Ҳужжат кучини йўқотган 05.11.2022 21.09.2006 йилдаги ЎРҚ-55-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.11.2022
Ҳужжат 22.09.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан
2006 йил 29 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 4 августдаги ЎРҚ-787-сонли «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 5 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Солиқ маслаҳати тушунчаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга (бундан буён матнда мижозга (ишонч билдирувчига) деб юритилади) шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Солиқ маслаҳатининг асосий принциплари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати қонун устуворлиги, мустақиллик ва махфийлик принципларига асосланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижозга (ишонч билдирувчига) солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш масалалари (бундан буён матнда солиқ солиш масалалари деб юритилади) бўйича маслаҳат беришни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ солиш масалалари бўйича ҳужжатлар тузишда мижозга (ишонч билдирувчига) ёрдам кўрсатишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
судда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда солиқ солиш масалалари бўйича мижоз (ишонч билдирувчи) номидан ва унинг топшириғига биноан вакиллик қилишни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузишнинг мажбурий шарти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги хусусидаги суғурта шартномасига биноан суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузишнинг мажбурий шартидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Солиқ маслаҳати соҳасидаги ваколатли давлат органи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли давлат органи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини (бундан буён матнда малака сертификати деб юритилади) беради, унинг амал қилишини тугатади ва уни бекор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатчилари реестрини юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Солиқ маслаҳати бўйича кенгаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли давлат органи ҳузурида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи солиқ маслаҳати бўйича кенгаш тузилади. Солиқ маслаҳати бўйича кенгаш таркибига давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, солиқ маслаҳати соҳасидаги мутахассислар кириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатувчи тижорат ташкилотидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти акциядорлик жамиятидан ташқари, исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари солиқ маслаҳатчиси бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган солиқ маслаҳати бўйича хизматлар билан бир қаторда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш ва юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий ҳисобот тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бухгалтерия ҳисоби, менежмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари бўйича консалтинг хизматлари ҳам кўрсатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижоздан (ишонч билдирувчидан) солиқ маслаҳатини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳати бериш жараёнида юзага келган масалалар бўйича мижоздан (ишонч билдирувчидан) оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот, маълумотномалар, ҳужжатлар ва бошқа материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассасалар ҳамда ташкилотлардан сўраб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ солиш масалалари бўйича давлат органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат қилиш (илтимос қилиш, таклифлар киритиш, сўровлар, аризалар, шикоятлар бериш ва бошқа шу кабилар) ҳамда улардан жавоблар олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатида иштирок этишга бошқа мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижоз (ишонч билдирувчи) солиқ маслаҳатини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни тақдим этмаган тақдирда, солиқ маслаҳати беришни рад қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти қонун ҳужжатларига ва солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижознинг (ишонч билдирувчининг) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган усуллари ҳамда воситаларидан фойдаланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатини амалга ошираётганда олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилаётганда мижознинг (ишонч билдирувчининг) талабига биноан малака сертификатини кўрсатиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижозга (ишонч билдирувчига) унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганлиги ҳақида далолат берувчи фактлар, шунингдек қонун ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда мижозга (ишонч билдирувчига) маълум қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг зиммасида қонун ҳужжатларига ва солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган солиқ маслаҳати предмети ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботдаги ахборот махфийдир ва ошкор қилиниши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботнинг ҳар бир бети солиқ маслаҳатини амалга оширган солиқ маслаҳатчиси томонидан имзоланади, ҳисобот солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбарининг имзоси ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Солиқ маслаҳатчиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака сертификатини олган жисмоний шахс солиқ маслаҳатчисидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчиси, агар у солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида турган бўлса ёки солиқ маслаҳатчилари ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома тузган бўлса, солиқ маслаҳатига жалб этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчиси ваколатли давлат органи белгилаган тартибда ўз малакасини ошириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Малака сертификати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний шахсга бериладиган малака сертификати билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака сертификати чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ҳақиқийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Малака талаблари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака сертификатини олишга қуйидаги талабларга жавоб берадиган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий маълумотга эга бўлган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини ўтаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
камида беш йиллик иш стажига, шу жумладан иқтисодий ёки юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс талабгор бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсини белгиланган тартибда аккредитация қилинган давлат ва нодавлат таълим муассасалари ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган ўқув дастури асосида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака талабларига жавоб берадиган шахс малака имтиҳони топширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатчисининг аризаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатчиси томонидан солиқ маслаҳати бериш давомида олинган маълумотлар мижознинг (ишонч билдирувчининг) ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга тақдим этилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатини амалга оширишда бир йил ичида икки мартадан кўп қонун ҳужжатларини бузиш содир этилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳати бўйича фаолиятда уч йил мобайнида иштирок этмаганлиги, шунингдек малака оширишни белгиланган тартибда ўтамаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака сертификатини солиқ маслаҳатида иштирок этиш учун фойдаланиш мақсадида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги фактининг аниқланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян лавозимларни эгаллаш ёки молия-хўжалик соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификатининг амал қилиши тугатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида ваколатли давлат органига малака сертификати олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли давлат органининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Малака сертификатини бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака сертификатини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли давлат органининг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака сертификатининг сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан эътиборан амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификати бекор қилинган шахс малака сертификати бекор қилинганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида ваколатли давлат органига малака сертификати олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли давлат органининг малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака сертификатига эга бўлмаган ва солиқ маслаҳатчисининг солиқ маслаҳати билан боғлиқ топшириқларини солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботга имзо қўйиш ҳуқуқисиз бажарувчи жисмоний шахс солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчиси бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчиси ёрдамчисининг меҳнат шароитлари қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт малака сертификати олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Солиқ маслаҳати бўйича фаолиятнинг кафолатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Учинчи шахсларнинг солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг фаолиятига аралашиши, улардан профессионал хизматлар кўрсатиш вақтида олинган бирон-бир маълумотни талаб қилиши, шунингдек бундай маълумотларни солиқ маслаҳатчиларидан, солиқ маслаҳатчиларининг ёрдамчиларидан ва солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш жараёнида иштирок этаётган бошқа шахслардан талаб қилиши тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатини амалга ошираётган шахслардан улар солиқ маслаҳати бўйича вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда тайёрлаган ҳужжатларнинг олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчиси ва унинг ёрдамчиси профессионал вазифаларини бажаришлари муносабати билан ўзларига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ва уларнинг ёрдамчилари суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан экспертлар ҳамда мутахассислар сифатида, шунингдек текширувларни амалга оширишга жалб этилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида хизмат қилувчи шахслар солиқ маслаҳатига жалб этилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Солиқ маслаҳатчиларининг бирлашмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ва (ёки) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотлари умумий манфаатларни ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчилари бирлашмасини ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Солиқ маслаҳати бўйича жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида мижозга (ишонч билдирувчига) зарар етказганлиги учун жавобгар бўлади. Мижозга (ишонч билдирувчига) етказилган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳатчиси ишни сифатсиз бажарганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги натижасида етказилган зиён ва солиқ маслаҳатчилари ташкилоти зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти олдида жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 21 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ— 55-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 374-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2012 й., 1-сон, 2-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)