ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА КАССА АМАЛЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 1602-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3428, 20.04.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари» (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
3. Ушбу қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 9 апрелдаги 6/16-сонли қарори ва у билан тасдиқланган 604-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари» бекор қилинсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк раисининг ўринбосари А.Қ. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 15 июнь,
13/6-сон
Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш
ҚОИДАЛАРИ
Ушбу Қоида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, банклар томонидан касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Банкларда касса амалларининг бухгалтерия ҳисоби «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси»даги қуйидаги ҳисобварақларда юритилади:
10101 — Айланма кассадаги нақд пуллар
10102 — Нақд пуллар захираси
10103 — Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар
10107 — Банкоматлардаги нақд пуллар
10109 — Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари
10111 — Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар
10307 — Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
10311 — Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар
10507 — Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
16101 — Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар
16103 — Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар
16103 — Марказий банк/филиал/агентликларнинг филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари (Марказий банк)
17301 — Транзит ҳисобварақлари
19903 — Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар
19935 — Қайта санаш вақтида аниқланган нақд пул бўйича камомадлар
21008 — Бошқа банкларга берилиши лозим бўлган нақд пуллар
21307 — Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар (Марказий банк)
21314 — Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар (Марказий банк)
22202 — Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар
29804 — Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари
29816 — Қайта санаш вақтида аниқланган ортиқча нақд пуллар
Ушбу ҳисобварақлардан мижозларнинг депозит ва кредит ҳисобварақлари билан бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширишда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Банк филиаллари айланма кассаларида амалга ошириладиган кирим ва
чиқим амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби
чиқим амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мижозлардан қабул қилинган нақд пуллар банк айланма кассасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилиниши лозим:
а) Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит «Мижозларнинг депозит ҳисобварағи»
б) агар кредитни қайтариш учун нақд пуллар топширилган бўлса:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит «Мижозларнинг тегишли кредит ҳисобварағи»
в) агар олинган кредитлар бўйича фоизлар тўлови нақд пулда амалга оширилган бўлса:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 16309 — «Кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар»
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Банк айланма кассасидан мижозларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, хизмат сафари харажатларини, нафақа ва ёрдам пули, моддий ёрдам пуллари, дивидендлар ҳамда бошқа қонунчиликда таъқиқланмаган нақд пул тўловларини қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали чиқим қилиниши лозим:
Дебет «Мижозларнинг депозит ва кредит ҳисобварақлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Айланма кассада ўрнатилган лимит миқдоридан ортиқча нақд пуллар суммаси 10102 — «Нақд пуллар захираси» ҳисобварағига кирим қилинганда бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
а) 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидан нақд пуллар чиқим қилинганда:
Дебет 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
б) 10102 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағига нақд пуллар кирим қилинганда:
Дебет 10102 — «Нақд пуллар захираси»
Кредит 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
5. Банклар ҳар куни иш бошлашдан олдин ўз мижозларидан ёзма равишда тушган касса буюртманомаларидан келиб чиқиб, 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги маблағ етарли ёки етарли эмаслигини аниқлайди.
