Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2020 28.06.2006 йилдаги 124-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.06.2006 йилдаги 124-сон
Дата вступления в силу
28.06.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2020
Ҳужжат 28.06.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МОДДИЙ БАЛАНСЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ
УЧУН КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Моддий балансларнинг прогноз параметрлари сифатли ишлаб чиқилиши, уларнинг тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосарлари раҳбарлигида балансларни бевосита ишлаб чиқувчи идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда уларнинг биринчи ўринбосарлари), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг масъул ходимларини жалб этган ҳолда моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил қилиш амалиётга жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, ишчи гуруҳларнинг шахсий таркиблари ҳамда моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш жадваллари ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 28 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
124-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 28 июндаги 124-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментларининг ўзаро ҳамкорлиги тартибини, хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг асосий турларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг моддий баланслари лойиҳаларини (кейинги ўринларда матнда «моддий баланслар» деб юритилади) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Асосий моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида» 2003 йил 29 сентябрдаги Ф–1845-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида» 2005 йил 4 февралдаги Ф–2118-сон фармойишларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ишчи гуруҳлар таркибларини ҳамда моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш жадвалини тасдиқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда матнда «ишчи гуруҳлар» деб юритилади) таркибларини ҳамда моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги фармойиши лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва ҳар йили 15 июлгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили 25 июлгача моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни Иқтисодиёт вазирлигига киритиш ҳамда кейинчалик Иқтисодиёт вазирлиги томонидан муддатлари ва масъул ташкилотлар кўрсатилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш жадвалини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жадвал билан бир вақтда Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодиёт вазирининг ўринбосарлари раҳбарлигида балансларни бевосита ишлаб чиқувчи идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарларини ёки раҳбарларнинг биринчи ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси масъул ходимларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳлар таркиблари тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳлар, зарурият бўлса, баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш даврида бошқа вазирликлар ва идораларнинг вакилларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари масъул ходимларини (келишув бўйича) жалб этиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Тармоқ вазирликлари, идоралар, хўжалик бирлашмалари даражасида моддий балансларни ишлаб чиқиш ва уларни Иқтисодиёт вазирлигига киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Моддий баланслар лойиҳалари Иқтисодиёт вазирлигига киритилгунга қадар баланс ишлаб чиқилиши учун масъул бўлган тармоқ вазирликлари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги (агар тасдиқланган жадвал бўйича лойиҳа октябрь ойида ва ундан кейин киритилса — тўққиз ой) учун тармоқ ривожланишининг амалдаги натижалари баҳоланиши ва жорий йилга прогнозлар ҳисобга олинган ҳолда тармоқ даражасида прогноз моддий балансларнинг сценарий вариантлари тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Моддий баланслар лойиҳалари тармоқ вазирликлари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ уларни киритиш жадвалида назарда тутилган муддатларда Иқтисодиёт вазирлигига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Иқтисодиёт вазирлигига киритиладиган моддий баланслар лойиҳаси бўйича ҳужжатлар туркумида қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идора раҳбари томонидан имзоланган илова қилинадиган хат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, фармойиши ёки Ҳукумат қарори (Вазирлар Маҳкамасининг қарори, фармойиши) лойиҳаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низомга иловага мувофиқ Хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш моддий балансларини ишлаб чиқиш бўйича тавсияларга мувофиқ ишлаб чиқилган баланс лойиҳаси ва кўриб чиқиш жадваллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баланс лойиҳасига раҳбар томонидан