Маъмурий-ҳудудий тузилмаларни мақбуллаштириш ва такомиллаштириш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тузилмасини янада оқилона шакллантириш мақсадида ва «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
а) Сирдарё вилоятининг Меҳнатобод туманини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатиб, мазкур туман эгаллаб келган ҳудудларни Мирзаобод тумани таркибига (Баҳористон, Йўлдошобод қишлоқлари ва «Янгиер» балиқчилик хўжалиги ҳудуди ҳамда «Туркистон» ўрмон хўжалиги ҳудудининг бир қисми) ва Ховос тумани таркибига (Бинокор, Зафаробод, Туркистон, Чаманзор, Қаҳрамон, Ҳусниобод қишлоқлари ҳудуди ва «Туркистон» ўрмон хўжалиги ҳудудининг бир қисми) қўшиб юбориш тўғрисидаги;
б) Оқолтин тумани ҳудудининг бир қисмини (Барлос, Чинобод қишлоқлари ҳудуди ва «Сирдарётелеком» ёрдамчи хўжалиги) Мирзаобод тумани таркибига;
Ховос тумани ҳудудининг бир қисмини (Дўстлик қишлоғи, «Ширин» ширкат хўжалиги, «2-Фарҳод» шаҳарчаси, Гулистон давлат университетининг ўқув хўжалиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳарбий қисмининг ёрдамчи хўжалиги) Боёвут тумани таркибига;
Шароф Рашидов тумани ҳудудининг бир қисмини, Учтом қишлоғи билан биргаликда, Оқолтин тумани таркибига ўтказиш тўғрисидаги;
Янгиер шаҳрининг Ховос шаҳарчасини Ховос тумани таркибига ўтказиб, уни туманнинг маъмурий маркази этиб белгилаш тўғрисидаги;
2. Сирдарё вилоятининг Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Ховос туманлари ва Янгиер шаҳрининг чегаралари график чизмага мувофиқ тасдиқлансин.
тугатилган халқ депутатлари Меҳнатобод туман Кенгаши ҳудудида жойлашган сайлов округлари ва бошқа ўтказилаётган ҳудудлардаги сайлов округларидан сайланган депутатлар тегишинча халқ депутатлари Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин ва Ховос туманлари Кенгашлари депутатлари эканликлари;
номи ўзгартирилган Шароф Рашидов туман халқ депутатлари Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутатлари эканликлари белгилаб қўйилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Сирдарё вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишига ўзгартиришлар киритилаётган даврда туман хўжалиги тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташкилий тартибда ва бир маромда бошқарилишини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.