Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланилишини назорат қилишнинг бозор механизмини такомиллаштириш, бозорда сифатсиз ёғ-мой маҳсулотлари пайдо бўлишининг олини олиш, аҳолини белгиланган стандартларга жавоб бермайдиган озиқ-овқат ёғи истеъмол қилишдан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон «Сифат» маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздавуруғназоратмарказ» давлат маркази томонидан пахта чигитини ҳисобга олиш, унинг ҳаракати ва сифати тизими ишлаб чиқилганлиги ҳамда унда қуйидагилар назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
техник чигитни ёғ-мой корхоналарининг масъул вакиллари томонидан бевосита пахта тозалаш заводларида сифати ва миқдори бўйича қабул қилиш;
ёғ-мой заводлари ва пахта тозалаш заводлари ўртасида пахта чигити етказиб бериш ва уни қабул қилиб олиш юзасидан ҳар ойда уч томонлама солиштириш далолатномалари тузиш асосида мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш;
пахта тозалаш заводларидан юклаб жўнатилаётган техник ва уруғлик чигитнинг барча туркумларини уларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олинишига кўмаклашувчи сертификатланишини таъминлаш;
барча пахта тозалаш корхоналарининг технологик жараёнида қайта ишланган пахта чигити ҳажмини ҳисобга олишнинг электрон воситалари фаолият кўрсатиши;
пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва ундан фойдаланишни ҳисобга олиш бўйича давлат статистика ҳисоботини юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, прессли ёғ-мой заводларига пахтанинг техник чигитини бериш тўхтатилади;
техник чигит Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ёғ-мой заводлари ва пахта тозалаш заводларининг жойлашиши асосида, фақат ёғнинг нормативга мувофиқ чиқишини таъминлаётган ёғ-экстракция корхоналарига ажратилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
пахта тозалаш заводларидан ёғ-мой заводларига техник чигит қатъи шартнома асосида 100 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан етказиб берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй шароитларида ва экстракция бўлимларига эга бўлмаган кичик цехларда пахта чигитини қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади ҳамда пахта чигитини қайта ишлаш билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда қаттиқ жазо чоралари, ҳатто жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига пахтанинг техник чигитини тақсимлаш билан шуғулланиш қатъиян тақиқланади.
3. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2007 йил 1 сентябргача бўлган муддатда «Чимбой-мой» акциядорлик жамиятини, «Турон-Хўжайли» акциядорлик жамиятини ва «Ёғгар» акциядорлик жамиятини экстракция бўлимлари ўрнатиш йўли билан модернизация қилсин. Бунда ушбу корхоналар модернизация даврида, истисно тариқасида, пахтанинг техник чигити билан таъминланади.
4. Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси Ўзбекистон «Сифат» марказининг Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда ўзларига қарашли корхоналарда кўрсатиб ўтилган Низом нормаларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 515-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг технологик жараёнида ишлаб чиқарилаётган пахта чигитини миқдор жиҳатдан ҳисобга олиш учун мажбурий тартибда электрон тарозилар ўрнатилган бўлиши шарт.
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси тармоқнинг пахта тозалаш корхоналарида 2006 йил 1 ноябргача бўлган муддатда пахта чигитини миқдор жиҳатдан ҳисобга олиш бўйича электрон тарозилар ўрнатишга доир тадбирларни, молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон «Сифат» маркази ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси раҳбарларига пахта тозалаш корхоналарида пахта чигитини тортиш ва сертификатлаш жараёни мунтазам равишда назорат қилинишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги пахтанинг техник чигитига улгуржи нархлар прейскурантини шакллантиришда қатъий равишда харажатларни қоплаш ва пахта тозалаш заводларининг рентабелли ишлашини таъминлаш заруриятидан келиб чиқсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2006 йил 1 октябрдан бошлаб пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар ойлик давлат статистика ҳисоботи шаклини белгиланган тартибда жорий этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси билан биргаликда Жиноят кодексига пахта чигитини қайта ишлаш билан ноқонуний шуғулланаётган жисмоний шахсларга, шунингдек ишониб топширилган корхоналарда ишлаб чиқаришнинг технология ва санитария нормаларига риоя этмаётган мансабдор шахсларга нисбатан жазо чораларини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни бир ой муддатда тайёрласин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Пахта хом ашёсини пахта тозалаш корхоналарининг линтер цехларида қайта ишлаш жараёнида пахтанинг техник ва уруғлик чигити тозаланади.
3. Ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатмасдан қайта ишлаш жараёнида олинадиган чигитларнинг жами ҳажми махсус электрон тарозиларда тортилади.
Ишлаб чиқаришдан олинган чигитни ҳисобга олиш учун ҳар қайси смена бўйича ўлчашлар натижалари смена бошлиғи (мастер) томонидан «Ишлаб чиқаришдан олинган чигитларни тарозида ўлчаш учун ўлчовнома» 38-ХЛ шакли бир нусхада тўлдирилади.
4. Тортилган чигитлар ўлчовномаси асосида ҳар қайси смена бўйича смена бошлиғи ва бухгалтер томонидан «Ишлаб чиқаришдан олинган тортилган чигитларни ҳисобга олиш дафтари» 44-ХЛ шакли тўлдирилади.
5. Ишлаб чиқаришдан олинган чигитларни қабул қилиб олишда классификатор (товаршунос) томонидан «Ишлаб чиқаришдан олинган чигитларни қабул қилиб олиш тўғрисида рапорт» 45-ХЛ шакли уч нусхада тўлдирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Пахта хом ашёсининг бутун туркумини қайта ишлаш тугаллангандан кейин товаршунос томонидан 45-ХЛ шакли бўйича йиғма рапорт тузилади.
Йиғма рапорт ишлаб чиқариш топшириғини тўлдириш учун тортилган чигитлар ўлчовномалари билан бирга корхонанинг режа бўлимига, сўнгра ишлаб чиқариш топшириғи билан бирга корхона бухгалтериясига берилади.
7. Омборда чигитларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш хом ашё ва тайёр маҳсулот товаршуноси томонидан «Омборда техник чигитларни ҳисобга олиш дафтари» 46-ХЛ ҳамда «Омборда уруғлик чигитларни ҳисобга олиш дафтари» 47-ХЛ шакллари бўйича амалга оширилади. Ушбу дафтарлар пахта тозалаш корхонаси бухгалтериясида ҳам юритилади.
8. Календарь ой тугагач чигитларнинг қолдиқ миқдори аниқланади ва омборда ҳисобга олиш дафтарлари билан таққосланади, бухгалтер ва товаршунос томонидан имзоланади.
9. Чигит ишлаб чиқариш мониторинги «Сифат» марказининг пахта тозалаш корхонаси ҳузуридаги уруғлик лабораторияси мудири томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Пахта тозалаш корхонасида пахта хом ашёсини қайта ишлаш мавсуми охирида чигит омборлари хатловдан ўтказилади ва тозаланади, уларнинг натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
11. Пахта тозалаш корхонасида пахта чигити туркумидан намуна олиш ёғ-мой корхоналари томонидан, маҳсулот қабул қилиб олинган кунда, ишончнома асосида биркитилган пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари иштирокида амалга оширилади.
12. Синаш учун олинган техник чигитни «Сифат» маркази вакили қопқоғи зич ёпилган банкага ёхуд қалин полиэтилен пакетга жойлайди ва унга намунани идентификация қилувчи махсус этикетка қўяди. Намуна олувчи имзолаган этикеткада пахта заводининг, пахта чигити туркумининг тартиб рақами, намуна олинган сана, намуна олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.
Намуна «Сифат» марказининг уруғлик лабораториясига берилади, бу ерда ундан 2 кг миқдорида ўртача намуна ажратилади. Ўртача намуна тахминан тенг бўлган икки қисмга — синаш учун ва назорат намунасига ажратилади. Олинган намуна синовдан ўтказилади.