имзоланган тушунтириш хати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эҳтиёжнинг, қувватлардан фойдаланиш даражасининг ҳисоб-китоби ва баланс моддасини асослайдиган бошқа зарур ҳисоб-китоб материаллари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур Низомнинг 7-банди талабларига риоя қилинмасдан Иқтисодиёт вазирлигига киритилган моддий баланслар лойиҳалари тушган санасидан бошлаб 2 кундан кечикмай аниқ мулоҳазалар кўрсатилган ҳолда ишлаб чиқувчиларга қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда қайта ишланган моддий баланс лойиҳаси 3 кун муддатда такроран Иқтисодиёт вазирлигига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Моддий балансларни Иқтисодиёт вазирлигида ишлаб чиқиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан қабул қилинган моддий баланслар лойиҳалари сўнгра ишчи гуруҳлар томонидан кўриб чиқилади. Моддий баланслар лойиҳаларини кўриб чиқиш давомида тармоқ ривожлантириш дастурлари, Инвестиция дастури, экспортнинг прогноз параметрлари, давлат стратегик захирасининг эҳтиёжлари ва иқтисодий ўсиш суръатларининг умумий кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ишчи гуруҳлар тармоқ вазирликлари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан киритилган моддий баланслар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, уларни келишади ва жадвалда назарда тутилган муддатларда мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ Иқтисодиёт вазирининг имзоси билан Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Моддий баланслар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибида белгиланган тартибда тегишли моддий балансларни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармойишлари ёки Ҳукумат қарорлари (Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари) шаклида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Моддий балансларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тегишли моддий балансларни тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Зарурият бўлса, моддий баланслар лойиҳаларини ва уларни тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли қарорларни қайтариш Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ҳужжатлар мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда ишчи гуруҳда пухта қайта ишланиши ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қайтарилган кундан бошлаб 3 кундан кечикмай такроран Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Киритилган моддий баланслар лойиҳаларини кўриб чиқишга тайёрлаш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари томонидан 10 кун муддатда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган муддатнинг фақат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарори билан узайтирилишига йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саволлар ва мулоҳазалар пайдо бўлган тақдирда моддий баланс лойиҳасини пухта қайта ишлаш ишчи гуруҳ вакилларини жалб этган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Моддий баланслар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Моддий баланслар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида» 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон фармойишида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш учун киритиш тартиби
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш моддий балансларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Асосий моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида» 2003 йил 29 сентябрдаги Ф–1845-сон фармойишига, Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тавсияларда турлари Ҳукумат қарорлари билан белгиланган маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг тасдиқланадиган ва ҳисоблаб чиқиладиган моддий балансларини ишлаб чиқиш бўйича асосий йўналишлар мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланслари (кейинги ўринларда матнда «моддий баланслар» деб юритилади) республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг таркибий қисми ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Моддий баланслар маҳсулотларнинг стратегик турларини ишлаб чиқаришнинг прогнозлаштирилаётган ўсишини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада уларга бўлган талаб билан комплекс боғлаш мақсадида ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Прогноз моддий баланслар ҳар йили ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Моддий баланс икки қисмдан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Ресурслар» қисми моддий ресурслар жалб этилишининг барча манбаларини, шу жумладан ишлаб чиқариш (қазиб олиш), импорт, давр бошидаги қолдиқ, давлат стратегик захирасидан тушум ва ҳоказоларни акс эттиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) «Тақсимлаш (талаб) қисми қуйидаги ҳажмларни акс эттиради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат эҳтиёжлари (бюджет истеъмолчилари) учун маҳсулот етказиб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқ ички истеъмоли, шу жумладан технологик эҳтиёжлар учун фойдаланиш ва ишлаб чиқариш нобудгарчилиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ички истеъмоли, унда баланснинг ўзига хослигидан келиб чиқиб маҳсулотни биржа савдолари (ким ошди) орқали сотиш ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича етказиб бериш ҳажмлари алоҳида кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат стратегик захирасини тўлдириш ва янгилаш учун етказиб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспортга етказиб бериш, унда баланснинг ўзига хослигидан келиб чиқиб Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончалари ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари орқали сотиладиган ҳажм алоҳида кўрсатилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давр охиридаги қолдиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Балансларга ҳар қайси баланснинг хусусияти акс эттириладиган кўриб чиқиш жадваллари унинг моддалари (ресурслар ва тақсимланадиган қисми) мазмунини ҳамда ҳисобот, жорий ва прогноз даврларидаги кўрсаткичлар суръатларини ёйиб кўрсатган ҳолда илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Баланслар ўз таркибида хом ашёнинг ушбу турини, материаллар ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган (қазиб оладиган ва улгуржи етказиб берадиган) вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари томонидан Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган прогноз моддий балансларга таклифлар мажбурий тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган бўлиши ҳамда уларга раҳбарлар имзолаган тушунтириш хатлари илова қилинган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тушунтириш хатида қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ресурсларнинг у ёки бу тури учун ҳисобот ва прогноз йили бўйича баланснинг ҳар қайси моддасига алоҳида қисқача асослаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баланслар мазмунини баҳолаш, уларнинг ички бозорни тўлдириш муаммоларини ҳал этишга ва экспорт потенциалини ривожлантиришга, меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини оширишга ва шу кабиларга таъсири;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ресурсларни биржа савдолари ва ким ошди савдолари орқали сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш билан боғлиқ масалалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат даражасида алоҳида кўриб чиқишни талаб қиладиган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ёқилғи-энергетика комплекси маҳсулотлари баланслари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ресурслар баланслари ва ёқилғи-энергетика комплекси маҳсулотларини тақсимлаш лойиҳалари умумлаштирилган ҳолда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нефть ва газ конденсати, нефть маҳсулотлари, нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қайта ишлаш хом ашёси, табиий газ, суюлтирилган газ бўйича — «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр энергияси ва кўмир бўйича — «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Вазирликлар, идоралар, давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган хўжалик бошқаруви органлари ўз тасарруфларидаги корхоналарнинг автомобиль бензинига, дизель ёқилғисига, кўмирга бўлган эҳтиёжини асослайдилар ҳамда тегишли ҳисоб-китобларни Молия вазирлигининг ҳудудий органларига юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги нефть маҳсулотлари ва кўмирни ишлаб чиқариш ҳамда тақсимлаш бўйича баланслар лойиҳалари Иқтисодиёт вазирлигига киритилгунга қадар вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари бўйича бюджет маблағлари лимитларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида натурал ифодада автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси лимитларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун дизель ёқилғиси етказиб бериш ҳажмлари давлат буюртмасига мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Қора ва рангли металлургия маҳсулотлари баланслари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қора ва рангли металлургия маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш баланслари лойиҳалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қора металлар прокати, қора металлар парчалари ва чиқитларини тайёрлаш ҳамда ишлатиш бўйича — «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккиламчи алюминий, рангли металлар парчалари ва чиқитларини тайёрлаш ҳамда ишлатиш бўйича — «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рангли металлар (тозаланган мис ва металл рух) бўйича — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Вазирликлар, идоралар, давлат ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт вазирлигига, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан юбориладиган шакллар бўйича, зарур асослашлар ва ҳисоб-китоблар билан бирга тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг металлургия саноати маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини, «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан етказиб бериладиган қора металлар прокати умумий миқдоридан ажратган ҳолда, адресли дастурларни амалга оширишга эҳтиёжни, шу жумладан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилишга, мактаб таълими дастурларини амалга оширишга эҳтиёжни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, фойдаланиш йўналишларини (қурилиш-монтаж ишларини, маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, фойдаланиш эҳтиёжларини) ҳамда ушбу йўналишлар бўйича солиштирма харажатларни кўрсатган ҳолда ҳисобот, жорий ва прогноз даврлари динамикасида муфассал ҳисоб-китоблар тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қора ва рангли металлар парчалари, чиқитларини тайёрлаш (топшириш) бўйича топшириқлар Иқтисодиёт вазирлиги томонидан «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти билан биргаликда, вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар, холдинглар таклифларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва ҳар йили октябрь ойидан кечикмай Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Кабель-сим маҳсулотлари учун ишлаб чиқариш ва ишлатиш баланслари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. «Ўзэлтехсаноат», «Ўзагромашсервис» уюшмалари, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар тасарруфидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган кабель-сим маҳсулотларининг тегишли турларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар тақдим этадилар, бунда ишлаб чиқариладиган кабель турини ва миснинг солиштирма сарфини ҳисобга олган ҳолда тозаланган мисга эҳтиёж ҳисоб-китоблари илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Кабель-сим маҳсулотларига бўлган эҳтиёж тасарруфидаги корхоналар бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт вазирлиги юборадиган шакллар бўйича Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эҳтиёж фойдаланиш йўналишлари (қурилиш-монтаж ишлари, ишлаётган тармоқларни алмаштириш, саноат маҳсулоти ва шу кабилар билан комплектация қилиш) бўйича, ушбу йўналишлар бўйича сарфларнинг солиштирма нормаларини қўлланган ҳолда ҳисоб-китоблар билан асосланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Умумий эҳтиёжда «давлат эҳтиёжлари учун» сатри ажратиб кўрсатилади, у давлат молия маблағлари ҳисобига кабель-сим маҳсулотлари харид қилиш ҳажмларини акс эттиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Минерал ўғитлар баланси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Минерал ўғитларни турлари бўйича ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш баланси лойиҳаси физик вазн ва 100 фоиз озиқли модда миқдори бўйича ишлаб чиқилади ҳамда қуйидаги асослашлар билан бирга «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турларига кўра корхоналар бўйича ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш мўлжали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўғитларнинг амалдаги ва мўлжалланаётган экспорти тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика истеъмолчиларига ўғитларни амалда етказиб бериш тўғрисидаги маълумотлар ва прогноз қилинаётган давр учун таклифлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, балансга Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига минерал ўғитлар етказиб бериш жадвали азот, фосфор ва калий ўғитлари бўйича ойларга бўлган ҳолда илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси минерал ўғитлар баланси лойиҳасига аммиак, фосфор хом ашёси, техник олтингугурт, олтингугурт кислотаси ва шу каби хом ашёларни ишлаб чиқариш баланслари лойиҳаларини илова қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда экин майдонлари баланси, минерал ўғитлар солиш нормалари асосида қишлоқ хўжалигига, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини таъминлаш учун, шу жумладан биржа савдолари орқали ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича минерал ўғитлар ажратиш прогнози ҳисоблаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар қиймати, қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган ўғитлар қиймати ҳисобини ҳамда прогноз қилинаётган йилда давлат эҳтиёжлари учун минерал ўғитлар харид қилишга ажратилиши кўзда тутилаётган маблағлар ҳажмларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзкимёсаноат» давлат–акциядорлик компанияси корхоналарининг молия ресурслари ва пул оқимлари ҳисоб-китоб балансларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қийматини ва корхоналар ихтиёрида қоладиган валюта тушумининг корхоналар бўйича ҳажмини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналар бўйича импорт қийматини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
