки ва багаж олиб юриши умумий асосларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлар бўйича кетаётган йўловчилар учун шаҳар йўловчилар транспортида амал қилаётган ташиш қоидалари мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чипталарни, йўл варақаларини ва шаҳар йўловчилар транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик қонунда белгилаб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 25 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
419-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 367-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)