30.10.2006 йилдаги ПҚ-500-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 09.07.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
В.П. Чкалов номидаги тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, замонавий рақобатбардош авиация техникасини барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш, шунингдек ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Таъкидлансинки, сўнгги йилларда В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси («Чкалов номидаги ТАИЧБ» ДАЖ) томонидан шовқин, эмиссия ва аниқ навигация бўйича ИКАО талабларига тўлиқ жавоб берадиган транспорт ҳамда йўловчи ташувчи янги авлод самолётларини мунтазам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, «Чкалов номидаги ТАИЧБ» ДАЖнинг бошқаруви раиси — бош директори ва бошқарув аъзолари (бош муҳандис, бош директор ўринбосарлари, ҳудудий бўлинмалар директорлари) акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимларга тасдиқланади.
(2-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 июлдаги ПҚ-668-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 27-28-сон, 282-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар «Чкалов номидаги ТАИЧБ» ДАЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналиши этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикамизда авиация ва бошқа рақобатбардош техника ишлаб чиқаришни ривожлантириш, жумладан ички ҳаво йўналишларидаги эскирган самолётлар паркини алмаштириш мақсадида узоқ истиқболни назарда тутган ҳолда Ил-114 туркумдаги самолётлар ишлаб чиқаришни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бирлашманинг экспорт салоҳиятини ошириш ва молиявий аҳволини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
авиация саноатида муҳандислар ва бошқарувчи кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни тизимли асосда ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 июлдаги ПҚ-668-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 27-28-сон, 282-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси 2010 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган рўйхатлар бўйича ривожланиш прогнозлари режасига мувофиқ самолётлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган импорт қилинадиган бутловчи буюм ва материаллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
капитал таъмирлаш учун республика ҳудудига олиб келинадиган ҳамда хорижий пудратчилар кучи билан таъмирлаш ва ишлов беришни тугатиш мақсадида республикадан ташқарига вақтинча олиб чиқиладиган самолётлар таркибидаги бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ан-24 ва Як-40 самолётлари паркини алмаштириш мақсадида «Пратт Уитни» двигателли ва «Коллинз» авионикали Ил-114-100 самолётларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни узоқ муддатли имтиёзли кредитлашни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чкалов номидаги ТАИЧБ» ДАЖда Ил-114 самолётлари учун тренажер мажмуасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Чкалов номидаги ТАИЧБ» ДАЖ Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда бирлашма Низомига тегишли ўзгартишлар киритиш ва амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур қарор талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.Р. Шоисматов ва Р.С. Азимов зиммаларига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 30 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-500-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 439-модда; 2007 й., 27-28-сон, 282-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)