Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ, ҲАЙДОВЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 28 февралдаги ПҚ-294-сон қарори талабларини бажариш ва Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш тартибини, шу жумладан йўловчи ташишда қатнашувчи ҳайдовчилар таркибини тайёрлаш ва ўқитиш қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Республика мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг марказий кенгаши, Ўзбекистон автомотоҳаваскорлар жамияти, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибидаги ҳамда мулкчиликнинг барча шаклларидаги ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртлари ўз фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига мувофиқлаштирсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги икки ой муддатда Республика мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг марказий кенгаши ва «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси билан ҳамкорликда барча тоифадаги ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ўқув режалари ва дастурларини тўлиқ қайта ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқласин.
Бунда йўловчи ташишда қатнашувчи ҳайдовчилар таркибини тайёрлашни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:
ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ўқув юртлари фаолиятини ўрнатилган ягона талаб ва тартиблар асосида мувофиқлаштириб борсин;
икки ой муддатда ҳайдовчиликка номзодлар ўқув юртини тугатганлигини тасдиқловчи гувоҳноманинг ягона намунасини ишлаб чиқиб тасдиқласин ва барча ўқув юртларини буюртмалар асосида таъминласин;
уч ой муддатда ўқув юртлари ўқув ва моддий негизининг намунавий нормативларини ҳамда уларга доир услубий тавсияларни ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ва муддатини мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқсин ва такомиллаштириш чораларини амалга оширсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
уч ой муддатда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасининг халқаро талабларга мос бўлган такомиллаштирилган янги намунасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
ҳайдовчилик гувоҳномалари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар банкини юритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш (малакасини ошириш), имтиҳондан ўтказиш ва уларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш тартиби тўғрисида» 1998 йил 19 октябрдаги 445-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек қарорга 1- ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов ва Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 2 август,
156-сон
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида имтиҳонларни ўтказиш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Барча транспорт воситалари ўз тури, вазифаси ва бошқарилиш хусусиятларига кўра «А», «В», «С», «D» ва «Е» тоифаларига ҳамда трамвай ва троллейбусларга бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг тегишли катагида рухсат берувчи ёки транспорт воситасининг тоифаси ёзилган белги қўйилади.
3. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «В», «С», «D» ва «Е» катагида рухсат берувчи белгиси бўлган шахслар қуйидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга:
«А» — мотоцикл, мотороллер, моточана ва бошқа мототранспорт воситаларини;
«В» — рухсат этилган тўла вазни 3500 килограммдан ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автомобилларни;
«С» — рухсат этилган тўла вазни 3500 килограммдан ортиқ бўлган юк автомобилларини;
«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автомобилларни;
«Е» — «В», «С», «D» тоифали тиркамали автомобилларни.
Трамвай ҳайдовчисига фақат трамвай, троллейбус ҳайдовчисига фақат троллейбус бошқаришга рухсат этилади.
Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган автомобилларга автобуслар, тегишли ўриндиқларга эга бўлган микроавтобуслар, ишлаб чиқарувчи заводда серияли тайёрланган йўловчилар ташиш учун мўлжалланган юк автомобилларининг шассисидаги автофургонлар, шунингдек, йўловчилар ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари киради.
4. Ҳайдовчилар «В», «С» ва «D» тоифасидаги транспорт воситаларини рухсат этилган тўла вазни 750 килограммдан кўп бўлмаган тиркама билан ҳам бошқаришлари мумкин.
5. Ҳайдовчилар «В», «С» ва «D» тоифасидаги транспорт воситаларини тўла вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган тиркама билан, шунингдек бўғимли автобусларни бошқаришлари учун ҳайдовчилик гувоҳномасида «Е» тоифасини бошқаришга рухсати бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларига қўйиладиган талаблар ва уларни ҳисобга олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланмоқчи бўлган барча ўқув юртлари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимлари (РИБ) ва туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (ТРИБ) томонидан ҳисобга олинади.
Ўқув юртлари ҳисобга олиниши учун уларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига (кейинги ўринларда ЙҲХББ деб аталади) ёзма равишда мурожаат этади. ЙҲХББнинг кўрсатмасига асосан текширув комиссияси томонидан ушбу ўқув юртларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси атрофлича кўрикдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Текширув комиссияси таркиби ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХБ), ҳокимликлар қошидаги ҳаракат хавфсизлиги комиссияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Комиссия томонидан текширилаётган ўқув юртининг қуйидаги талабларга жавоб бериши ўрганиб чиқилади:
ўқув хоналарининг юзаси 48 кв. метрдан кам эмаслиги, қишда иситилиши ва ёритилганлиги;
ўқув транспорт воситаларини сақлаш ҳудуди ва уларни тузатиш учун алоҳида усти ёпиқ жой мавжудлиги;
ўқув хоналари моддий-техника базасининг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида тўлиқ таъминланганлиги;
ўқув юртининг иш режасида кўрсатилган автомобилни бошқариш бўйича амалий машғулот дастурини тўлиқ ўзлаштириш учун унинг етарли даражада ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминланганлиги;
муҳандис-ўқитувчилар, амалий бошқарув ҳамда ишлаб чиқариш усталарининг маълумоти, билим даражаси, шунингдек ўқув хоналарининг ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дарсларини ўтишга тайёрлиги;
ҳайдовчиликка номзодларга амалий бошқаришни ўргатиш учун белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган ёпиқ майдонча, автодром мавжудлиги ёки ундан фойдаланиш шартномаси борлиги;
ўқув транспорт воситаларининг техник ҳолати, уларнинг қўшимча тепки(педал)лари ҳамда таниқлик белгилари билан жиҳозланганлиги ва бошқа масалалар.