Намунанинг назорат қисми идишга жойланади, унга барча намуна олувчилар вакилларининг фамилиялари ва имзолари билан ёзилган ёрлиқча жойланади, сўнгра у идишнинг очилгани билинмайдиган расмий тартиб рақамли пломба ёки ёрлиқ билан бекитилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари томонидан эътирозлар пайдо бўлганда келишмовчиликлар намунанинг назорат қисми бўйича ҳал этилади. Текширилаётган аниқ туркумнинг тегишлилигини тасдиқлайдиган назорат намунасининг сақланиши ва идентификация қилиниши учун «Сифат» маркази жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. «Сифат» марказининг вакили Намуна танлаш далолатномасини расмийлаштиради, уни «Сифат» маркази, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари имзолайдилар. Далолатноманинг бир нусхаси «Сифат» марказида қолади, икки нусхаси пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакилларига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Техник чигитнинг ҳар қайси туркумини синаш «Сифат» маркази мутахассислари томонидан, пахта тозалаш корхоналари ҳудудларида жойлашган ва «Сифат» марказининг аккредитация қилинган минтақавий лабораториялари филиаллари ҳисобланадиган уруғлик лабораторияларида O’z DSt 596 «Техник пахта чигити. Техник шартлар» талабларига мувофиқ ўтказилади.
«Сифат» марказининг уруғлик лабораторияларида пахтанинг техник чигити синовларини ўтказишда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари иштирок этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
нуқсонли пахта чигитининг массавий улуши бўйича навлар — O’z DSt 597:1993 «Техник пахта чигити. Нуқсонли пахта чигитини аниқлаш методи»;
минерал ва органик аралашмаларнинг массавий улуши — O’z DSt 599:1993 «Техник пахта чигити. Минерал ва органик аралашмаларни аниқлаш методи»;
намликнинг массавий улуши — O’z DSt 600:1993 «Техник пахта чигити. Намликнинг массавий улушини аниқлаш методи»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ташиб келтирилаётган ҳар қайси туркум учун техник пахта чигити сифатини синаш натижалари Синаш протоколи билан расмийлаштирилади.
Синаш протоколини «Сифат» марказининг синашни бевосита ўтказган вакили имзолайди, сўнгра у «Сифат» марказининг аккредитация қилинган минтақавий лабораторияси масъул вакили томонидан тасдиқланади ва муҳр (Хизмат кўрсатиш белгиси) қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари Синаш протоколида «Сифат» марказининг техник пахта чигити сифати баҳосига розилигини тасдиқлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Техник пахта чигити сифатининг баҳосига норози бўлинганда пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари вакиллари апелляция, яъни сертификатлаш билан боғлиқ масалалар бўйича бирон-бир қарор юзасидан шикоят билан «Сифат» марказига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиботи «Сифат» маркази томонидан РД Уз 51-026-94 «НСС Уз. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби»га мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Пахта тозалаш ёки ёғ-мой корхоналари вакиллари ўзларининг иштирокида «Сифат» марказининг уруғлик ёки Марказий лабораториясида такрорий ва параллел синашлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар такрорий синашлар натижаси дастлабки синашлардан йўл қўйиладиган доирада фарқ қилса, у ҳолда сифатнинг дастлабки баҳоси тўғри ҳисобланади ва қатнашувчи томонлар учун узил-кесил ҳисобланади. Акс ҳолда такрорий синашлар натижаси узил-кесил баҳо ҳисобланади.
