Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ф.Х. Отахонов) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 15 ноябрь,
ПФ-3818-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 2 октябрдаги ПФ-2084-сонли Фармони билан тасдиқланган акциядорлик тижорат банки Кенгаши Намунавий низомида:
а) 4-банднинг:
еттинчи хатбошидаги «банк облигацияларини» сўзларидан кейин «(очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги банклар учун)» сўзлари қўшилсин;
ўн еттинчи хатбоши сифатида қуйидаги жумла илова қилинсин: «банкни ривожлантириш бизнес-режасини тасдиқлаш»;
ўн еттинчи—йигирманчи хатбошилари тегишли равишда ўн саккизинчи—йигирма биринчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
б) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«корпоратив бошқарув бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этиш борасида банк акциядорлари умумий йиғилишларида ҳар йили ҳисобот бериш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли Фармонининг 8-банди чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли Фармони 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги «ставка бўйича сақлаб қолинсин» сўзларидан кейин «қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини юритаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно, улар ялпи даромаднинг 10 фоизи миқдоридаги ставка бўйича ягона солиқ тўлайдилар» сўзлари илова қилинсин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 452-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)