Ўқув юртининг ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва машқ автомобилларидан мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланилиши мумкин.
Мазкур комиссия томонидан ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртлари ҳам ушбу талабларга мувофиқ ўрганиб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Комиссия томонидан ўқув юрти ушбу Низом талабларига тўлиқ жавоб бериши ўрганиб чиқилгач, текширув натижалари бўйича далолатнома тузилади ва ҳудудий ЙҲХБ бошлиқлари томонидан тасдиқланиб, ЙҲХББга тақдим этилади.
Далолатнома 4 (тўрт) нусхада тузилиб, ҳудудий ЙҲХБда, РИБ (ТРИБ)да, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлимида ҳамда ўқув юртида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўрнатилган талабларга жавоб берган номзод ўқув юртлари ЙҲХББ томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. ЙҲХББда ҳисобга олинган ўқув юртлари раҳбарлари ҳудудий ЙҲХБ бошлиқлари билан ўқув гуруҳларининг сонини, назарий ва амалий машғулотларнинг бошланишини ва ўқиш муддатини белгилаб олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш гуруҳларида номзодлар сони 30 кишидан зиёд бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўқув гуруҳларининг рўйхати машғулотлар бошланишидан аввал ҳудудий ЙҲХБ котибиятига тақдим этилади. Рўйхат РИБ (ТРИБ) томонидан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш китобида қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида белгиланган тартибда ҳисобга олинган ўқув юртларининг ўқув моддий-техника базаси ва фаолияти ҳар йили камида бир марта атрофлича, ҳар бир ўқув гуруҳларининг ўқув жараёни эса ҳар ойда камида бир марта текширилади. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузилиб, иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этмасдан келаётган ўқув юртларига тақдимнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўқув юрти ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ) томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этмай, назарий билими паст ва транспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотларни яхши ўзлаштирмаган номзодларни ДЙҲХХ имтиҳонига тақдим этадиган бўлса, у ҳолда бундай ўқув юртининг ўқув гуруҳларини ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида қайд этиш камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Бундай ўқув юртларида ўқув гуруҳларини янгидан қайд этиш далолатномада кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртлари бўйича назорат-кузатув жилди юритилади. Унга ўқув юртларининг моддий-техника базаси, ўқув автомобилларининг рўйхати, амалий машғулот ўтказиладиган йўл харитасининг нусхаси, ўқув гуруҳларида дарсларни текшириш ҳақидаги маълумотлар, текшириш далолатномалари, йил давомида амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва бошқалар тикиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Давлат ҳаракати хавфсизлиги хизматида имтиҳонларга ва
транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериш тартиби
транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериш тартиби
18. «А», «В», «С», «ВС», «D» ва «Е» тоифаларидаги транспорт воситаларини, трамвайлар ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномасини олишни истаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ билан келишилган, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастури асосида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрловчи ўқув юртларида ёки ташкилотларида (кейинги ўринларда ўқув юртлари деб аталади) тайёргарликдан ўтишлари шарт.
«А» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномасини олиш учун мустақил тайёргарлик кўрган шахсларга ҳам ДЙҲХ РИБ (ТРИБ)ларида топширишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий ёки вақтинчалик турар жойларидаги, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойларидаги ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида топширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Алоҳида ҳолатларда (фавқулодда ҳолатлар юз берган вақтда, ўқув юртлари олиш жойларидан узоқ масофада жойлашган ҳудудларда ва ҳоказо), истисно тариқасида, қабул қилиш жойи ёки муддати ЙҲХБ раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. «А», «В», «С» ва «D» тоифаларидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалари ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида назарий ва амалий имтиҳонларни, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалари эса назарий имтиҳонларни топширган шахсларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Бошқа тоифалардан «С» тоифасига қайта тайёрлашда назарий ва амалий имтиҳонлар топширилади. «Е» тоифаларига қайта тайёрлашда (агар охирги 12 ой мобайнида транспорт воситасини бошқарган бўлса) фақат амалий топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Назарий имтиҳонда имтиҳон топширувчининг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган фанлар бўйича билими текширилади.
24. Амалий имтиҳонда қайси тоифали транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш учун олинаётган бўлса, топширувчининг фақат шу тоифадаги транспорт воситасини бошқариш бўйича малакаси текширилади.
25. Амалий имтиҳонлар ўқув юрти томонидан тақдим этилган тегишли тоифадаги транспорт воситасида олинади. Бунда «D» тоифали транспорт воситасида имтиҳон олиш ўрта (узунлиги 8,0-9,5 м.) ёки катта сиғимли (узунлиги 10,5-12,0 м.) автобусларда ўтказилади.
Амалий олинадиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ДЙҲХХнинг олувчи ходими томонидан кўздан кечирилиб, белгиланган талабга жавоб бериши текширилиши керак.
Трамвай ва троллейбус ҳайдовчилигига ўқиётган шахслардан амалий имтиҳонлар олишда ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)лари ходими қатнашиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини касбий йўналиши автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш учун тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларни тўлиқ ўқитилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича тугатган шахсларга «В» ёки «ВС» тоифали гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ўқув муддати якунида мототранспортни бошқаришни ўрганувчи 16 ёшга; енгил ва юк автомобилларини бошқаришни ўрганувчи 18 ёшга; трамвай, троллейбус, автобуслар ва микроавтобусларни бошқаришни ўрганувчи 21 ёшга тўлган шахсларга ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)да топширишга рухсат этилади. Ушбу Низомнинг 56-бандида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Махсус товушли ва ёруғлик сигналлари билан жиҳозланган ёки хавфли юкларни ташийдиган транспорт воситаларини бошқариш учун охирги уч йил, шунингдек, шаҳарлараро ва халқаро йўналишда қатнайдиган автобусларни ва микроавтобусларни бошқариш учун охирги беш йил мобайнида тегишли тоифадаги транспорт воситаларида ҳайдовчи бўлиб ишлаган шахсларга рухсат этилади.
Тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатувчи енгил автомобилларни бошқариш транспорт воситаларини охирги уч йил мобайнида узлуксиз бошқарган шахсларга рухсат этилади. Уларнинг фаолияти муддатини белгилашда меҳнат дафтарчасидан кўчирма, автотранспорт воситасини қайд этиш, ижара шартномаси ёки ишончнома асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. «С» ёки «D» тоифаларга оид транспорт воситаларини бошқариш учун бўлган аёлларга юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган маълум чеклашлар (автомобилларнинг юк кўтариши 2,5 тоннадан, автобусда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаслиги керак) асосида рухсат этилади.
30. «ВС», «С» ёки «D» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган, соҳасидаги иш фаолияти бир йилдан кам бўлмаган (шахсий автомобиль ҳайдовчилари учун охирги 24 ой мобайнида автомобиль бошқарган), ўқув юртларида тегишли дастурга мувофиқ қайта тайёргарликдан ўтган ва ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида амалий топширган ҳайдовчиларга «Е» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилади.
«Е» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун қайта тайёргарликдан ўтган «D» тоифасига эга бўлган ҳайдовчилардан амалий имтиҳонлар бўғимли автобусларда олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. «D» тоифасидаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ҳайдовчилик фаолияти муддатидан қатъий назар, ўқув юртларида тегишли дастурга мувофиқ тўлиқ тайёргарликдан ўтиб, ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларгагина берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Ҳар қандай транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахслар, 12 ойдан кўп вақт транспорт воситасини бошқармаган бўлсалар, иш берувчи томонидан улар ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларига назарий ва амалий топшириш учун юборилади. Имтиҳонларни ижобий топширган шахслар ташкилотларда камида 30 соатлик амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганидан кейин, уларга транспорт воситаларини мустақил бошқаришига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Агар трамвай ёки троллейбус ҳайдовчилари 12 ойдан кўп вақт шу тоифали транспорт воситаларида ҳайдовчи сифатида ишламаган бўлсалар, ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларда назарий, ташкилот аттестация комиссияси томонидан уларнинг касбий билими ва бошқариш тажрибаси текширилиб, амалий имтиҳон олингандан сўнг, белгиланган йўналишларда (70—140 соатлик) амалий бошқарувдан ўтганларидан кейингина трамвай ёки троллейбусни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
34. Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган ҳайдовчилар юридик шахсларда белгиланган муддат ва йўналишларда (ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган ҳайдовчилар учун — 30 соат, ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлмаган ҳайдовчилар учун — 60 соат) амалий бошқарувдан ўтганларидан кейингина тегишли тоифадаги автомобилларни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Барча транспорт воситалари ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган муддатда, тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар эса бир йилда бир марта мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
36. Агар ДЙҲХХ органлари ёки транспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлигига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан транспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ДЙҲХХ ходими томонидан, белгиланган тартибда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади.
Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақида қарор ДЙҲХХ бўлинмаларининг бошлиғи ёки гуруҳларининг катта инспектори, улар бўлмаганида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Ҳайдовчиларни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилинади. Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари ҳамда назарий ва амалий топширишлари лозим.
Бу ҳолда имтиҳон комиссиясининг қарорига мувофиқ ҳайдовчиликдан маҳрум қилинган бошқариш ҳуқуқига оид бирор тоифа бўйича, «D» тоифаси мавжуд бўлган ҳолатларда айнан «D» тоифа бўйича амалий имтиҳон олинади.
39. Биринчи маротаба ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун мурожаат қилган барча хорижий фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ушбу Низомда назарда тутилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади.
IV. Имтиҳонларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини бериш тартиби
40. Имтиҳонларни қабул қилиш ва «А», «В», «С», «D», «Е» тоифаларидаги транспорт воситаларини, шунингдек, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни бериш ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)лари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Барча тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий имтиҳонларни (трамвай, троллейбусдан ташқари) ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларининг комиссиялари қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларининг комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак.
Комиссия таркибига:
ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)лар бошлиғи (комиссия раиси);
ўқув юртларининг ҳайдовчилар тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқитувчилари (топшираётган ўқув гуруҳи ўқитувчиси ва бир ўқув юртидан бир нафардан ортиқ ўқитувчи жалб этилмаслиги керак), автотранспорт корхонаси, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Имтиҳон комиссияси аъзолари Йўл ҳаракати қоидаларини ва имтиҳон олиш услубини билиши, амалий ва назарий олаётганлар эса, бундан ташқари, бошқариш бўйича малакаси текширилаётган тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт.
44. Ўқув гуруҳлари машғулотлар тугаганидан сўнг ҳайдовчиликка номзодларнинг ўқув жараёнида дастурда кўрсатилган барча фанларни ўзлаштирганликлари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХ ходимлари томонидан текшириб чиқилади ва уларнинг рўйхати ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)лардаги рўйхат билан солиштирилади ҳамда ҳайдовчининг варақасида РИБ (ТРИБ)лар ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномани (ушбу Низом 18-бандининг иккинчи хатбошида ҳамда 26-бандида назарда тутилган шахслардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўтганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан кўчирманинг нотариал идоралари томонидан тасдиқланган нусхалари (ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган шахслар учун);
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) ўлчами 3,5 х 4,5 см бўлган 2 дона фотосурат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) соғлиги тўғрисида маълумотнома;
д) банк муассасаларига топшириш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади);
е) ўқув юрти томонидан тўлдириб тасдиқланган ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Имтиҳонлар қуйидаги тартибда ўтказилади: аввал — назарий, кейин — амалий.
Назарий имтиҳон топшира олмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди.
47. Ўқув юртларида автомототранспорт воситаларини бошқаришга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсини ўтган шахслардан такроран имтиҳонлар камида 10 кундан сўнг олинади.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонининг дубликатини олиш, гувоҳномадан маҳрум қилинганлик ёки уни алмаштириш ва бошқа шу каби ҳолатлар учун ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)лар имтиҳонига киритилган шахсларнинг қайта имтиҳон топширишларига 5 кундан сўнг рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо 2 ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у яна қайта назарий имтиҳонга юборилади.
49. «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мустақил тайёргарлик кўрган шахслар назарий ва амалий имтиҳонларни иккинчи маротаба (15 кундан кейин) топшира олмаган тақдирда, уларнинг имтиҳон варақаси тақдим этилган ҳужжатлари билан бирга олиб қўйилади ва яшаш жойидаги ҳудудий ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларда имтиҳон топшира олмаганлар картотекасига киритилади.
Мазкур шахслар ДЙҲХХ имтиҳонларига ҳайдовчиликка тайёрловчи ўқув юртларини белгиланган тартибда тамомлаганларидан кейингина қўйиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Йўл ҳаракати қоидалари ва амалий бошқариш бўйича натижалари ҳайдовчининг имтиҳон варақасига ёзилади ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)лари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга мазкур баённома асосида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони ёзиб берилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони қайд этиш китобига серияси ва тартиб рақамини ўсиши бўйича ёзилади ҳамда имтиҳон варақасига қайд этилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонидаги ёзувлар махсус сиёҳ билан ёки бошқа техник воситалар билан ёзилади.
52. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони берилишининг асослилиги ва тўғри тўлдирилганлиги имтиҳон комиссияси раиси (РИБ (ТРИБ)лар бошлиғи) томонидан текширилиб, имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони берилганида шахснинг ўқув юртини тамомлаганлиги ҳақидаги гувоҳномасига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Ҳайдовчилик гувоҳномасидаги бошқарилиши рухсат этилган транспорт воситалари тоифаси катакларига лотин графикасида «RUXSAT» ва инглиз тилида «ENABLE» белгилари қўйилади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонидаги бошқарилишига рухсат берилмаган транспорт воситалари тоифасининг катакларига диагонали бўйича чизиқ тортилади.
54. Трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига рухсат берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда «Алоҳида белгилар учун» катагига транспорт воситаларининг тегишли тоифаси кўрсатилган ёзувли тамға қўйилади.
55. Тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» катагига «Тиббий маълумотнома мажбурий» деган муҳр қўйилади.
56. Мудофаа вазирлиги томонидан транспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчилар ўқишни тугатганларидан сўнг, 18 ёшга тўлмаган бўлсаларда, ДЙҲХХ имтиҳонларига киритиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уларга, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, тегишли тоифадаги («В», «С» ёки «ВС») транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони берилади.
Бунда «Алоҳида белгилар учун» катагида унинг эгаси қайси муддатдан (18 ёшга тўлганидан кейин) автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилади.
57. Ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат унинг эгасига берилади. Мазкур шахс паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони бериладиган китобга шахсан имзо қўяди.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди.
58. Озодликдан маҳрум қилиниб жазо муддатини ўтаётган, лекин транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси жазони ижро этиш муассасаси раҳбариятининг илтимосномасига асосан (ҳайдовчилик гувоҳномаси сақланаётган) ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ) томонидан ушбу муассасага юборилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини алмаштириш
ҳамда йўқолганлари ўрнига бошқасини бериш тартиби
ҳамда йўқолганлари ўрнига бошқасини бериш тартиби
59. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони белгиланган тартибда ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси, тиббий маълумотнома ҳамда фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилганида унинг талони алмаштирилиши шарт.
60. Транспорт воситаларини охирги 12 ой давомида бошқарган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
61. Қуйидагилар транспорт воситаларини 12 ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланиши мумкин:
а) ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автотранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
б) шахсий транспорт ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
в) ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомобиль бошқарган шахслар учун автомобиль рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси.
62. Транспорт воситасини охирги 12 ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг алмаштирилади.
Бунда бир неча тоифадаги транспорт воситаларини бошқаришга рухсати бўлган шахслардан имтиҳон комиссиясининг қарорига кўра «В» ёки «C» тоифали транспорт воситасида, «D» тоифали автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса фақат «D» тоифасидаги транспорт воситасида амалий имтиҳон олинади.
63. «C», «ВС», «D», «CD», «CDE», «CE», «DE» тоифаларига тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги 12 ой мобайнида транспорт воситасини бошқармаган, қўшимча «А» ёки «В» тоифаларини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан назарий имтиҳон ҳамда гувоҳномада мавжуд тоифалардан биттаси бўйича («D» тоифали автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса айнан «D» тоифасидаги транспорт воситаси бўйича), шунингдек сўралаётган «А» ёки «В» тоифадаги транспорт воситаси бўйича амалий имтиҳон олинади. Олинган барча имтиҳонлар натижаси имтиҳон комиссияси баённомасига киритилади.
64. Эски намунадаги «В» «Ёлланиб ишлаш ҳуқуқига эга эмас» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси «В» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига назарий ва амалий имтиҳон топширилганидан сўнг алмаштирилади.
65. Бир неча тоифали транспорт воситаларини бошқаришга рухсати бўлган шахс ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда ўз хоҳишига кўра мавжуд тоифалардан бирортасини ёки тиббий кўрик хулосасига кўра белгиланган тоифалардан рухсат этилганини олиши мумкин.
Бунда амалий имтиҳон ўз хоҳиши билан қолдирган (ёки тиббий кўрик хулосасига кўра рухсат этилган) транспорт воситаси тоифаси бўйича олинади ва берилаётган ҳайдовчилик гувоҳномасида фақат ушбу тоифага рухсат белгиси қўйилади. Ҳайдовчининг аввал эга бўлган тоифаларини қайта тиклаш ушбу Низомнинг 59-62-бандларидаги талабларга мувофиқ, унинг аризаси асосида амалга оширилади.
66. Яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ушбу Низомнинг 59-64-бандларига мувофиқ алмаштирилади.
67. Ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилганда янги берилаётган гувоҳноманинг «Алоҳида белгилар учун» ажратилган катагига биринчи маротаба олган эски гувоҳноманинг серияси, тартиб рақами ва берилган куни ёзиб қўйилади.
68. Тиббий кўрик маълумотномаси ва ҳайдовчининг имтиҳон варақаси барча реквизитлар тўлдирилганидан сўнг янги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бирга эгасига қайтариб берилади.