20. Сифат кўрсаткичлари O’z DSt 596 талабларига мувофиқ бўлган техник пахта чигити синовлари протоколида «Сифат» маркази вакиллари томонидан Мувофиқлик сертификатининг тартиб ва реестр рақами, шунингдек муайян туркумнинг сертификатлашдан ўтганини тасдиқлайдиган O’z DSt 1.19:2000 «Мувофиқликни тасдиқлаш белгилари. Шакли, ёзилиши, асосий катталиклари»га мувофиқ Мувофиқлик белгиси кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Сифат кўрсаткичлари O’z DSt 596 талабларига мувофиқ бўлган техник пахта чигити Синаш протоколида «Сифат» маркази вакиллари томонидан Мувофиқлик белгиси қўйилмайди ва инспекция далолатномаси расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Синаш протоколининг бир нусхаси туркумни қабул қилиб олувчи ёғ-мой корхоналарининг вакилларига берилади ва у ёғ-мой корхонасида текширилган туркумни ташишда техник пахта чигити сифати тўғрисидаги илова ҳужжат ҳисобланади.
Синаш протоколининг иккинчи нусхаси пахта тозалаш корхоналари вакилларига, учинчи нусхаси эса «Сифат» маркази минтақавий лабораториясига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ёғ-мой корхоналарига пахта чигити туркуми қисмлар (бир нечта автотранспорт воситалари) бўйича юклаб жўнатилган тақдирда ҳар қайси туркум учун Синаш протоколининг дубликати берилади.
Юклаб жўнатиладиган туркум қисмига бериладиган Синаш протоколининг ҳар қайси дубликатида сифат натижалари такрорланади, пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакилларининг ахбороти бўйича аниқ транспорт воситасининг реквизитлари, шунингдек ташиб кетилаётган техник пахта чигитининг физик ва кондицион массаси бўйича маълумотлар кўрсатилади. Бунда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари пахта заводида ўз танлови бўйича алоҳида транспорт бирлигидан олинган намунани биргаликда текшириб кўришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. O’z DSt 596 талабларига жавоб бермайдиган техник пахта чигити аниқланган тақдирда Синаш протоколига аниқланган номувофиқлар тўғрисида ёзиб қўйилади.
Тегишли белгилар ва Синаш протоколида Мувофиқлик белгисининг мавжуд эмаслиги аниқланган ҳажм учун Мувофиқлик сертификати татбиқ этилмаслигидан далолат беради. «Сифат» маркази вакилининг пахта чигитининг ностандарт ҳажмлари бўйича бундан кейинги ҳаракатлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан 2005 йил 8 августда тасдиқланган Техник пахта чигитини сертификатлаш тартибининг 5.3-банди билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ҳар йили «Ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш параметрлари баланси» кўриб чиқилгунгача ва тасдиқлангунгача «Ўзпахтасаноат» уюшмаси озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасига қайта ишланаётган пахта хом ашёси прогноз ҳажмларини ҳамда ишлаб чиқарилаётган техник пахта чигити ҳажмларини пахта заводлари бўйича тақдим этади.
Тақдим этилган маълумотлар асосида озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари ва технологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Сифат» маркази билан келишув бўйича ёғ-мой ва пахта тозалаш корхоналарини жойлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси, озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси томонидан тасдиқланган жойлаштириш тартиби тегишли шартномалар тузиш учун идоравий бўйсунувчи корхоналарга етказилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 515-модда)
26. Ёғ-мой корхоналари ҳар қайси ой бошлангунгача пахта тозалаш корхонасига ташишда қатнашадиган автотранспорт воситалари рўйхатини давлат рақами ва ҳайдовчилар фамилиясини кўрсатган ҳолда тақдим этадилар.
27. Техник пахта чигитини ёғ-мой корхоналарига юклаб жўнатиш фақат мазкур рўйхатда кўрсатилган автомашиналарда, шунингдек темир йўл транспортида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Пахта чигитини омборларда ёки бевосита ишлаб чиқаришда автомашиналарга юклаш жараёнида ва ёғ-мой корхоналарига юклаб жўнатиш вақтидаги тортишда пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари, «Сифат» маркази вакиллари иштирок этадилар. Пахта чигити ёғ-мой корхоналарининг ҳайдовчи-экспедитори томонидан қабул қилинади, у ташилаётган юкнинг сақланиши учун жавоб беради.
