Ҳужжат кучини йўқотган 20.09.2001 07.05.1993 йилдаги 860-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.09.2001
Ҳужжат 20.01.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАҲСУЛОТ БЕЛГИЛАРИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЕЛГИЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августдаги 268-II-сонли «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасида маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари билан ишлашнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асослари ҳамда тартибини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Қонун билан тартибга солинадиган муносабатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш, ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза этиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасида маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан ҳам тартибга солиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси (матнда бундан кейин «Патент идораси» деб юритилади) ушбу Қонунга мувофиқ маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини муҳофаза этиш соҳасида давлатнинг ягона сиёсатини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Патент идораси маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатга олиш тўғрисидаги талабномаларни кўриб чиқиш учун қабул қилади, улар бўйича экспертиза ўтказади, уларни давлат рўйхатидан ўтказади, гувоҳномалар беради, давлат реестрларини юритади, расмий маълумотларни эълон қилади, ушбу Қонуннинг қўлланилишига оид тушунтиришларни чоп этади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик амаллар учун Патент идораси томонидан олинадиган патент божи, давлат бюджети маблағи, шунингдек Патент идораси томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва бериладиган материаллар учун олинадиган ҳақ Патент идорасининг фаолиятини маблағлар билан таъминлашнинг манбаи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Маҳсулот белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва жамоа белгисини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасида маҳсулот белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва жамоа белгисини (матнда бундан кейин «маҳсулот белгиси» деб юритилади) ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш улар давлат рўйхатидан ўтганлиги ва ушбу Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома берилганлигига асосан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгисига оид ҳуқуқ қонун муҳофазасидадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хўжалик – тижорат фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда фуқаролик муомаласида қатнашаётган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахсга маҳсулот белгисини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш топширилиши мумкин.
(3-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II боб. МАҲСУЛОТ БЕЛГИСИ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЕЛГИСИ ВА ЖАМОА БЕЛГИСИНИНГ МУҲОФАЗАГА ЛАЁҚАТЛИЛИК ШАРТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Маҳсулот белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва жамоа белгиси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси — бу фуқаролик муомаласи қатнашчиларини, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситаси бўлиб, бир шахснинг маҳсулотлари ва хизматларини бошқа шахснинг шу турдаги маҳсулотлари ва хизматларидан (матнда бундан буён «маҳсулотлар» деб юритилади) фарқлаш учун хизмат қилади.
(4-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Хўжалик ассоциацияси ёки корхоналарнинг бошқа шаклдаги ихтиёрий бирлашмаси (матнда бундан кейин «бирлашма» деб юритилади) томонидан ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган, ягона сифат кўрсаткичи ёки ўзгача умумий хусусиятларга эга бўлган маҳсулотларни белгилаб қўйишга мўлжалланган маҳсулот белгиси жамоа белгиси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маҳсулот белгиси сифатида сўзлар, тасвирлар, қабариқ ва бошқа белгилар ёки уларнинг жамлама ифодаси рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маҳсулот белгиси исталган бир рангда ёки турли рангларда рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Маҳсулот белгиларини рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун мутлақ асослар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгиларини рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди, агар улар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фарқланиш хусусиятига эга бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат герби, байроғи ва рамзларини; давлатларнинг расмий номларини, халқаро ёки ҳукуматлараро ташкилотларнинг қисқа ёки тўлиқ номларини, расмий назорат, кафолат тамғалари ва намуна йўсинидаги тамғалар, муҳрлар, мукофотлар ва бошқа нишонлар ҳамда алмаштириб юбориш даражасида уларга айнан ўхшаш бўлган белгиларни, шунингдек маҳсулот тайёрловчисининг жойлашган ерини кўрсатувчи белги сифатида фаҳмланиши мумкин бўлган, қисман ёки бутунлай жуғрофий белгилардан иборат бўлган белгиларни ифодаласа. Бундай белгилар, башарти тегишли ваколатли идоранинг ёки белги эгасининг розилиги олинган бўлса, маҳсулот белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян турдаги маҳсулотларни англатувчи белги сифатида умум истеъмолга кириб кетган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умум эътироф этган рамзлар ва атамалар бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотнинг тури, сифати, хусусияти, қандай мақсадга мўлжалланганлиги, қиймати, шунингдек маҳсулотнинг ишлаб чиқарилаётган ёки сотилаётган жойи ва вақтини ифода этса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қисмнинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида баён этилган белгилар, башарти, улар белгида етакчи ўринни эгалламасалар, маҳсулот белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидаги белгилар, чунончи:

