Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори, 31.10.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1633
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШНИНГ ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИДА РЎЙХАТГА ОЛУВЧИ ОРГАНЛАР ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ҲАМДА ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 31 октябрда 1633-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 27 майдаги 2015-19, 2-мб-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1633-2, 01.06.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2006 йил 29 сентябрь,

2006-40-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 29 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-сон

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг 2006 йил 29 сентябрдаги 2006-40, 6-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартибида рўйхатга олувчи органлар ва давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида», «Давлат статистикаси тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ–357-сон қарорига асосан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартибида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи органлар), давлат солиқ хизмати ҳамда давлат статистика органлари ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи (кейинги ўринларда — КТУТ) хос рақамлари квотаси — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга мустақил бериш учун ажратилган хос рақамлар квотаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон ҳужжат айланиши — электрон ҳужжатларни ахборот тизими орқали жўнатиш ва қабул қилиб олиш жараёнлари йиғиндиси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Давлат статистика органи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органларга КТУТ хос рақамлари квотасини ажратиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Рўйхатга олувчи орган КТУТ хос рақамларининг тегишли квотасидан КТУТ хос рақамини беради. КТУТ хос рақамлари квотаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан рўйхатга олувчи органга мустақил равишда бериш учун ажратилган КТУТ хос рақамларининг миқдоридан иборатдир. КТУТ хос рақамлари квотаси ҳар бир рўйхатга олувчи органга ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмай узлуксиз равишда тақдим этилади (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар ойда КТУТ захира хос рақамларининг зарур миқдорини шакллантиради ва рўйхатга олувчи органларга электрон шаклда тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари электрон почта ёки факсимил алоқа орқали КТУТ хос рақамларини:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адлия органлари рўйхатга оладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича —Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармаларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. КТУТ хос рақамлари квотаси ҳар бир рўйхатга олувчи органда бир ойда давлат рўйхатидан ўтказилаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг ўртача сонидан келиб чиқиб ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Рўйхатга олувчи органларда КТУТ хос рақамларининг етарли миқдордан камайиб кетишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги ойнинг 5 санасигача рўйхатга олувчи органларга ажратилган КТУТ хос рақамлари квотаси етарли бўлмаса, рўйхатга олувчи орган олдиндан тегишли ҳудудий статистика органига белгиланган шаклда сўровнома билан мурожаат қилади (мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровномани олган давлат статистика органи икки иш куни ичида керакли миқдордаги қўшимча КТУТ хос рақамларини рўйхатга олувчи органга ажратиб бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. КТУТ хос рақами рўйхатга олувчи органлар томонидан қатъий кетма-кетлик билан берилади. КТУТ хос рақамининг тўғри берилиши учун рўйхатга олувчи органлар жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Юридик шахсга рўйхатга олиш вақтида берилган КТУТ хос рақами бошқа юридик шахсга қайтадан берилишига йўл қўйилмайди (юридик шахс белгиланган тартибда тугатилган тақдирда ҳам).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахс такроран рўйхатдан ўтганда, унинг асосий фаолият тури, мулкчилик шакли, ташкилий ҳуқуқий шакли, номланиши, юридик манзили, таъсисчилар таркиби, низом жамғармаси, идоравий мансублиги ўзгарганда КТУТ хос рақами ўзгартирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат статистика органлари рўйхатга олувчи орган томонидан берилган КТУТ хос рақамларининг улар томонидан ажратилган хос рақамларга мос келишини текширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хатолар аниқланган тақдирда, бир иш куни давомида электрон почта ёки факсимил алоқа орқали тегишли рўйхатга олувчи орган хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Рўйхатга олувчи орган, тегишли хабарномани олгандан сўнг бир иш куни давомида Юридик шахсларнинг Давлат реестрига ўзгартириш киритиб, давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақида янги гувоҳнома расмийлаштириб, бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади ва унга янги гувоҳнома беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Берилган янги гувоҳнома учун давлат божи ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловчилар идентификация рақамларини бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг идентификация рақамлари ягона реестрини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни тартибга солиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқларнинг бюджетга тушишини ҳисобга олиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича маълумотларни компьютерда ишлашни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича ахборотларнинг яхлитлиги ва ишончлилиги кўп томонлама текширилиши ва назорат қилинишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат солиқ хизмати органлари билан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, тижорат банклари ва молиявий, шунингдек кўчар ва кўчмас мулк бўйича операцияларни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот айирбошлашни бирхиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан жисмоний шахслар томонидан даромадлар, тўланган солиқлар, ижтимоий ва бошқа суғурталар бўйича давлат жамғармаларига тўловларни ҳисобга олишни бирхиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Юридик шахсларга КТУТ хос рақами берилганидан кейин, рўйхатдан ўтказувчи орган электрон почта алоқаси орқали юридик шахс томонидан аризада кўрсатилган почта манзилидаги давлат солиқ хизмати органларига СТИР бериш учун белгиланган шаклда ушбу орган мансабдор шахсининг электрон имзоси билан тасдиқланган сўровнома юборади (мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Рўйхатдан ўтказувчи орган якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликлари учун электрон почта алоқаси орқали жисмоний шахснинг паспорти бўйича турар жой манзилидаги давлат солиқ хизмати органига СТИР бериш учун белгиланган шаклда ушбу орган мансабдор шахсининг электрон имзоси билан тасдиқланган сўровнома юборади (мазкур Йўриқноманинг 4-иловаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон почта алоқаси мавжуд бўлмаган ҳолларда СТИР бериш учун сўровнома