Юкланган транспорт воситасига пахта тозалаш заводи томонидан товар-транспорт юк хати расмийлаштирилади. Юк хатига Синаш протоколи дубликати илова қилинади, унда «Сифат» маркази лаборанти пахта чигити сифати натижаларини такрорлайди, юк хати тартиб рақами билан аниқ транспорт воситаси реквизитларини, шунингдек пахта заводи ва ёғ-мой корхонаси вакиллари ўртасида келишилган ташилаётган техник пахта чигитининг физик ва кондицион массаси бўйича маълумотларни кўрсатади.
29. Автомашиналар ёки тиркамали тракторлар билан ташилаётган пахта чигити учун 1-ТХЛ ёки 1-ТАХЛ шакли бўйича товар-транспорт юк хатлари, темир йўл орқали ташилганлари учун эса темир йўл юк хати расмийлаштирилади.
31. Пахта тозалаш корхоналарида темир йўл тарозилари мавжуд бўлмаганда пахта чигити ортилган вагонни темир йўл станцияси тарозиларида тортиш жараёнида темир йўл, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналари, «Сифат» маркази вакиллари иштирок этадилар, улар темир йўл юк хатини имзолайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Пахта тозалаш корхоналаридан ёғ-мой корхоналарига юклаб жўнатилган пахта чигитини физик ва кондицион массаси бўйича таққослаш далолатномалари тузиш ҳар ойда амалга оширилади.
Таққослаш далолатномалари 1-шакл бўйича расмийлаштирилади ҳамда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ҳамда «Сифат» маркази инспектори томонидан имзоланади ва 9-СБ «Тайёр маҳсулот кирими, сарфи ва қолдиқлари» шакли бўйича ҳисоботга илова қилинади. 9-СБ шакли пахта тозалаш корхоналари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик жамиятининг бухгалтерияси ва режа бўлимлари томонидан тўлдирилади, юқори ташкилотга ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 2-кунидан кечикмай тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. 9-СБ «Пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари кирими, сарфи ва қолдиғи» шаклининг ҳисобот маълумотлари 1П «Маҳсулотни таъминлаш ҳисоботи» шаклидаги ҳисобот маълумотлари билан бир хил бўлиши керак. Ушбу ҳисоботларда техник пахта чигитининг кондицион массаси кўрсатилади. Пахта чигити сифатини назорат қилиш инспекцияси ўзига биркитилган функциялар доирасида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга доир норматив ҳужжатлар талабларига, шунингдек қабул қилиш, юклаб жўнатиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операциялари вақтида уларнинг сифатини синаш методларига риоя қилинишини доимий назорат қилиб бориш мақсадида ҳар қайси инспекторга аниқ пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари биркитилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари вакиллари «Сифат» маркази лабораторияларининг мудири иштирокида пахта тозалаш корхонасида ҳар куни пахта тозалаш корхоналаридан юклаб жўнатилган пахта чигити тўғрисидаги маълумотларни тузадилар, уларда автомашиналарнинг давлат рақамлари, пахта чигити массасини кўрсатишади ва уларнинг ёғ-мой корхонасига етиб келишини таққослайдилар.
«Сифат» вилоят маркази инспекторлари ҳар куни вилоят бўйича ҳар қайси пахта тозалаш корхонасидан юклаб жўнатилган пахта чигити сифати ва массасига доир маълумотларни тўплайдилар ва электрон почта орқали «Сифат» марказига жўнатадилар.
36. Тарозибон пахта чигити автомобиль транспортида келтирилганда ҳайдовчи-экспедитордан уч нусхада товар-транспорт юк хатини, Синаш протоколини олади, пахта чигити юкланган автотранспорт воситасини тарозида тортади ва брутто массасини тарозида тортиш дафтарига, шунингдек нусха кўчириш қоғози воситасида юк хатининг барча уч нусхасига ёзади ҳамда пахта чигити юкланган автомобиль транспорти воситасини кўрсатилган юк тушириш жойига жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пахта заводи юк хатининг барча уч нусхаси юк туширилгунгача ва бўш автотранспорт тарозига қайтиб келгунгача тарозибонда қолади.
37. Автотранспорт тарозида тортилгандан кейин тарозибон қабул қилинган пахта чигитининг нетто массасини (брутто ва тара массаси ўртасидаги тафовут бўйича) тарозида тортиш дафтарига ва юк хатининг барча нусхаларига ёзади, юк хатларини имзолайди ва штамп қўяди. Ўлчовномалар дафтари тарозида тортиш хонасида қулфланган ҳолда сақланиши керак. Навбатчи тарозибонлар ҳар қайси смена бўйича сўнгги ёзувлар охирига смена топширилгани ва қабул қилингани тўғрисида имзо қўядилар.
38. Тўлдирилган юк хатининг биринчи нусхасини Синаш протоколи билан бирга тарозибон ўзида қолдиради, иккинчи ва учинчи нусхаларини эса пахта чигитини етказиб берган ҳайдовчига (топширувчига) қайтаради ва унга, агар бундай ҳолат мавжуд бўлса, камомад тўғрисидаги далолатномани беради. Камомад тўғрисидаги далолатнома юк хати, Синаш протоколи билан бирга бухгалтерияга тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар пахта чигити камомади автомобилларда ташиш вақтидаги табиий камайиш нормаларидан ошмаса, у ҳолда камомад тўғрисида далолатнома тузилмайди. Камомад далолатномаси асосида ҳайдовчи- экспедитордан йўлдаги камомад ҳажмидан ишлаб чиқариладиган ёғ-мой маҳсулоти қиймати суммаси ундириб олинади ва келгусида ушбу ҳайдовчи пахта чигити ташишга такроран жалб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Чигит сифатини синаш протоколи маълумотларини назорат тартибида текшириш учун ёғ-мой заводи лабораторияси чигит етказиб берган автотранспорт воситасидан намуна олади ҳамда стандарт бўйича белгиланган методлар бўйича назорат тартибидаги таҳлилларни ўтказади. Синаш протоколида кўрсатилган маълумотлардан амалдаги стандарт бўйича йўл қўйиладиган доирада чигитнинг сифати бўйича фарқ мавжуд бўлганда чигит синаш протоколида кўрсатилган сифат кўрсаткичлари бўйича кирим қилинади.
Ёғ-мой заводининг назорат таҳлили сифат бўйича синаш протоколида кўрсатилган маълумотлардан амалдаги стандарт бўйича йўл қўйиладиган доирадан ортиқча фарқни аниқлаган тақдирда бу ҳақда чигитнинг ушбу туркумини қайтадан синаш учун ёғ-мой заводининг вакилига ва «Сифат» марказининг инспекторига хабар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Қайта синовдан ўтказиш чигит туркумининг назорат намунаси бўйича белгиланган шаклда берилган апелляцияга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу масала ҳал бўлмагунга қадар чигит синаш протоколи кўрсаткичлари бўйича кирим қилинади. Қайта таҳлил натижалари олинганда миқдор-сифат ҳисоби дафтарига тегишли тузатиш ёзуви киритилади. Дастлабки ёзув қизил сиёҳ билан чизилади, янги ёзув эса қора сиёҳ билан эътироз қаноатлантирилган ойга ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Чигит темир йўл транспортида келтирилганда тарозибон темир йўл вагонини чигит билан бирга тортади, дафтарга брутто массасини ёзади ва вагонни туширишга юборади. Чигит туширилгандан кейин вагон яна тортилади, дафтарга вагон массаси ёзилади ва қабул қилинган чигитнинг нетто массаси ҳисоблаб чиқарилади. Пахта чигити камомади уни темир йўл транспортида ташишда табиий камайиш нормасидан ортиқ бўлмаган тақдирда тижорат далолатномаси тузилмайди. Табиий камайиш нормаларидан ташқари брутто массасининг 0,1 фоизи миқдорида тарози фарқига йўл қўйилади.
