Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 03.08.2006 йилдаги ПҚ-433-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида республикада 3 млн.дан ортиқ пластик карточкалар муомалага чиқарилган, савдо ташкилотлари ва хизмат кўрсатиш соҳасида 12 мингга яқин терминаллар ўрнатилган ёки 2004 йилги даражага нисбатан 8 баробардан зиёд ошган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайси банк хизмат кўрсатишидан қатъи назар, барча савдо шохобчаларида пластик карточкаларини қўллаган ҳолда ягона тартибда банк операцияларини ўтказишга имкон яратувчи Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилди. Республиканинг 18 та тижорат банкларини ўз ичига олган пластик карточкалар бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоб амалга ошириладиган Банклараро тўлов тизими яратилди. Пластик карточкаларни қўллаш орқали нақд (пулсиз ҳисоб-китоб олиб бориш учун зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди. Қатор маҳаллий корхоналар томонидан банк микропроцессор пластик карточкалар ва тўлов терминалларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими чакана савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамон етарли даражада ривожланмаган. Аҳолига сервис хизмати кўрсатишнинг жаҳон стандартларига мос келадиган мижозларни жалб этиш, маҳсулот сотиш ва кўрсатилган хизматлар ҳажмини ошириш учун шарт-шароит яратадиган пластик карточкалардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича турли хил дисконт, бонус ва совринли лойиҳаларни жорий этиш борасида етарлича иш олиб борилмаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, республикада банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминаллари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки, банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар 2020 йилнинг 1 январигача банк микропроцессор пластик карточкалари, тўлов терминаллари, банкоматлар, инфокиоскалар ва пластик карточкалар ёрдамида ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ва лицензиялар импорт қилинганида божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2751-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 72-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ягона умумреспублика процессинг марказига банк пластик карточкаларининг тегишли сифати ва уни қалбакилаштиришга имкон бермайдиган юқори даражадаги ҳимоясини таъминлаш шарти билан ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки «Ўзбекнефтгаз» МХК ҳамда банк микропроцессор пластик карточкалари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллий хомашё ва материаллар асосида пластик карточкалар ва терминаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон банклар уюшмаси тижорат банклари билан биргаликда Банк-молия академияси ва Минтақавий банк ўқув марказида карточка технологиялари ва электрон тўловлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин, шунингдек мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли учун пластик карточкаларнинг жозибадорлигини оширишга қаратилган тушунтириш ва реклама ишларини олиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тижорат банкларига манфаатдор ташкилотлар ва корхоналар билан биргаликда 2006-2007 йиллар давомида автоматлаштирилган тартибда пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни узлуксиз амалга ошириш имконини берувчи оммавий ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи кенг тармоқли электрон тўлов-маълумот терминаллари (инфокиоскалар)ни ташкил қилиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Ўзбекистон банклар уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарига турли хил рағбатлантирувчи дисконт ва бонус лойиҳаларини тадбиқ этиш, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилувчи терминаллар билан жиҳозланган объектлар сонини кўпайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар қабул қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш терминаллари ўрнатилган барча савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарида «UZKART» Банклараро тўлов тизимининг логотипи мавжудлиги устидан доимий мониторингни амалга оширсин ва бунда терминаллар яхши ишлашига ҳамда пластик карточкалардан тўловлар бетўхтов қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига Ўзбекистон банклар уюшмаси, Ягона умумреспублика процессинг маркази ва тижорат банкларининг буюртманомаларига кўра пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширишда аҳолига хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун тегишли каналлар ва физик алоқа тармоқлари берилиши, шунингдек телекоммуникация хизматлари кўрсатилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 3 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-433-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 309-модда; 2009 й., 10-11-сон, 107-модда; 2010 й., 16-сон, 124-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2015 й., 52-сон, 646-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда, 6-сон, 72-модда)