Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2004 ЙИЛ 3 АВГУСТДАГИ 366-СОН ҚАРОРИнинг 2-ИЛОВАсига ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги 375-сонли «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика Ҳукуматининг 2005 йил 29 ноябрдаги 265-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 3 августдаги 366-сон қарорига 2-иловадаги «Режим бўйича катта ёрдамчи» сўзлари «Раис ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 5 сентябрь,
189-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 361-модда)