қалбаки ёки истеъмолчини маҳсулот ёхуд унинг ишлаб чиқарувчиси ҳақида чалғитадиган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар маҳсулот белгиси ёки маҳсулот белгисининг қисми сифатида рўйхатдан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Маҳсулот белгиларини рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун бошқа асослар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидаги белгилар, чунончи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илгари Ўзбекистон Республикасида ўзга шахс номига хатланган ёки рўйхатдан ўтказилишини сўраб талабнома берилган худди шу турдаги маҳсулотнинг белгилари билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзга шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган маҳсулот белгилари билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда рўйхатга олинган сертификат белгилари билан бир хил ёки алмаштириб юбориш даражасида уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар маҳсулот белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидаги белгилар, чунончи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзга шахсларга тегишли ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таниқли бўлган фирма номларини (ёки уларнинг бир қисмини), агар бу номга эгалик ҳуқуқи бир турдаги маҳсулотларни белгилаш учун маҳсулот белгисига доир талабнома келиб тушишидан аввалроқ олинган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасида ўзга шахсларга тегишли бўлган саноат намуналарини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари (меросхўрлари) розилигини олмаган тарзда Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган илмий асарлар, адабиёт ва санъат асарларининг номларини, уларнинг қаҳрамонларини ёки ибораларини, санъат асарларини ёки улардан кўринишларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
атоқли шахслар, уларнинг меросхўрлари ёхуд, башарти, Ўзбекистон Республикасининг тарихий ва маданий бойлиги сифатида эътироф қилинган бўлса, тегишли ваколатли идоралар розилигини олмаган тарзда ана шу атоқли шахсларнинг фамилиялари, исмлари, тахаллуслари ва улардан ясалган сўзларни, мазкур атоқли шахсларнинг портретларини ҳамда дастхатларини ўзида акс эттирган белгилар маҳсулот белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III боб. МАҲСУЛОТ БЕЛГИСИНИ ВА ЖАМОА БЕЛГИСИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Маҳсулот белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талабнома (матнда бундан кейин «талабнома» деб юритилади) юридик ёки жисмоний шахслар томонидан (матнда бундан буён «талабнома берувчи» деб юритилади) шахсан ёки Патент идорасида рўйхатга олинган патент вакили орқали берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилувчи жисмоний шахслар ёки бошқа давлатларнинг юридик шахслари ёхуд уларнинг патент вакиллари маҳсулот белгиларини рўйхатдан ўтказиш ва шу билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик амалларни Патент идорасида рўйхатга олинган патент вакиллари орқали юритадилар. Патент вакилининг ваколати талабнома берувчи патент вакилига берган ишонч қоғози билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Маҳсулот белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралган талабномага доир талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Талабнома бир маҳсулот белгисига тааллуқли бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Талабнома:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабнома берувчининг кимлиги, шунингдек қаерда жойлашганлиги ёки қаерда яшаши кўрсатилган белгини маҳсулот белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш сўралган аризадан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабномада кўрсатилган белги ва унинг тавсифидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун маҳсулотлар ва хизматларнинг Халқаро таснифи бўйича гуруҳланган маҳсулот белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралган маҳсулотларнинг рўйхатидан иборат бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Талабномага белгиланган миқдорда бож тўланганлигини тасдиқловчи, башарти талабнома патент вакили орқали берилган бўлса, унинг ваколати тасдиқланган ҳужжат илова қилинмоғи лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Талабномага тааллуқли ҳужжатларга доир талабларни Патент идораси белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Жамоа белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралган талабномага доир талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Жамоа белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралган талабномага ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари жамоа белгисининг устави илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жамоа белгисининг устави қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоа белгисини ўз номига расмийлаштириш ваколатига эга бўлган бирлашманинг номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу белгини рўйхатдан ўтказишдан кўзланган мақсад;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган субъектлар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоа белгиси билан белгиланадиган маҳсулотларнинг рўйхати ва уларнинг ягона сифат кўрсаткичлари ёки ўзга умумий хусусиятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгидан фойдаланиш шартлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгидан фойдаланишни назорат этиб туриш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоа белгиси уставининг қоидаларига риоя қилмаганлик учун жавобгарлик.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жамоа белгисига тааллуқли талабномага доир талаблар Патент идораси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Маҳсулот белгисининг устуворлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгисининг устуворлиги (приоритети) талабнома ушбу Қонуннинг 8 ва 9-моддаларига мувофиқ тарзда расмийлаштирилиб, Патент идорасига келиб тушган кунга қараб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгисининг устуворлиги биринчи талабнома саноат мулкини муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқининг қатнашчиси бўлмиш давлатга берилган вақтга қараб, башарти Патент идорасига талабнома ана шу вақтдан кейин олти ой мобайнида тушган бўлса (конвенция устуворлиги), белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Саноат мулкини муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқининг қатнашчиси бўлмиш давлатлардан бирининг ҳудудида ташкил этилган расмий ёки расмий деб тан олинган халқаро кўргазмаларнинг экспонатларига қўйилган маҳсулот белгисининг устуворлиги экспонат кўргазмада очиқ намойиш этила бошланган (кўргазма устуворлиги) вақтга қараб, башарти Патент идорасига маҳсулот белгисига доир талабнома ана шу вақтдан кейин олти ой мобайнида тушган бўлса, белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Конвенция ёки кўргазма устуворлиги ҳуқуқидан фойдаланиш истагида бўлган талабнома берувчи бу ҳақда маҳсулот белгисига доир талабнома бераётганида ёки Патент идорасига талабнома тушганидан кейинги икки ой мобайнида албатта маълум қилиши ҳамда қўйилган талаблар ҳаққоний эканлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни илова қилиши, ёхуд бундай ҳужжатларни Патент идорасига талабнома тушган вақтдан эътиборан уч ойдан кечиктирмай тақдим этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Маҳсулот белгисининг устуворлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ маҳсулот белгиси халқаро рўйхатга олинган вақтга қараб белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Маҳсулот белгисига доир талабномани экспертизадан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Талабномани экспертизадан ўтказиш Патент идораси томонидан амалга оширилади ва у дастлабки экспертиза ҳамда рўйхатдан ўтказиш сўралаётган белгининг экспертизасидан иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Талабномани экспертизадан ўтказиш даврида бу талабнома юзасидан қарор қабул қилингунга қадар талабнома берувчи ўз ташаббуси билан талабномага оид материалларни тўлдириш, аниқлаштириш ёки тузатишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Башарти, қўшимча материаллар талабнома моҳиятини ўзгартиргудек бўлса, бундай материаллар қараб чиқиш учун қабул қилинмайди ва талабнома берувчи томонидан мустақил талабнома сифатида расмийлаштирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Экспертиза ўтказиш даврида қўшимча материалларсиз экспертиза ўтказиш мумкин бўлмаса, Патент идораси талабнома берувчидан бундай материалларни сўраш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспертизанинг қўшимча материалларга доир сўрови олинган кундан кейинги икки ой мобайнида улар тақдим этилмоғи лозим. Талабнома берувчининг илтимосига биноан мазкур муддат, башарти уни узайтириш хусусидаги илтимос бу муддат тугашига қадар тушган бўлса, узайтирилиши мумкин. Агар талабнома берувчи ушбу муддатни бузса ёки экспертиза сўровини жавобсиз қолдирса, талабнома қайтариб олинган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Талабнома уни қараб чиқишнинг исталган босқичида, аммо маҳсулот белгисини рўйхатга олиш вақтигача талабнома берувчининг илтимосига биноан қайтариб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Патент идораси томонидан қараб чиқиш учун қабул қилинган талабномалар талабнома берувчиларга қайтарилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Дастлабки экспертиза
