1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
[ТСЗ:
1.Молия / Биржа фаолияти]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БИРЖАЛАР ВА БИРЖА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 260-II-сонли «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига асосан янги таҳрирда қабул қилинган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун биржалар ташкил этиш ва биржа фаолиятини ҳуқуқий бошқариш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Биржа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа аввалдан тайинланадиган манзил ва вақтда белгиланган қоидалар асосида очиқ савдо-сотиқ ўтказиш орқали биржа товарлари билан эркин улгуржи савдо қилиш учун шарт-шароитлар яратувчи, юридик шахс ҳисобланадиган корхонадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Биржа фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа фаолияти — товарларга бўлган талаб ва уларни таклиф қилишнинг амалда мавжуд нисбатларини аниқлаш ҳамда уни ҳисобга олган ҳолда нарх-навони шакллантириш асосида биржа товарларининг улгуржи бозорини вужудга келтиришга қаратилган ҳаракатларнинг мажмуидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Биржа товари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мол-мулк, шу жумладан кўчмас мол-мулк, хизматлар, маҳсулот етказиб беришга доир шартномалар, интеллектуал мулк, қийматли қоғозлар, валюта маблағлари ва фуқаролар ўртасида муомалага чиқариладиган бошқа товар биржа товари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ер, ер ости бойликлари, сувлар, бошқа табиий ресурслар, маданият ва тарихга доир миллий бойликлар рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа турдаги товарлар биржа товари бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Биржа фаолиятининг қатнашчилари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, ташкилотлар, хўжалик уюшмалари, брокерлик ва дилерлик фирмалари (идоралари), брокерлар, дилерлар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл юридик ва жисмоний шахслари биржа фаолиятининг иштирокчилари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Биржа ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа тузиш ва биржа фаолияти билан боғлиқ муносабатлар «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, ушбу Қонун, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида эса Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан ҳам тартибга солиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун меҳнат биржасига тааллуқли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II БЎЛИМ. БИРЖА ТАЪСИС ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Биржа таъсис этиш ва уни тугатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биржа юридик шахслар томонидан ҳам, жисмоний шахслар томонидан ҳам, шу жумладан чет эл юридик ва жисмоний шахслари томонидан улар ўртасидаги ихтиёрий келишув асосида таъсис этилади. Биржа таъсис этиш таъсис шартномаси билан расмийлаштирилиб, унда биржанинг вазифалари ва фаолият соҳаси, биржа муассисларининг таркиби, устав фондининг миқдори, ҳар бир муассиснинг устав фондидаги улуши, улуш киритиш муддатлари ва тартиби кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржанинг устав фонди энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваридан кам бўлмаслиги керак.
(6-модданинг 1-банди иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2022-XII-сонли Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Устав фондининг энг кам миқдори ҳар йили нарх-наво даражасининг ўзгаришига мувофиқ равишда қонунларда белгиланган тартибда индексация қилиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Биржани тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Биржа ташкил қилиш шакллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржалар акциядор жамиятлар (очиқ ёки ёпиқ хилдаги), масъулияти чекланган жамиятлар каби хўжалик жамиятлари кўринишида ва бошқа шакллардаги уюшмалар тарзида тузилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биржалар ўз фаолиятларини мувофиқлаштириб бориш, биржа ҳаракатини ривожлантиришга оид бошқа вазифаларни ҳал этиш мақсадида иттифоқлар, уюшмалар ва ўзга бирлашмаларга бирлашиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Биржа савдо-сотиғида рақобатга барҳам бериш ёки уни чеклаб қўйиш мақсадида биржаларнинг бирлашиши тақиқланади ҳамда шунга қаратилган битимлар ва ҳаракатлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Биржанинг фаолият соҳаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биржа биржанинг савдо-сотиғини ташкил этиш ва уни тартибга солиб туришга доир фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Биржа олди-сотди, савдо-воситачилик фаолияти билан бевосита шуғулланиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишлаб чиқариш (маҳсулотлар ва моллар), савдо ва савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилиб қўйган, шунингдек биржада ўзининг брокерлик ўрнига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга биржа пул қўйишга, уларнинг улуши (пайи)ни, акцияларини сотиб олишга, муассиси бўлишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа савдоларини самарали ўтказишга кўмаклашувчи ҳамда биржа инфраструктурасини (консалтинг, тарғибот ва бошқа хизмат турлари) таркиб топтирувчи корхоналар учун биржа муассис бўлиши мумкин.
(10-модданинг 2-банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги 922-XII-сон Қонунига асосан хатбошилар билан алмаштирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 329-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Биржани бошқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржани бошқариш унинг уставига мувофиқ амалга оширилади. Биржа ўз бошқарувининг тузилиши, шакли ва услубларини мустақил белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Биржа устави
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа ўз фаолиятини муассислари тасдиқлайдиган устав асосида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржанинг уставида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржанинг номи ва тури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа фаолиятининг соҳаси ва мақсади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
устав фондининг миқдори, муассислар томонидан фондга улушлар киритишнинг тартиби ва муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даромадни тақсимлаш ва эҳтимол тутилган зарарларни қоплаш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа муассислари ва аъзоларининг мулкий жавобгарлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржанинг бошқарув идоралари, уларни ташкил этиш тартиби ва уларнинг ваколатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа савдо-сотиғи қоидаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни вақтинча тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тартиби, биржа аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржани қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби белгилаб берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уставда қонунларга зид келмайдиган бошқа қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Биржанинг ҳуқуқлари ва вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биржа ушбу Қонун ва ўз устави асосида биржа савдо-сотиғи қоидаларини қабул қилишга ва бу қоидаларнинг биржа савдо-сотиғининг барча иштирокчилари томонидан ижро этилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шуъба корхоналар, шунингдек биржа инфраструктурасини шакллантирувчи филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Биржа:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа савдо-сотиғи ўтказиш учун шароит яратиб бериши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа операцияларини тартибга солиб бориши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларга бўлган талаб ва таклифлар нисбати асосида нарх-навони аниқлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа аъзолари ва мижозларига ташкилий йўсиндаги ҳамда бошқа хил хизматлар кўрсатиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мунтазам равишда (ҳафтасига камида бир марта) нарх-наво аниқланишига, индексацияси ва ўзгаришига, савдо-сотиқ вақти, товарлар, битим ҳажмлари, контрактларнинг миқдорларига ва бошқа кўрсаткичларига доир ахборотларни, товарлар бозорининг аҳволи ва унинг ривожланиши тахминларига доир таҳлилий шарҳларни эълон қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биржанинг мол-мулки асосий фондлар ва оборот маблағларидан, шунингдек хусусий мулк тарзида биржага қарашли бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа мол-мулки биржа қатнашчилари томонидан таъсис пайлари ва кириш бадаллари ҳисобига унинг эгалигига ёки унга ижарага берилади, шунингдек биржа томонидан ўз фаолиятидан орттирган даромадлар ҳисобига мулк сифатида сотиб олинади.
(14-модда 1-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Биржа мол-мулкидан фойдаланиш тартибини биржа аъзоларининг умумий йиғилиши белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат биржанинг мулкий ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини кафолатлайди. Қонунларда назарда тутилганидан бўлак ҳолларда биржа мол-мулкининг тортиб олинишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржанинг мулкий ҳуқуқларини бузиш туфайли, фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш оқибатида унга етказилган зарарлар қонунларда белгиланган тартибда қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Биржа аъзолари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржанинг устав капиталида иштирок этувчи (муассислар) ёхуд биржа мол-мулкига ўзга бадаллар киритувчи юридик ва жисмоний шахслар биржа аъзолари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг 6-моддаси 2-бандида санаб ўтилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек мазкур биржанинг хизматчилари биржа аъзолари бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III БЎЛИМ. БИРЖА ФАОЛИЯТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Биржа фаолиятининг асосий қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа фаолияти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказиладиган жойи ва вақтини олдиндан тартибга солиш йўли билан биржа савдо-сотиғи самарадорлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа товарлари бозорини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эркин равишда юзага келадиган бозор нархларини қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо-сотиқни ошкора ва омма олдида ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа битимларини тасдиқланган қоидаларга асосан эркин равишда тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларнинг нархини белгилаш ва уларга доир маълумотларни эълон қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