Агар маблағ етарли бўлмаса, у ҳолда 10102 — «Нақд пуллар захираси» ҳисобварағидан айланма кассага маблағ чиқарилади ва бир пайтнинг ўзида қуйидаги иккита бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилиши лозим:
а) 10102 — «Нақд пуллар захираси» ҳисобварағидан нақд пуллар чиқим қилинганда:
Дебет 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
Кредит 10102 — «Нақд пуллар захираси»
б) 10101 ҳисобварағига нақд пуллар кирим қилинганда:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Банкларда мижозларнинг нақд пул тушумини инкассация қилишнинг бухгалтерия ҳисоби
6. Инкассаторлар томонидан мижозлардан йиғиб келинган пул маблағлари солинган инкассатор қоплари банкларнинг кечки кассаларига белгиланган тартибда қабул қилинади. Ушбу пул маблағлари солинган инкассаторлик қоплари кейинги иш куни эрталаб қайта санаш кассасига топширилади. Кечки касса томонидан юк хати асосида тайёрланган кирим рўйхатининг биринчи нусхаси қайта санаш кассасига ва иккинчи нусхаси банк бухгалтериясига топширилади ҳамда бухгалтерия ушбу кирим рўйхати асосида қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади:
а) инкассаторлар орқали йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги нақд пул ва ҳисоб-китоб чеклари бўйича маблағлар шу банк мижозига тегишли бўлса:
Дебет 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
Кредит «Мижоз депозит ҳисобварағи»
б) инкассаторлар орқали йиғиб келинган инкассаторлик қопларидаги нақд пул ва ҳисоб-китоб чеклари бўйича маблағлар бошқа банк ёки банкнинг бошқа филиали мижозига тегишли бўлса:
Дебет 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
Кредит 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қайта санаш кассасида инкассаторлик қопларидаги пул маблағлари белгиланган тартибда санаб бўлингандан кейин, нақд пул маблағлари банк айланма кассасига кирим қилинади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
8. Агар қайта санаш кассасида қайта санаш вақтида аниқланган ортиқча нақд пул маблағлари аниқланса, белгиланган тартибда далолатнома тузилиб, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 29816 — «Қайта санаш вақтида аниқланган ортиқча нақд пуллар»
9. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган ортиқча нақд пул маблағлари ушбу банк мижозига тегишли бўлса, у мижознинг ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Дебет 29816 — «Қайта санаш вақтида аниқланган ортиқча нақд пуллар»
Кредит «Мижоз депозит ҳисобварағи»
10. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган ортиқча нақд пул маблағлари бошқа банк мижозининг 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» ҳисобварағига шартномада келишилган ҳолларда ўтказиб берилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 29816 — «Қайта санаш вақтида аниқланган ортиқча нақд пуллар»
Кредит 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Агар қайта санаш кассасида нақд пул маблағлари камомад чиққанлиги аниқланса, белгиланган тартибда далолатнома тузилиб, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 19935 — «Қайта санаш вақтида аниқланган нақд пул бўйича камомадлар»
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
12. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган камомад суммаси ушбу банк мижозига тегишли бўлса ва у мижознинг ҳисобварағидан шартномада келишилган шартларга биноан ундириб олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет «Мижознинг депозит ҳисобварағи»
Кредит 19935 — «Қайта санаш вақтида аниқланган нақд пул бўйича камомадлар»
13. Банкнинг қайта санаш кассасида аниқланган камомад суммаси бошқа банк мижозининг 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» баланс ҳисобварағидан шартномада келишилган шартларга асосан ундириб олинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кредит 19935 — «Қайта санаш вақтида аниқланган нақд пул бўйича камомадлар»
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Бошқа банк мижозларига тегишли бўлган нақд пул бўйича маблағлар қайта санаш кассасида санаб бўлингандан кейин, электрон мемориал ордер шакллантирилиб, вакиллик ҳисобварағидан шу куннинг ўзида, электрон тўлов тизими орқали, уларнинг ҳисобварақларига ўтказиб берилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кредит «Мижознинг асосий депозит ҳисобварағи»
Кредит 22624 — «Савдо корхоналарининг мақсадли маблағлари» тегишли ҳисобварағига кирим қилинади (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Маблағ олувчининг банкига электрон тўлов тизими орқали маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Кредит «Мижознинг асосий депозит ҳисобварағи»
Кредит 22624 — «Савдо корхоналарининг мақсадли маблағлари» (ҳисобварақнинг тегишли шахсий ҳисобварағига кирим қилинади)
Агар банк томонидан 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» ҳисобварағидан мемориал ордер билан бошқа банк мижозларининг асосий депозит ҳисобварағига ёки акцизли товарлар сотувидан пул тушумлари суммаси ўтказилганда, ҳар бир акциз товар тури бўйича савдо тушуми суммасини алоҳида мемориал ордер орқали ўтказилиши шарт.