факсимил алоқа орқали юборилади. Бунда СТИР бериш ва уни рўйхатдан ўтказувчи органга юбориш вақти саккиз иш соатидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектларига СТИР бериш учун юборилган сўровноманинг белгиланган шаклга мос келмаслигини ёки хато ва камчиликлар билан тўлдирилганлигини аниқласа, рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу сўровномани қайта ишлаш учун бир иш соати ичида юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайта ишлаш учун юборилган сўровномадаги камчиликларни тузатиш учун кетган вақт давлат солиқ хизмати органи томонидан СТИР бериш учун белгиланган саккиз иш соатига кирмайди. Сўровномадаги камчиликлар тузатилиб, давлат солиқ хизмати органига қайта юборилганда, янгидан юборилган сўровнома деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Рўйхатдан ўтказувчи органдан электрон почта ёки факсимил алоқа орқали сўровномаларнинг келган вақтини қайд этиш мақсадида давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бўлимларида мазкур Йўриқноманинг 7-8-иловаларида кўрсатилган шаклдаги «Юридик шахсларга СТИР бериш ва уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш» ва «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигига СТИР бериш ва уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш» журналлар юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Журналлар тикилган, рақамланган, санаси кўрсатилиб, мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқланган ҳамда муҳрланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Рўйхатдан ўтказувчи ҳамда давлат солиқ хизмати органларида техник талабларга жавоб берадиган компьютер ва факс ўрнатилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектларига СТИР бериш учун юборилган сўровнома давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бўлинмасида алоҳида электрон манзилга эга бўлган компьютерда қабул қилиб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон ҳужжатларда тақдим этилаётган сўровномалардаги маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида, электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари томонидан криптография ҳимоя воситалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Давлат солиқ хизмати органлари белгиланган шакллардаги сўровномаларни қабул қилиб олгач, аниқ вақт режимида солиқ тўловчиларнинг идентификацион рақамлари марказлаштирилган базаси орқали тадбиркорлик субъектига СТИР беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тадбиркорлик субъектларига СТИР берилгандан кейин, давлат солиқ хизмати органлари рўйхатдан ўтказувчи органларга тадбиркорлик субъектига СТИР берилганлиги тўғрисидаги маълумотномани электрон почта орқали юборади (мазкур Йўриқноманинг 5 ва 6-иловалари).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон почта алоқаси бўлмаган тақдирда СТИР берилганлиги тўғрисидаги маълумотнома факсимил алоқа орқали юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Тадбиркорлик субъектларини давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларида ҳисобга олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Рўйхатдан ўтказувчи органлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектлари жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларига расмий равишда мазкур Йўриқноманинг 9-иловасида белгиланган шаклда маълумотнома ҳамда ариза-хабарнома нусхасини юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан сўнг, икки иш куни мобайнида юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини ҳисобга олади. Шу билан бир вақтда, уларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Республика йўл жамғармасига тўловлар тўловчилари сифатида (тегишли жамғармаларга тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) ҳисобга қўядилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Тадбиркорлик субъектининг таъсис ҳужжатлари ҳамда Ягона давлат реестрига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта ҳисобга олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органи томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб 7 иш куни мобайнида, почта ёки юридик манзили ўзгарган тақдирда — ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида белгиланган шаклда тадбиркорлик субъекти аввал жойлашган ҳамда янги манзил бўйича жойлашган давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектини илгари ҳисобга олган тегишли давлат солиқ хизмати органи ушбу хабарномани олгандан сўнг, икки иш куни давомида тадбиркорлик субъектига тегишли барча маълумотларни янги манзил бўйича жойлашган давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларига юборади (мазкур Йўриқноманинг 10-иловаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат реестрига ўзгартириш киритишга олиб келувчи тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса, давлат статистика органлари тадбиркорлик субъектларини жалб қилмаган ҳолда қонунчиликка мувофиқ тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида тегишли ўзгартиришлар киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни, давлат солиқ хизмати органларини ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади (мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Якка тартибдаги тадбиркор унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтказувчи орган хабарномани олган кундан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтказувчи орган ва давлат солиқ хизмати органлари ушбу ўзгариш ҳақида хабарни олгандан кейин, уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни улар томонидан рўйхатга ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтказувчи орган якка тартибдаги тадбиркорга хабар билан бирга ўзгарган фаолият жойини кўрсатган ҳолда янги гувоҳнома бериши шарт. Ушбу ҳолатда дастлабки гувоҳнома олиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги гувоҳнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобга қўйилган тадбиркорлик субъектлари сонини давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органлари билан солиштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Тарафларнинг жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Мазкур Йўриқнома бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари А. ИЗБОСАРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 28 сентябрь

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигига СТИР бериш ва уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олишни мониторинг қилиш ЖУРНАЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
№
Жисмоний шахс номи
Сўровноманинг узатилган
Сўровнома юбориш шакли
Сўровномани қайта ишлаш учун қайтарилган сана, вақти ва сабаби
Тадбиркорлик субъектига СТИР бериш учун ДСҚга юборилган санаси ва вақти
ДСҚ томонидан СТИР берилди
Рўйхатга олувчи органга Маълумотнома юборилган сана ва вақт
Белгиланган 8 иш соатидан ортиқ муддатда СТИР беришнинг сабаби
рақами
санаси ва вақти
Электрон ҳужжат
факсимил
СТИР рақами
вақти ва санаси
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектининг почта ва юридик манзилгоҳи (тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларини фаолияти ва уни амалга ошириш жойи) ўзгарганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларига тақдим этиладиган МАЪЛУМОТ