режали — олдини олиш таъмирлашларини ўтказиш жадвалларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналар бўйича технологик эҳтиёжлар учун минерал ўғитларга эҳтиёж прогнозини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қишлоқ хўжалигининг кимёвий препаратларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари баланси лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратларини етказиб бериш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 24 февралдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Агросаноат комплекси қайта ишлаш тармоқлари маҳсулотларининг баланслари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Озиқ-овқат буғдойи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда «Ўздавдонинспекция» Иқтисодиёт вазирлигига жадвал материаллари ва таҳлилий хат тарзида озиқ-овқат буғдойи бўйича прогноз баланси кўрсаткичларини тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгра қайта ишлаш учун етказиб бериладиган буғдойни тайёрлаш ҳажмлари аниқланади, олдинги йилдаги ҳақиқий маълумотларни, прогноз йили бошидаги қолдиқларни кўрсатган ҳолда озиқ-овқат буғдойидан фойдаланишнинг ҳар ойдаги ҳажмлари ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Иқтисодиёт вазирлиги прогноз йили бошидаги қолдиқлар тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлар асосида озиқ-овқат буғдойининг давлат ресурсларидан ун ишлаб чиқариш, экспорт қилиш ва республика ичидаги истеъмолчиларга сотиш ҳажмларини прогноз қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда прогноз йили учун баланснинг ресурс қисми шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта толаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг прогноз баланслари икки давр бўйича — январь—август (жорий йил пахта хом ашёси ҳосилидан) ва сентябрь—декабрь учун (прогноз даври ҳосилидан) шакллантирилади. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси Иқтисодиёт вазирлигига ишлаб чиқилган қуйидаги жадвалларни ва ҳисоб-китобларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сортлари бўйича пахта хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмлари ва унинг умумий ҳажмлардаги салмоғи тўғрисидаги, тола ишлаб чиқариш ва унинг прогноз йилидан олдинги охирги уч йилда қайта ишлашда олинган миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудлар бўйича пахта хом ашёси тайёрлаш, тола чиқиши миқдори, тола ишлаб чиқаришнинг, шу жумладан давлат ресурсларидаги ва хўжаликлар ресурсларидаги умумий ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сортлар бўйича жорий йил ҳосилидан пахта толаси ишлаб чиқаришнинг умуман, жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойларида ҳамда прогноз йилининг январь—июль ойларида кутилаётган ҳисоб-китоби. Бунда пахта хом ашёси тайёрлаш, қайта ишлашга етказиб берилаётган пахта хом ашёси ҳажмлари, тола ишлаб чиқариш ва унинг қайта ишланган хом ашёдаги салмоғи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойларидаги ҳақиқий маълумотларни, прогноз йили бошидаги қолдиқларни ва январь—июль ойларидаги прогнозни кўрсатган ҳолда сортларига кўра пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг ойлар бўйича жадвали.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Иқтисодиёт вазирлиги прогноз йили бошидаги пахта толаси қолдиқлари ва уни ишлаб чиқаришнинг мўлжали, экспорт прогнози ҳамда республика истеъмолчиларига етказиб бериш тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлардан келиб чиққан ҳолда баланснинг ресурс қисмини шакллантиради ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта линти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси Иқтисодиёт вазирлигига, давлат ресурсларини ва хўжаликлар ресурсларини ажратиб кўрсатган ҳолда жорий йилда пахта линти ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, унинг йил бошидаги қолдиқлари, ундан фойдаланиш йўналишлари, шу жумладан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизими, биржанинг валюта майдончалари орқали экспорт қилиш ҳамда саноатда қайта ишлаш учун республика корхоналарига етказиб бериш тўғрисидаги ҳақиқий маълумотларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Иқтисодиёт вазирлиги пахта линтининг прогноз йили бошидаги қолдиқлари ва уни ишлаб чиқариш мўлжали, экспорт ва республика истеъмолчиларига етказиб бериш прогнози тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлардан келиб чиққан ҳолда баланснинг ресурс қисмини шакллантиради ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта шроти (кунжара) ва чигит шелухаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси шрот (кунжара) ишлаб чиқариш тўғрисидаги таклифларни шакллантиради ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади, бунда «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг техник чигит етказиб бериш прогноз ҳажмлари тўғрисидаги ахборот асосида давлат ресурслари ва чигит ресурслари (давлат ресурслари ва хўжаликлар ресурсларини ажратиб кўрсатган ҳолда) даврлар бўйича: январь—август учун — жорий йил пахта хом ашёси ҳосили чигити ҳамда сентябрь—декабрь учун — прогноз қилинаётган давр ҳосили чигити бўйича ажратиб кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Баланс лойиҳаси икки давр бўйича: январь—август учун — жорий йил пахта хом ашёси ҳосилидан ва сентябрь—декабрь учун — прогноз қилинаётган давр ҳосилидан шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Баланснинг ресурс қисмидан (давр бошидаги қолдиқлар ва ишлаб чиқариш) келиб чиққан ҳолда фойдаланиш, шу жумладан сотишнинг бозор механизмлари орқали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ресурслардан фойдаланиши учун кенг имконият яратиш ва экспорт қилиш йўналишлари белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўсимлик ёғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ахбороти асосида даврларга бўлган ҳолда: январь—августда — жорий йил пахта хом ашёси ҳосили техник чигитини ва сентябрь—декабрда — прогноз қилинаётган давр ҳосилидан олинган техник чигитни етказиб бериш прогноз ҳажмлари тўғрисида балансга таклифларни шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Прогноз йили бошидаги ўсимлик ёғи қолдиқлари ва уни ишлаб чиқариш мўлжали, экспорт қилиш ва республика истеъмолчиларига етказиб бериш прогнози тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлардан келиб чиққан ҳолда улардан фойдаланиш, шу жумладан сотишнинг бозор механизмлари орқали фойдаланиш йўналишлари белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Этил (озиқ-овқат) спирти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Этил (озиқ-овқат) спирти бўйича прогноз баланси кўрсаткичлари Иқтисодиёт вазирлигига «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси, «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси, шунингдек «Ўздавзахира» қўмитаси томонидан давлат стратегик захираси норматив эҳтиёжи бўйича тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси, «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси, «Дори-дармон» акциядорлик компанияси, «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси республиканинг бошқа вазирликлари, идоралари, ташкилотларига сарфлашнинг солиштирма нормаларини ва шу кабиларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлаб чиқариш ва фойдаланиш эҳтиёжлари учун спиртга бўлган асосланган эҳтиёж тўғрисида таклифлар тақдим қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. «Ишлаб чиқариш» моддаси прогноз қилинаётган даврда агросаноат комплексини ривожлантириш параметрлари асосида сўйилган вазнда гўшт етиштириш умумий ҳажмини ҳамда барча тоифалардаги хўжаликларда, шу жумладан уй хўжаликларида (тирик вазнда) гўшт етиштириш ҳажмини акс эттиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўшт импорт қилиш мамлакатнинг бир нафар аҳолиси ҳисобига эҳтиёжни қоплаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат стратегик захирасидан гўшт чиқариш ҳажми ғамланадиган ресурсларни янгилаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, параметрлар эса «Ўздавзахира» қўмитаси билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гўшт ресурслардан фойдаланиш ҳисоб-китоби давлат эҳтиёжлари (ижтимоий соҳа муассасалари контингентини, махсус истеъмолчиларни, уларга тенглаштирилган шахсларни таъминлашни ва давлат захирасини тўлдиришни, шунингдек саноатда қайта ишлашни (ички бозорни тўлдириш учун колбаса, гўшт маҳсулотлари ва гўшт консервалари ишлаб чиқаришни) ҳамда бир киши ҳисобига аҳоли истеъмолини назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Қурилиш материаллари саноати маҳсулотлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Цемент ишлаб чиқариш ва ишлатиш баланси лойиҳасини умумлаштирилган ҳолда Иқтисодиёт вазирлигига «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кўрсатган ҳолда республика ишлаб чиқарувчи заводлари бўйича тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмларининг асосланган ҳисоб-китоблари ва маҳсулот сарфлашнинг тасдиқланган нормалари асосида тармоқнинг шифер ва асбоцемент қувурлар ишлаб чиқариш учун цементга бўлган эҳтиёжи аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бир қаторда, сарфлаш нормативлари бўйича аниқ дастурни бажариш, шу жумладан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилиш, мактаб таълими дастурларини амалга ошириш, болалар спортини, темир йўл ва йўл қурилишини ривожлантириш учун, шунингдек якка тартибдаги қурилишга ички бозорнинг цементга бўлган эҳтиёжи ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 237-модда; 37-38-сон, 379-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда; 2012 й., 6-сон, 60-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2016 й., 9-сон, 91-модда; 14-сон, 132-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, 52-сон, 602-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда, 29-сон, 693-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1017/0460-сон; 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 17.05.2019 й., 09/19/416/3146-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон)