Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 21 АВГУСТДАГИ ПҚ-446-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 3 ноябрь,
228-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорида:
а) 9-бандда «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» сўзи «Ўзгеобурғунефтгаз», «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзнефтгазқурилишинвест» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) 10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқарувининг раиси мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг бош бошқармаси бошлиғи — раиснинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бош бошқармалари бошлиқлари — раиснинг ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосарига вазирларга белгиланган, бош бошқармалар бошлиқлари — бошқарув раисининг ўринбосарларига — вазирнинг биринчи ўринбосарларига белгиланган моддий ва маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) 11-илованинг «Акциядорлик жамиятларининг шуъба корхоналари» бўлими 4-банди қуйидаги мазмундаги 4—6-бандлар билан алмаштирилсин:
«4. «Ўзгеобурғунефтгаз» акциядорлик компанияси
5. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси
6. «Ўзнефтгазқурилишинвест» акциядорлик компанияси».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда):
а) 3-банднинг иккинчи хатбошида «Нефть маҳсулотлари минтақавий бошқармаси» сўзлари «Нефть базалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
1) «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Элликқалъа нефть базаси
Тўрткўл филиали
Қоратов филиали»;
2) «Жиззах вилояти» бўлимининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Зарбдор филиали»;
3) «Қашқадарё вилояти» бўлимида:
банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Айритом филиали»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Китоб филиали»;
4) «Навоий вилояти» бўлимида:
1-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Зарафшон филиали»
«Учқудуқ филиали»;
2-банд чиқариб ташлансин;
5) «Наманган вилояти» бўлимининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Поп филиали»;
6) «Самарқанд вилояти» бўлимида:
банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жомбой филиали»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Зирабулоқ филиали»;
7) «Сурхондарё вилояти» бўлимининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Олтинсой филиали»;
8) «Сирдарё вилояти» бўлимининг 1-банди иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
9) «Тошкент вилояти» бўлимининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қибрай филиали»;
10) «Фарғона вилояти» бўлимининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Олтиариқ филиали»;
11) «Хоразм вилояти» бўлимида:
банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳазорасп филиали»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2-банд чиқариб ташлансин;
12) «Ҳаммаси: 25 нефть базаси, 38 филиал» сўзлари «Ҳаммаси: 23 нефть базаси, 43 филиал ва 6 комплекс автосервис пункти (нефть базаларининг филиаллари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) 3-илованинг номланишида «Нефть маҳсулотлари минтақавий бошқармаси» сўзлари «Нефть базалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон қарорида:
а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 3-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ихтиёрига берилаётган 5-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар рўйхати»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
в) 4-банднинг иккинчи хатбошида «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» сўзи «Ўзгеобурғунефтгаз», «Ўзнефтгазқазибчиқариш» сўзлари билан алмаштирилсин;
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 444-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)