42. Пахта чигити камомади уни темир йўл транспортида ташишда табиий камайиш нормасидан ортиқ бўлган тақдирда темир йўл станцияси, чигит хўжалиги бошлиғи иштирокида, «Сифат» маркази вакилини жалб этган ҳолда тижорат далолатномаси тузилади. Бунда темир йўлга камомад юзасидан эътироз тасдиқланган нормалар бўйича табиий камайиш чегириб ташланган ҳолда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Синаш протоколининг чигит сифати тўғрисидаги маълумотларини назорат тартибида текшириш учун ёғ-мой заводи лабораторияси чигит етказиб берган темир йўл вагонларидан намуна олади ҳамда стандарт бўйича белгиланган методлар бўйича назорат тартибидаги таҳлилларни ўтказади. Сифат бўйича ёғ-мой заводининг назорат таҳлили билан синаш протоколида кўрсатилган маълумотларда фарқ бўлган тақдирда автомобиль транспортида келтирилган чигитга нисбатан тутилган йўл қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Чигитни чигит хўжалиги омбори бўйича ҳисобга олиш миқдор-сифат ҳисоби дафтарида (омбор дафтарида) навлар бўйича — кирим бўйича ҳамда турли навлар чигити аралашмаси — чиқим бўйича олиб борилади. Пахта чигити ўзаро солиштириш далолатномаларига мувофиқ кирим бўйича — намликнинг массадаги улуши ҳамда минерал ва органик аралашмаларнинг массадаги улуши амалдаги стандартга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган нормаларга келтирилган ҳолда, чиқим бўйича — физик масса бўйича, миқдор жиҳатдан физик ва кондицион масса бўйича ҳисобга олинади.
45. Пахта чигитини омборда сақлаш даврида уларнинг сифати ва миқдори бўйича сақланиши учун моддий жавобгар шахс — омбор мудири жавоб беради, у билан ушбу лавозимга тайинлаш вақтида унинг моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузилади.
46. Пахтанинг техник чигити сақланишини таъминлаш учун пахта чигитини етказиб беришни ўзаро таққослаш ўтказилади. Ҳар ойда пахта тозалаш заводлари ёғ-мой заводлари ва «Сифат» марказининг инспектори билан биргаликда 6 нусхада ўзаро таққослаш далолатномасини тўлдирадилар (1-шакл), унда пахта тозалаш заводлари томонидан юклаб жўнатилган чигит ҳажми ассортимент бўйича, физик ва кондицион оғирликда ҳамда ёғ-мой заводлари томонидан қабул қилинган чигит ҳажми ассортимент бўйича, физик ва кондицион оғирликда кўрсатилади, агар фарқ мавжуд бўлса унинг сабабларини биргаликда кўрсатадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Пахта тозалаш заводи ва ёғ-мой заводининг раҳбари, бош бухгалтери ва чигит хўжалиги бошлиғи, шунингдек «Сифат» маркази инспектори томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган далолатномаларни пахта тозалаш заводи, ёғ-мой заводи ва «Сифат» маркази инспектори бир нусхадан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-кунигача бўлган муддатда ўз юқори ташкилотларига юборадилар ҳамда бир нусхадан ўзларига олиб қоладилар. Пахта чигитини юклаб жўнатиш ва қабул қилиб олиш ўртасидаги фарқ уларнинг ҳосил бўлиш сабаблари аниқлангандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Ўзаро таққослаш далолатномаларининг умумлаштирилган натижалари «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси ҳамда «Сифат» маркази томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 515-модда)
49. Ишлаб чиқарилган тайёр ёғ-мой маҳсулотлари тортилади ва оғирлиги бўйича омбор мудирларининг масъулияти остида тайёр маҳсулотлар омборларига берилади.