69. Йўқолган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) ҳайдовчилик гувоҳномаси (ёки унинг талони) дубликати ҳайдовчининг аризаси, имтиҳон варақаси, тиббий маълумотнома, зарур ҳолларда, ўқишни тамомлаганлиги ҳақидаги ўқув юртининг гувоҳномаси ёки ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларининг тасдиқномаси асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
70. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини расмийлаштириш давомида бир ой муддат билан вақтинчалик рухсатнома берилади. Тасдиқловчи ҳужжатлар олингунга қадар вақтинчалик рухсатнома муддатини яна бир ойгача узайтириш мумкин.
71. Истисно тариқасида, ҳудудий ЙҲХБ бошлиғининг рухсати билан, яшаш жойи ўзгариши, хизмат сафари, даволаниш ва бошқа сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаларининг дубликатлари, ДЙҲХХ бўлинмалари ёки РИБ (ТРИБ)лар картотекалари бўйича қайта текширувдан сўнг, мазкур Низомнинг 70-бандида кўрсатилган муддатдан олдин ёзиб берилиши ҳам мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
72. Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати назарий ва амалий имтиҳонлар топширилганидан ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари картотекаси бўйича текширилганидан сўнг берилади.
Ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа шу каби сабабларга кўра йўқолган ҳамда дахлдор ваколатли идораларнинг ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
73. Гувоҳноманинг дубликати расмийлаштирилаётган вақтда берилган вақтинчалик рухсатнома алоҳида дафтарга қайд этилади ва гувоҳнома нусхаси берилгандан кейин ушбу рухсатнома асос бўлган ҳужжатларга тикилади.
74. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликат гувоҳнома берилганидан кейин, йўқолган гувоҳнома топилган тақдирда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларга йўқ қилиб юбориш учун топширилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
75. Эски нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янги нусхадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига умумий асосларда алмаштирилади.
76. Узлуксиз ҳайдовчилик меҳнат фаолияти 10 йилдан ортиқ бўлган «ВС» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини «ВСЕ» тоифага алмаштириш «Е» тоифага 10 соат тиркамали автомобилда қўшимча амалий бошқаришни ўтганликлари ҳақида ўқув юртларидан берилган маълумотнома ва ҳайдовчининг меҳнат дафтарчасидан кўчирма асосида назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
77. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади. 1968 йилдаги Йўл ҳаракати ҳақидаги Вена Конвенцияси талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
78. Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлат элчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг, дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг ходимлари, Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда акрредитациядан ўтган чет эл оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳамда бошқа халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимларининг (ўзаро келишув асосида) Вена конвенцияси талабаларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тиббий кўриксиз ва имтиҳонларсиз Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мурожаати асосида алмаштириб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
79. Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади. Текшириш натижасида тасдиқ олинган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.
VI. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва уларнинг талонларини ҳамда бошқа
бланкаларни тайёрлаш, таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш тартиби
бланкаларни тайёрлаш, таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш тартиби
80. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва талонлари бланкалари ЙҲХББ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 1,5 йиллик доимий захирани бўлишини инобатга олиб берилади.
81. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва унинг талонлари бланкалари жойлардан тушган буюртмаларга асосан ЙҲХББ томонидан тарқатилади.
82. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва унинг талонлари ҳамда қатъий ҳисобот бланкалари ва рақам белгиларининг кирим ва чиқимлари ҳисобот дафтарида қайд этилади.
83. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда талонларнинг бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари тариқасида сақланади.
84. Тўлдириш жараёнида бузилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ва талонларни қайта ишлатмаслик учун уларнинг серияси ва рақами қирқиб олиниб, навбатдаги тафтишда ёқиш йўли билан йўқ қилинади ва ушбу ҳақда тузилган далолатномага ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонининг қирқиб олинган серия ва рақами ёпиштириб қўйилади.
85. Тиббий кўрик хулосаси асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан четлатилган, йўқолгани ўрнига дубликати берилгандан сўнг топиб олинган, маҳрум этилган муддатдан кейин икки йил давомида талаб қилиб олинмаган, вафот этган фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари ва (ёки) талонлари навбатдаги тафтишда белгиланган тартибда йўқ қилинади.
86. Мазкур Низомда назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш тартиби учун кўзда тутилган бланкалар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБларининг ЙҲХБлари томонидан тайёрланади.
87. Ҳайдовчилик гувоҳномасини (талонини) бериш учун асос бўлган ҳужжатлар (ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси (талони), тўлов қоғозлари ва бошқалар) ҳамда ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхати алоҳида иш ҳужжатлари сифатида тикилади ва белгиланган тартибда икки йил сақланади.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси (талони)нинг ўрнига янгиси берилганида эски ҳайдовчилик гувоҳномасига «Бекор қилинади» штампи қўйилиб, бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар билан бирга тикилади.
