LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш назарда тутилган лойиҳалаштириш ташкилотлари рўйхатидан юридик шахс бўлмаган тузилмаларни чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорига 1-иловага 8, 9, 56, 71, 82-87, 90, 93, 96 ва 110-позициялар чиқариб ташланган ҳолда ўзгартиришлар киритилсин.