Пул маблағлари банк айланма кассасига электрон тўлов тизими ёпилгандан кейин кирим қилинган бўлса, бошқа банкдаги мижозларнинг ҳисобварағига пул маблағлари кейинги иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда ўтказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Қайта санаш кассасида аниқланган бошқа банкларнинг ҳисоб-китоб чеклари бўйича тўловларнинг ўтказилишида инициатор (тўлов операциясини бошловчи) банк филиали томонидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилиши лозим:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
17. Бенефициар (тўлов операциясини якунловчи) банкка электрон чек келиб тушганда, дастурий йўл билан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари»
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Бунда бошқа банклар ҳисоб-китоб чекларининг асл нусхалари инициатор банкда қолдирилади ҳамда кунлик ҳужжатлар йиғма жилдига белгиланган тартибда тикилади ва сақланади.
18. Маблағ тўловчи ва олувчига бир банкда хизмат кўрсатилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари»
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
19. Филиаллари мавжуд бўлмаган банклар ўртасида амалга ошириладиган банклараро тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Бошқа банк мижозларига тегишли бўлган нақд пул бўйича маблағлар қайта санаш кассасида санаб бўлингандан кейин, вакиллик ҳисобварағи орқали шу куннинг ўзида, электрон мемориал ордер шакллантирилиб электрон тўлов тизими орқали, уларнинг ҳисобварақларига ўтказиб берилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кредит «Мижознинг асосий депозит ҳисобварағи»
Кредит 22624 — «Савдо корхоналарининг мақсадли маблағлари» тегишли ҳисобварағига кирим қилинади (10301 — «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро» ҳисобварағи орқали)
Бенефициар банкка яъни маблағ олувчининг банкига электрон тўлов тизими орқали маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари» (10301 — «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро» ҳисобварағи орқали)
Кредит «Мижознинг асосий депозит ҳисобварағи»
Кредит 22624 — «Савдо корхоналарининг мақсадли маблағлари» (ҳисобварақнинг тегишли шахсий ҳисобварағига кирим қилинади)
Инициатор банк (тўлов операциясини бошловчи)да ҳисоб-китоб чеклари бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари» (10301 — «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро» ҳисобварағи орқали)
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар»
Бенефициар (тўлов операциясини якунловчи) банкка электрон чек келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали чиқим қилинади:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари»
Кредит 19903 — «Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар» (10301 — «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро» ҳисобварағи орқали)
IV. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказ (кейинги ўринларда — ҲККМ)
ларидан тижорат банкларига мадад пулларини бериш ва олиш амаллари бўйича бухгалтерия ўтказмалари
ларидан тижорат банкларига мадад пулларини бериш ва олиш амаллари бўйича бухгалтерия ўтказмалари
20. Тижорат банк Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларидан нақд пул олиш учун ҳудудий Бош бошқармалари томонидан мадад пули бериш тўғрисидаги фармойишга асосан тегишли бухгалтерия ўтказмаси орқали ҳудудий Бош бошқармаларнинг Ҳисоб-китоб касса марказларига маблағ жўнатадилар.
21. Филиали мавжуд бўлмаган инициатор банк мадад пули олиш учун, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга ошириши лозим:
Дебет 10307 — «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар— Нақд пуллар»
Кредит 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар» (10301 — «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро» ҳисобварағи орқали)
22. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларига мадад пули олиш учун маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10307 — «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар— Нақд пуллар» (16103 — «Марказий банк /филиал /агентликларнинг филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари» ҳисобварағи орқали)
Кредит 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»
23. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМлари томонидан мадад пули жўнатилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
24. Филиали мавжуд бўлмаган инициатор банкка, ҲККМдан Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари фармойишига асосан мадад пули келтирилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 10307 — «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар»
25. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларига филиали мавжуд бўлмаган инициатор банкдан мадад пулини олганлиги тўғрисида тасдиқнома келганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
26. Инициатор банк филиалида (филиали мавжуд банкларда) Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларидан мадад пули олиш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10307 — «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар— Нақд пуллар»
Кредит 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Бенефециар банк филиалига, яъни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларига мадад пули учун маблағ келиб тушганда, дастурий равишда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10307 — «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар— Нақд пуллар» (16103 — «Марказий банк /филиал /агентликларнинг филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари» ҳисобварағи орқали)
Кредит 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»
Бенефициар банк филиали, яъни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМлари томонидан мадад пули жўнатилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Инициатор банк филиалига мадад пули келтирилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 10307 — «Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар— Нақд пуллар»
Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМларига мадад пулини олганлиги тўғрисида, инициатор банк филиалидан тасдиқнома келганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:
Дебет 21307 — «Нақд пул олиш учун резидент банклардан келиб тушган маблағлар»
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
27. Тижорат банк филиаллари Марказий банк ҳудудий Бош бошқармалари фармойишига асосан бошқа тижорат банк филиалидан мадад пули олганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Инициатор банк филиаллари мадад пули олиш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали маблағ жўнатадилар:
Дебет 10507 — «Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар— Нақд пуллар»
Кредит 21008 — «Бошқа банкларга берилиши лозим бўлган — Нақд пуллар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Бенефециар банк филиалига мадад пули учун маблағ келиб тушганда, дастурий равишда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10507 — «Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар» 16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали
Кредит 21008 — «Бошқа банкларга берилиши лозим бўлган — Нақд пуллар»
Бенефициар банк филиали мадад пули жўнатганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:
Дебет 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Инициатор банк филиалида, яъни мадад пули олган филиалда эса олинган мадад пули суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 10507 — «Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар»
Бенефициар банк филиалига инициатор банк филиали томонидан жўнатилган мадад пулини олганлиги тўғрисида тасдиқнома келиб тушганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:
Дебет 21008 — «Бошқа банкларга берилиши лозим бўлган — Нақд пуллар»
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
28. Бир банк филиаллари ўртасида мадад пулларини бериш ва олиш бўйича бухгалтерия ҳисоби қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Инициатор банк филиали, яъни мадад пули олувчи филиал нақд пул олиш учун шу банкнинг бенефициар филиалига маблағ жўнатганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:
Дебет 16101 — «Бош банк/ филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар»
Кредит 22202 — «Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Банкнинг бенефициар банк филиалига электрон тўлов орқали мадад пули учун маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 16101 — «Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи орқали)
Кредит 22202 — «Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар»
Банкнинг бенефициар филиали, яъни мадад пули жўнатувчи 22202-сонли ҳисобвараққа мадад пули учун маблағ келиб тушгандан сўнг, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:
Дебет 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Банкнинг инициатор филиалига, яъни мадад пули олувчи банкка мадад пули келтирилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 16101 — «Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар»
Мадад пулини қабул қилиб олган филиал юқоридаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширгандан сўнг бенефициар филиалга яъни мадад пулини жўнатган филиалга мадад пулини қабул қилганлиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқнома жўнатади.
Бенефициар банк филиали яъни мадад пули жўнатган филиал, инициатор банк филиали, яъни мадад пули олган филиалдан белгиланган тартибда тасдиқнома келганда, бенефициар банк филиали томонидан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 22202 — Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар»
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Пул алмаштириш шохобчаларида кирим ва чиқим амалларини амалга оширишга доир бухгалтерия ҳисоби
29. Банкнинг айланма кассасидан пул алмаштириш шохобчаларига мадад пули олиб келинганда, мадад пули шохобча томонидан белгиланган тартибда қабул қилиниши лозим.
Банк 10103 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар» ҳисобварағига мадад пулини жўнатганда, ҳар бир валюта (VVV-валюта белгиси) бўйича алоҳида, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали чиқим қилади:
Дебет 10109VVV — « Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101VVV — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
30. Қабул қилинган мадад пули 10103 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар» ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилинади:
Дебет 10103VVV — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар»
Кредит 10109VVV — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
31. Банкнинг бош бухгалтери банк амалиёт куни охирида ўзларининг пул алмаштириш шохобчаларининг «09009» маълумотномасида кўрсатилган «Дебет» ва «Кредит» айланмалари умумий суммасига, қуйидагиларни амалга оширади:
Пул алмаштириш шохобчаси хорижий валюта сотиб олиш учун сарфланган нақд пулнинг «09009» маълумотномасида кўрсатилган сўмдаги умумий суммасига:
Дебет 17101000 — «Валюта позицияси ҳисобварақлари»
Кредит 10103000 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар»
32. Пул алмаштириш шохобчаси хорижий валютани сотишдан тушган сўмдаги нақд пулнинг юкхатда кўрсатилган алоҳида ҳар бир хорижий валютадаги умумий суммасига:
Дебет 10103000 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар»
Кредит 17101000 — «Валюта позицияси ҳисобварақлари»
33. Пул алмаштириш шохобчаси сотиб олинган хорижий валютанинг «09009» маълумотномасида кўрсатилган алоҳида ҳар бир хорижий валютадаги умумий суммасига:
Дебет 10103VVV — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар»
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредит 17101000 — «Валюта позицияси ҳисобварақлари»
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Пул алмаштириш шохобчаси сотилган хорижий валютанинг «09009» маълумотномасида кўрсатилган умумий суммасига:
Дебет 17101 VVV — «Валюта позицияси ҳисобварақлари»
Кредит 10103VVV — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар»
35. Банк балансида 10103 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги сўмдаги ва валютадаги қолдиқ пул алмаштириш шохобчалари кассирларидан олинган «09009» маълумотномасида кўрсатилган қолдиққа солиштирилади ва улар тенг бўлган тақдирда мазкур банк амалиёт куни белгиланган тартибда якунланади.
Бунда, 10103 — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар» қолдиғи 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари» ҳисобварағига ҳар бир валюта бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилиб қўйилади:
Дебет 10109VVV — « Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10103VVV — «Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар»
36. Кейинги иш куни эрталаб, 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари» ҳисобварағидаги қолдиқни 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағига ҳар бир валюта бўйича кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101VVV — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 10109VVV — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Агарда, пул алмаштириш шохобчаларидан олинган нақд пуллар қайта санаш кассасида қайта саналгандан сўнг камомад ёки ортиқча маблағлар аниқланса, белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва тегишли бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.
VI. Банкоматда кирим ва чиқим амалларини амалга оширишга доир бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби
37. Банк 10107 — «Банкоматдаги нақд пуллар» ҳисобварағига мадад пулини белгиланган тартибда тақсимлаб бўлгандан сўнг ҳар бир банкомат бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширилади:
Дебет 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
38. 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар» ҳисобварағига мадад пулини кирим қилинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар»
Кредит 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
39. Банкоматдан пластик карточка бўйича харажат қилинган ҳар бир харажат суммаси дастурий йўл билан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:
Дебет 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари»
Кредит 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар»
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Банкоматдаги қолган ёки тўловга яроқсиз нақд пулларни банкка қайтарилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
Кредит 10107 — «Банкоматлардаги нақд пуллар»
41. Банкоматга ортиқча қўйилган ёки тўловга яроқсиз нақд пулларни 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағига кирим қилинганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 17301 — «Транзит ҳисобварақлари»
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Банк биносида ва банк биносидан ташқарида жойлашган шохобча ва минибанкларида кирим ва
чиқим амалларини амалга оширишга доир бухгалтерия ҳисоби
чиқим амалларини амалга оширишга доир бухгалтерия ҳисоби
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Ҳар бир банк биносида ва биносидан ташқарида жойлашган шохобчасига, минибанкига талаб қилинган мадад пулини ўз вақтида ва сўралган миқдорда тақсимлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Банк 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидан банк биносидан ташқарида жойлаштирилган шохобчаларига (10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар») мадад пулини жўнатганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширадилар:
Дебет 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар» ҳисобварағига мадад пули кирим қилинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Дебет 10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар»
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
43. Банк биносида ва банк биносидан ташқарида жойлашган шохобча ёки минибанк жисмоний шахслардан коммунал хизматлар ва бошқа йиғимлар бўйича тушган нақд пулларни қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали кирим қилиши лозим:
Агар шу банкнинг мижозларига тегишли бўлса қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар»
Кредит «Мижоз ҳисобварағи»
Агар бошқа банк мижозига тегишли бўлса қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар»
Кредит 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Бошқа банк мижозларига тегишли бўлган маблағлар шу куннинг ўзида ёки кейинги иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказиб берилиши шарт:
Дебет 29804 — «Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари»
Кредит 16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар»
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Банк биносида ва банк биносидан ташқарида жойлашган шохобча ёки минибанк ўз мижозларининг омонатларига нақд пул қабул қилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар»
Кредит 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари»
Кредит 20406 — «Жисмоний шахсларнинг жамғарма депозитлари»
Кредит 20606 — «Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари»
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Банк биносида ва банк биносидан ташқарида жойлашган шохобча ёки минибанк ўз мижозларининг омонатлари ҳисобидан нақд пул берса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 20206 — «Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари»
Дебет 20406 — «Жисмоний шахсларнинг жамғарма депозитлари»
Дебет 20606 — «Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари»
Кредит 10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар»
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Банк биносида ва банк биносидан ташқарида жойлашган шохобча ёки минибанк ҳисобварағига кирим қилинган мадад пули ҳамда кун давомида мижозлардан кирим қилинган нақд пуллар миқдорида харажат қилишга рухсат этилади, амалиёт куни якунланганда қолдиқ сумма тўлалигича 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали беркитилиши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Дебет 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар»
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. 10111 — «Банк биносида жойлашмаган амалиёт кассалардаги нақд пуллар» ҳисобварағи қолдиғи кун охирида беркитилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҲККМлари томонидан тижорат банкларининг
айланма кассаларидаги ортиқча нақд пулларни қабул қилиш амаллари бўйича бухгалтерия ҳисоби
айланма кассаларидаги ортиқча нақд пулларни қабул қилиш амаллари бўйича бухгалтерия ҳисоби
49. Тижорат банклари нақд пуллар захирасидан ортиқча нақд пулларни Марказий банкнинг Бош бошқармалари ҲККМларига жўнатганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширилади:
Дебет 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
Кредит 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
50. Марказий банкнинг Бош бошқармалари ҲККМлари айланма кассасига тижорат банкларидан келтирилган нақд пулларни кирим қилганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар»
Кредит 21314 — «Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар»
Марказий банкнинг Бош бошқармалари ҲККМлари нақд пулларни айланма кассасига кирим қилгандан сўнг, шу захотиёқ дастурий равишда тижорат банкига нақд пулларни қабул қилганлиги тўғрисида тасдиқномани жўнатиши шарт.
51. Бош бошқармалари ҲККМлари айланма кассасига кирим қилинган нақд пуллар учун тижорат банкларига маблағ ўтказиб берилганда, қуйидаги якунловчи бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 21314 — «Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар»
Кредит 10311 — «Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар» (16103 — «Марказий банк /филиал /агентликларнинг, филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлари» ҳисобварағи орқали)
52. Тижорат банкларига Марказий банкнинг Бош бошқармалари ҲККМларидан топширилган нақд пуллар учун тасдиқнома келиб тушганда, қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширишлари шарт:
Дебет 10311 — «Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар»
Кредит 10109 — «Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари»
53. Тижорат банкка топширилган нақд пуллар учун Марказий банкнинг Бош бошқармалари ҲККМларидан маблағ келиб тушганда, дастурий йўл билан қуйидаги якунловчи бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 21314 — «Резидент банклари томонидан топширилган нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар» (16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағи)
Кредит 10311 — «Марказий банкка топширилган нақд пуллар учун олиниши лозим бўлган маблағлар»
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 299-модда; 2016 й., 42-сон, 495-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/1602-2/0166-сон, 03.07.2019 й., 10/19/1602-3/3370-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)