Корхонанинг доимий фаолият кўрсатувчи хатлов комиссияси ҳар ойда хом ашё, тайёр маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш омборларини хатловдан ўтказади.
50. Пахтанинг техник чигитини қайта ишлаш тугаллангандан кейин «Сифат» маркази инспектори иштирокида барча ёғ-мой корхоналарида пахта чигити омборлари хатловдан ўтказилади ва тозаланади, уларнинг натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
пахта тозалаш заводларида — қолдиқларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган ва юклаб жўнатилган пахта чигити ҳажмларини таққослаш йўли билан;
ёғ-мой заводларида — пахта тозалаш заводларидан юклаб жўнатилган чигит ҳажмларини ҳамда омборлардаги мавжуд қолдиқларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишланган ҳажмларга мувофиқлигини таққослаш йўли билан аниқланади.
Пахта чигитининг камомади ёки нормативдан ортиқча йўқотишлари ҳолати бўйича белгиланган тартибда далолатнома тузилади.
52. Аниқланган камомад ёки нормативдан ортиқча йўқотишлар бўйича зарар суммаси текшириш натижалари бўйича тузилган далолатномада кўрсатилган камомад (йўқотиш) ҳажмидан ишлаб чиқариладиган ёғ-мой маҳсулотлари қиймати бўйича аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида
пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати,
сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки
ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби
тўғрисидаги низомга
1-шакл
пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати,
сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки
ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби
тўғрисидаги низомга
1-шакл
200___йил «___»__________ | |||||||
Етказиб берувчи _____________________________________________________________________ | |||||||
Олувчи _____________________________________________________________________________ | |||||||
«Сифат» марказининг инспектори _______________________________________________________ | |||||||
200____йил «____» _____________ дан 200____йил «_____» ____________ гача бўлган даврда пахта чигити етказиб беришни таққослаб чиқдик. | |||||||
Таққослаш натижасида қуйидагилар аниқланди: | |||||||
Етказиб берувчи маълумотларига кўра | Олувчи маълумотларига кўра | Фарқи (+ортиқча, - камомад) | |||||
нави | Физик массаси, кг | Кондицион массаси, кг | нави | Физик массаси, кг | Кондицион массаси, кг | Физик массаси, кг | Кондицион массаси, кг |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| |||||||
Етказиб берувчи имзоси: | Олувчи имзоси: Раҳбар — имзо Бош бухгалтер — имзо | ||||||
М.Ў. | М.Ў. | ||||||
«Сифат» маркази инспектори — имзо | М.Ў. |
Ҳар ойда пахта тозалаш заводи ва ёғ-мой заводининг масъул вакиллари, шунингдек «Сифат» марказининг инспектори 6 нусхада ўзаро таққослаш далолатномасини тўлдирадилар, унда пахта тозалаш заводлари томонидан юклаб жўнатилган чигит ҳажми ассортимент бўйича, физик ва кондицион оғирликда ҳамда ёғ-мой заводлари томонидан қабул қилинган чигит ҳажми ассортимент бўйича, физик ва кондицион оғирликда кўрсатилади, агар фарқ мавжуд бўлса унинг сабабларини биргаликда кўрсатадилар.
Пахта тозалаш заводи ва ёғ-мой заводининг раҳбари, бош бухгалтери ва чигит хўжалиги бошлиғи, шунингдек «Сифат» маркази инспектори томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган далолатномаларни пахта тозалаш заводи, ёғ-мой заводи ва «Сифат» маркази инспектори бир нусхадан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-кунигача ўз юқори ташкилотларига юборадилар ҳамда бир нусхадан ўзларига олиб қоладилар.
Пахта чигитини юклаб жўнатиш ва қабул қилиб олиш ўртасидаги фарқ уларнинг ҳосил бўлиш сабаблари аниқлангандан кейин белгиланган тартибда тартибга солинади.