монополияга қарши кураш тўғрисидаги қонунларга риоя этиш қоидалари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Биржа савдо-сотиғи иштирокчилари ва уларнинг биржа савдосидаги иштироки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа аъзолари, биржа воситачилари, шунингдек биржа мижозлари биржа савдо-сотиғининг қатнашчилари бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Брокерлик жойига эга эканлик ёхуд доимий ва бир галлик мижозлар томонидан савдо-сотиққа келганлик учун йиғимлар тўлаганлик биржа савдо-сотиғида бевосита иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Брокерлик жойига эга бўлмаган биржа аъзолари биржа савдо-сотиғида брокерлик фирмалари (идоралари) ва ушбу биржада ўз фаолиятини амалга ошираётган мустақил брокерлар билан тузган шартномалар асосида иштирок этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Биржа фаолиятидаги воситачилик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа фаолиятидаги воситачилик фақатгина биржа воситачилари — брокерлар ва дилерлар, брокерлик ва дилерлик фирмалари (идоралари) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Брокер — олди-сотди битимлари тузилишида ўз мижозларининг топшириғига биноан ва уларнинг номидан воситачилик хизматини амалга оширувчи шахсдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дилер — биржада ўз номи ва ўз ҳисобидан воситачиликни амалга оширувчи шахсдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Биржа савдо-сотиғи қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биржа савдо-сотиғи қоидалари биржа аъзоларининг умумий йиғилиши ёки умумий йиғилиш ваколат берган биржанинг бошқарув идораси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Биржа савдо-сотиғи қоидаларида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржада амалга ошириладиган биржа операцияларининг турлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа савдо-сотиғи иштирокчиларининг таркиби ва уларга қўйиладиган талабларнинг мажмуи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа операцияларини амалга ошириш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа товарлари нарх-навосини аниқлаш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа битимлари тузиш чоғида биржа аъзолари ва биржа савдо-сотиғи бошқа қатнашчиларининг ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа хизматидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори ва бу тўловларни белгилаш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа қатнашчилари ва ходимларининг биржа савдо-сотиғи қоидаларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлиги тўғрисидаги низом акс эттирилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Биржа қоидаларида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нарх-навонинг ўзгаришига таъсир кўрсатиш мақсадида бир шахс томонидан бевосита ёки сохта шахслар орқали товарларни (битимларни) олди-сотди қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа савдо-сотиғи қатнашчилари томонидан келишиб туриб биржадаги кундалик нарх-навони ўзгартириши ёки белгилаб бериши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар содир этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор конъюктурасини сунъий равишда ўзгартиришга олиб келиши мумкин бўлган сохта маълумотлар тарқатиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Биржа фаолияти билан шуғулланишни рўйхатдан ўтказувчи ва бундай фаолият билан шуғулланиш учун лицензия берувчи давлат бошқаруви идоралари биржа савдо-сотиғи қоидаларининг ижро этилиши республика иқтисодиётига зарар етказиши мумкин бўлган тақдирда ушбу Қонун 16-моддасининг талабларига мувофиқ ана шу қоидаларга ўзгартишлар киритишни талаб қилишга ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Биржа операциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Муайян биржада тақдим этилган товарлар олди-сотдиси бўйича биржа воситачилари ўртасида тузилган, биржа савдо-сотиғи қоидаларига мувофиқ амалга оширилган ва белгиланган тартибда биржада рўйхатдан ўтказилган битимлар биржа операциялари деб эътироф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Биржа битимининг мазмуни (товарнинг номи, миқдори, нархи, ижро ўрни ва муддатидан бўлак) ошкор этилиши мумкин эмас. Биржа битимининг мазмунига доир маълумотлар фақат тергов ва суд идораларининг талаби билан тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Биржа битимлари биржа номидан ва унинг ҳисобига тузилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Биржа битимларининг турлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржаларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бор товарларнинг олди-сотди битимлари, шу жумладан товарларни дарҳол бериб юбориш ёки етказиб бериш ёхуд товарга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар топширишни ҳам кўзда тутувчи олди-сотди битимлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
форвард битимлар, яъни бор товарни етказиб бериш муддатларини кечиктирган ҳолда харид қилиш ва сотишга доир битимлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фьючерс битимлар, яъни стандарт контрактларга доир олди-сотди битимлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
опцион битимлар, яъни товарларни ёки товарлар етказиб бериш контрактларини белгиланган нархлар бўйича келгусида харид қилиб олиш ёки сотиш ҳуқуқларга доир олди-сотди битимлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа савдо-сотиғи қоидаларида назарда тутилган товарлар, контрактлар ёки ҳуқуқларни харид қилиш ва сотишга доир бошқа битимлар тузилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Форвард ва фьючерс битимлари ҳамда опционлар савдосини амалга оширувчи биржа ўзининг ҳисоб-китоб (клиринг) марказлари орқали битимлар ижросини кафолатлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Биржада товар экспертизаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа савдо-сотиқ қатнашчисининг талабига кўра биржа олди-сотдиси орқали сотиладиган мавжуд моллар сифатининг экспертизасини ташкил этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Ҳисоб-китоб ва ҳисобот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа ўз фаолияти натижаларининг оператив ва бухгалтерия ҳисобини, шунингдек амалдаги қонунларда белгиланган тартибда статистика ҳисоботини юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат статистика ҳисоботини бузиб кўрсатишда ёки белгиланган муддатда тақдим этмаганликда айбдор бўлган биржанинг мансабдор шахслари қонунларда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV БЎЛИМ. БИРЖА ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Биржа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржани ва биржа фаолияти иштирокчиларини (юридик шахсларни) давлат рўйхатидан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиялар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа фаолиятини солиқ солиш билан бошқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржага доир қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тасарруфида бўлмаган тузилмаларнинг биржалар ва биржа қатнашчилари фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва уларга лицензия бериш ишларига аралашувига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Биржани ва биржа фаолияти қатнашчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биржани давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўтказади, биржа фаолияти қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш эса «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган қатъий суммаларда давлат пошлинаси ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Биржани қайта рўйхатдан ўтказиш унинг таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси ва устави) ўзгаргани тақдирдагина амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Асоссиз равишда рўйхатдан ўтказишни рад этиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Биржа фаолиятига лицензия бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қийматли қоғозлар, валюта, кўчмас мулк, интеллектуал мулк билан савдо операциялари бажариш биржа фаолияти қатнашчилари томонидан лицензиялар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа фаолиятига лицензия бериш тартибини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа фаолиятининг қатнашчиларига лицензия у давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейингина Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган идора томонидан тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Биржа фаолиятини солиқ йўли билан тартибга солиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа фаолиятини солиқ йўли билан тартибга солиб туриш корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Биржа қонунларига риоя этилиши устидан назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда биржа фаолияти қатнашчиларига лицензиялар бериш ишини амалга оширувчи давлат бошқаруви идоралари биржалар ва биржа қатнашчилари биржага доир қонунларга риоя этишларини назорат қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда. Биржанинг ташқи иқтисодий фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа ташқи иқтисодий фаолиятни ушбу Қонун ва амалдаги қонунларда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганидан кейин амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа савдо-сотиғига қўйиш учун мўлжалланган товарларга доир экспорт ва импорт ишлари биржа воситачилари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда. Биржа фаолиятига давлат кафолати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат амалдаги қонунларга зид бўлмаган барча турдаги биржа битимлари бўйича мулкчилик ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини кафолатлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бошқаруви идоралари биржа фаолияти қатнашчиларининг фаолиятига аралашишга ҳақли эмас, қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V БЎЛИМ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ВА БИРЖА ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-модда. Низоларни қараб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биржа фаолияти қатнашчилари ўртасида, шунингдек биржа фаолияти қатнашчилари билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари ўртасида келиб чиқадиган низолар судлар ёки хўжалик судлари томонидан ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Биржа битимлари қатнашчилари ўртасида биржа савдо-сотиғи қоидаларида назарда тутилган масалалар юзасидан келиб чиққан низоларни биржанинг ҳакамлик комиссияси ҳал этади, томонлардан биронтаси унинг қарорига рози бўлмаган тақдирда эса тегишли хўжалик суди ҳал этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низоларни ҳакамлик комиссиясида қараб чиққанлик учун ҳақ ундириш тақиқланади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги 922-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 329-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-модда. Биржа ва биржа фаолияти қатнашчиларининг жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Биржаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва биржа қатнашчиларига лицензиялар бериш билан шуғулланадиган идоралар 1, 2, 6 (2-банд), 9 (2-банд), 10, 13 (2-банд 4-хатбоши), 15 (2-банд), 19 (3-банд), 29-моддаларда назарда тутилган қоидалар бузилган тақдирда биржа фаолиятини ва лицензияларнинг амал қилишини уч ойгача тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар биржа томонидан ушбу Қонуннинг қоидалари бузилиши давом эттирилаверса, назорат қилувчи идоралар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига биржани тугатиш тўғрисидаги даъвони тақдим қилишга ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Қонуннинг қоидаларини бузганларга нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа фаолиятининг қатнашчиси бўлган корхонанинг мансабдор шахсини биржага доир қонунлар бузилганлиги ҳолларига 15 кунлик муддат ичида барҳам бериш тўғрисида ёзма ёки оғзаки равишда огоҳлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа фаолияти қатнашчиси бўлган юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 200 ҳиссаси миқдорда жарима ундириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа фаолияти қатнашчиси бўлган корхоналарнинг мансабдор шахсларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 20 ҳиссаси миқдорда жарима ундириш каби жавобгарлик чоралари ҳам қўлланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржага доир қонунлар бузилишига йўл қўйганлик учун жавобгарлик турини аниқлаш биржага доир қонунларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи идораларнинг ваколатига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жарималар назорат идоралари томонидан даъво билдириш тартибига риоя этмаган ҳолда судга ёки хўжалик судига даъво тақдим этиш орқали ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Биржага доир қонунлар ва биржа савдо-сотиғи қоидалари бузилганлиги учун жарима ундириш тўғрисида судда ёки хўжалик судида даъво қўзғатган давлат бошқаруви идоралари давлат пошлинаси тўлашдан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу моддага мувофиқ ундириб олинган жарима суммалари тўлиқ миқдорда тегишли бюджетга ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Жарима миқдорлари нарх-наво даражасининг ўзгаришига мувофиқ индексация қилиниши лозим.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги 922-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 329-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 2 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
625-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 394-модда; 1993 й., 1-сон, 19-модда; 1993 й., 9-сон, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда)