ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАР ВА ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ҚУРИЛМАЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ОЛИШ (БЕРИШ), ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ (ЎРНАТИШ), ИШЛАТИШ ҲАМДА ЧЕТ ЭЛЛАРДАН ОЛИБ КИРИШ ТАРТИБИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАРНИНГ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 августда 1532-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. «Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида»ги низомнинг (2005 йил 23 декабрь, рўйхат рақами 1532) 5 ва 23-бандларидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» сўзларига алмаштирилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин амалга жорий этилсин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги
Бош директори А. АРИПОВ
Бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июль,
03-8/2433-сон
Ташқи ишлар вазири В. НОРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июль,
12826-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июль,
33/460-сон
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июль,
33/1346-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июль,
01-02/20-13-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июль,
2006-34-сон
Мазкур қарор келишилган:
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга
ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти
бошлиғи Н. ЙЎЛДОШЕВ
ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти
бошлиғи Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июль
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 330-модда)