Имтиҳон комиссияси баённомалари — 10 йил, ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш китоби — 60 йил ДЙҲХХ РИБ (ТРИБ)ларида белгиланган тартибда сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан имтиҳон олиш, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва талонларини бериш билан боғлиқ бўлган барча иш юритиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар асосида олиб борилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига
2-ИЛОВА
2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига
2-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш фаолияти билан шуғулланаётган барча (янги очилаётган) ўқув юртлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда ўқув юртлари деб аталади) учун ягона ва мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги таълим тизимидан иборат:
а) «А», «В», «С», «ВС» ва «D» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ушбу тоифалар бўйича шахсларни тайёрлаш алоҳида ўқув режаси ва дастурига мувофиқ олиб борилади.
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш:
соғлиги махсус тиббий талабларга жавоб берган;
маълумоти — умумий ўрта таълим маълумотидан кам бўлмаган;
ўқув муддати якунида «А» тоифа олишлари учун — 16 ёш, «В» ва «ВС» тоифалари учун — 18 ёш, автобус ва микроавтобус, трамвай ва троллейбусларни бошқаришни ўрганувчилар учун — 21 ёшга тўладиган шахслар билан олиб борилади.
б) «В», «С», «D» ва «Е» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчиларни бошқа тоифага қайта тайёрлаш тегишли ўқув режаси ва дастурига мувофиқ ташкил қилинади.
в) «С» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун қайта тайёрлаш «В», «D» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга ҳайдовчиларидан ташкил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқаришга лаёқатли деб топилган ногирон шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХББ) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган махсус ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Кар, кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастури асосида сурдотаржимон билан амалга оширилади.
4. Трамвайларни, троллейбус ва бўғимли троллейбусларни бошқариш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва ЙҲХББ билан биргаликда ишлаб чиқилиб тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастури асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Аёлларни «ВС» ва «D» тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 тоннадан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак.
6. Ўқув юртларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ягона ўқув режаси ва дастурларига асосан олиб борилади.
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муддатлари, тасдиқланган режа ва ўқув дастурлари юкламасига асосан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув юртларида олиб борилаётган ишлар уларнинг раҳбарлари томонидан назорат қилиб борилади, улар томонидан назарий ва амалий машғулот дарслари ташкил этилади, қайта тузилади ва тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланмоқчи бўлган таълим муассасалари ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ) РИБ (ТРИБ)ларида ҳисобга олинган бўлишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «А», «В», «ВС», «С» ва «D» тоифаларидаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун номзодларни ўқув юртларига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатларга асосан ташкил этилади:
а) ташкилотлар йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);
б) соғлиги ва керакли тоифалардаги транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
в) 3,5х4,5 сантиметрли 3 дона фотосурат;
г) маълумоти тўғрисидаги ҳужжат;
д) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ҳайдовчиларни «С» ва «Е» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун қайта тайёрлашда, улар томонидан 9-бандда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам тақдим этилади.
Ҳайдовчиликка номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, уларни рўйхатдан чиқариш ва таълим якуни ўқув юрти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларининг гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодлар сони 30 кишидан ошмаслиги керак. Ўқув юртларининг раҳбарлари гуруҳларда машғулотлар бошланишидан аввал ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхатини тузишлари ва ЙҲХБ котибиятига тақдим этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўқув-тарбия жараёни назарий ҳамда лаборатория-тажриба машғулотларидан, автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий машқлардан ва ишлаб чиқариш тажрибаларини ўрганишдан иборат бўлади.
Ўқув-тарбия жараёнининг тузилиши ва мазмуни ўқув режаси ҳамда автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастури билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган барча дарслар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситаларини бошқариш машғулотлари эса белгиланган жадвал бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Барча машғулотлар дарс журналларида қайд этилади, автомототранспорт воситаларини бошқариш эса, бундан ташқари йўл варақалари, автомототранспорт воситаларини бошқаришни ва автотренажёрларда ўтказилган машғулотларни ҳисобга олиш китобчасида қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртлари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ўқув юртларининг фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ўқув юртлари ва уларнинг тегишли мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари:
ҳайдовчи кадрларни ўқитиш сифатини яхшилаш ва таълим-тарбия тадбирларини амалга оширадилар;
ўқув юртларининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, автомототранспорт воситаларини тузатиш ва техник қаровини таъминлаш ишларини назорат қиладилар;
ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни мукаммаллаштириш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва тавсияномалар тайёрлашда иштирок этадилар;
ўқув юртларида ходимларни, муҳандис-ўқитувчилар, амалий бошқарув усталари ва бошқа мутахассис ходимларнинг малакаларини ошириш, аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширадилар;
ўқув юртларининг ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда эришилган ютуқларини ўрганадилар ва тарғиб қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Раҳбар ходимлар, ўқитувчи-муҳандислар ва ишлаб чиқариш усталарининг асосий вазифалари малака тавсифномаларида акс эттирилиб, тасдиқланган қоида ва йўриқномаларда ифода этилади.
18. Лаборатория-тажриба машғулотларини ўтказиш учун ишлаб чиқариш усталари лавозимига олий ва ўрта махсус автомототранспорт мутахассислигига ва амалий ишлаб чиқариш тажрибасига эга шахслар тайинланади.
19. Автомобилни бошқариш амалий машқ усталари лавозимига билими ўрта маълумотдан кам бўлмаган, тегишли тоифадаги автомототранспорт воситасида узлуксиз уч йил («D» тоифасидаги транспорт воситасида узлуксиз 5 йил) ҳайдовчилик фаолиятига, шунингдек автомобилни бошқаришни ўргатиш услубини махсус ўқув курсларида тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Автомототранспорт воситаларининг тузилиши ва уларни тузатиш, техник қаровини ўтказиш фанларидан дарс берувчилар автотранспорт мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлишлари керак. Йўл ҳаракати қоидалари, автотранспортни бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ўқув юртларининг ходимлари, муҳандис-ўқитувчилари, амалий бошқарув усталари ҳамда бошқа мутахассис ходимлари ўқув юртларининг мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари томонидан касбий яроқлилиги бўйича камида 3 йилда бир марта аттестация синовларидан ўтказилади ва натижалари ҳудудий ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)ларга тақдим этилади. Хусусий мулк асосида ташкил этилган ва мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган ўқув юртларининг тегишли мутахассис ходимлари касбий яроқлилиги ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)лари томонидан белгиланган тартибда ҳар йили ўтказиладиган текширишлар давомида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчилари бир йилда бир марта 30 соатлик дастур асосида машғулот ўтишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Ўқув юртларининг ўқув-методик базаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрловчи ва қайта тайёрловчи барча ўқув юртлари ўқув хоналарига, замонавий жиҳозланган, амалий тажриба машқлари ўтказиладиган лабораторияларга, устахоналарга, ўқув-техник ускуналарига, ўқув кўргазмаларига, ўқув автодромига ёки автомототранспортни бошқариш машқларини ўтказиш учун ёпиқ майдонга ва ўқув транспорт воситаларига эга бўлишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ўқув юртлари замонавий автомототранспорт воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, ускуналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва асбоблари билан таъминлаш ишларини амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ўқув юртлари моддий базасининг намунавий нормативлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг услубий тавсиялари асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ўқув юртларига қарашли барча автомототранспорт воситалари белгиланган тартибда ЙҲХБ РИБ(ТРИБ)да рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Ўқув юртларини битириш имтиҳонлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ўқув юртларининг ички синовларидан ўтган ҳайдовчиликка номзодлар ЙҲХБ РИБ (ТРИБ)ларда имтиҳон топширадилар. Имтиҳон олиш вақти ЙҲХБ РИБ (ТРИБ) томонидан ўқув ташкилотининг мурожаатига асосан олдиндан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Ўқув юртида имтиҳон қабул қилиш учун раҳбар буйруғи билан раис ва икки кишидан иборат имтиҳон комиссияси тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига муҳандис-ўқитувчилар, ишлаб чиқариш усталари, агар ҳайдовчилар ташкилот учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Имтиҳонга қўйиладиган ҳайдовчиликка номзодлар тасдиқланган ўқув режаси ва дастурини тўлиқ ўқиб тугатган ва барча фанлардан ижобий якунловчи баҳо олган бўлишлари керак.
Ҳайдовчиликка номзодларнинг назарий фанлардан олган билими беш баллик баҳо мезони билан, амалий эгаллаган маҳорати ва тажрибаси «топширди» ёки «топширмади» мезони билан белгиланади.
30. Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув гуруҳларининг назарий имтиҳонлари ЙҲХББ рухсат берган ва тасдиқлаган имтиҳон билетларига асосан ўтказилади.
31. Имтиҳонлардан ўта олмаган ўқувчилар, ўқув юртида қўшимча тайёргарлик кўргач, қайтадан имтиҳон топширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра ўқув юрти раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Ўқув юртининг имтиҳон ва синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан ўқишни битирганликлари ҳақидаги ягона намунадаги гувоҳнома берилади.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқиб тасдиқланган ягона намунадаги гувоҳнома ҳайдовчиликка номзодлар учун ўқишни тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, ҳудудий кодга, серия ва рўйхат рақамига эга бўлиши ҳамда буюртма асосида босма усулда тайёрланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув дастурини тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома автомототранспорт воситаларини бошқаришга рухсат бермайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари ва имтиҳон комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача ўқув юртида сақланади. Гувоҳнома йўқолиб қолган ҳолларда ўқув юрти ариза ва имтиҳон комиссияси баённомасига асосан гувоҳноманинг дубликатини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.