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Талабноманинг дастлабки экспертизаси у Патент идорасига тушган кундан эътиборан бир ой ичида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Дастлабки экспертиза давомида талабнома мазмуни, зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, шунингдек уларнинг белгиланган талабларга мос келиши текширилади. Дастлабки экспертиза натижаларига биноан талабнома қараб чиқиш учун қабул қилингани ёки рад этилгани ҳақида талабнома берувчига маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Талабнома қараб чиқиш учун қабул қилинган тақдирда талабнома берувчига маҳсулот белгиси устуворлиги белгиланганлиги маълум қилинади. Талабнома берувчи конвенция ёки кўргазма устуворлигини сўраган, лекин талабномани қараб чиқиш учун қабул қилиш чоғида қўйилаётган талаб тўғри эканлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этмаган ҳоллар бундан мустаснодир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Талабномада ифодаланган белгини экспертизадан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Талабномада ифодаланган белгининг экспертизаси дастлабки экспертиза тугагач, талабнома Патент идорасига тушган пайтдан эътиборан ўн икки ой ичида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспертиза давомида аризада ифодаланган белгининг ушбу Қонун 5, 6, 8, 9-моддалари талабларига мослиги текширилади ва башарти, дастлабки экспертиза ўтказилаётганида белгиланмаган бўлса, маҳсулот белгисининг устуворлиги белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Экспертиза натижаларига биноан маҳсулот белгисини рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бирмунча олдинги устуворликка эга бўлган талабнома тушган тақдирда маҳсулот белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги экспертизанинг қарори ушбу Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Талабномага доир қарор устидан шикоят қилиш ҳамда ўтказиб юборилган муддатларни қайта тиклаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Талабнома берувчи экспертиза қарорида кўрсатилган материаллар билан танишишга ва талабнома юзасидан чиқарилган қарорни олганидан сўнг бир ой мобайнида ана шу материалларнинг нусхасини талаб қилиб олишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар талабнома берувчи дастлабки экспертиза ёки талабномада ифодаланган белги юзасидан ўтказилган экспертиза қароридан норози бўлса, қарор олинган пайтдан эътиборан уч ой мобайнида Патент идорасининг Апелляция кенгашига (матнда бундан кейин «Апелляция кенгаши» деб юритилади) эътирознома беришга ҳақлидир. Эътирознома тўрт ой ичида Апелляция кенгаши томонидан қараб чиқилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Талабнома берувчи Апелляция кенгаши қароридан норози бўлган тақдирда қарор олинган кундан эътиборан олти ой ичида Олий судга шикоят билан мурожаат этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Қонун 11-моддасининг 3-бандида ва мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган, талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддатлар ана шу муддатлар тугашига қадар икки ой ичида талабнома берувчининг илтимосига биноан Патент идораси томонидан, башарти узрли сабаблар мавжудлиги тасдиқланса ва бож тўланса, тикланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Маҳсулот белгисини рўйхатдан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгисини рўйхатга олиш ҳақидаги қарорга асосан Патент идораси маҳсулот белгисини Ўзбекистон Республикасининг Маҳсулот белгилари давлат реестрида (матнда бундан кейин «Давлат реестри» деб юритилади) рўйхатдан ўтказади. Давлат реестрига ва маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага маҳсулот белгисининг тасвири, унинг эгаси ҳақидаги маълумотлар, маҳсулот белгиси устуворлиги белгиланган ва белги рўйхатдан ўтказилган вақт, ушбу белгини қўйиш мўлжалланган маҳсулотлар рўйхати, маҳсулот белгисини рўйхатдан ўтказишга тегишли бошқа маълумотлар, шунингдек бу маълумотларга тааллуқли кейинги барча ўзгартишлар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат реестрига ва жамоа белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган маълумотларга қўшимча равишда мазкур белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар рўйхати киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамоа белгисининг эгаси жамоа белгиси уставига киритилган ўзгартишлар ҳақида Патент идорасини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтказилганлиги ва Давлат реестрига киритилганлигига оид маълумотлар Патент идорасининг расмий ахборотномасида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, рўйхатдан ўтказишга тааллуқли маълумотлардаги кейинги барча ўзгаришлар ҳам эълон қилиниб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эълон қилинадиган маълумотларнинг тўлиқ таркибини Патент идораси белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Муҳофаза ҳужжати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказилган маҳсулот белгиларига маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида белгиланган нусхадаги гувоҳнома берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгиси Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганидан ва белгиланган бож тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат олинганидан кейин уч ой ичида Патент идораси маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома талабномада ифодаланган белгининг маҳсулот белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлигини, маҳсулот белгисининг устуворлигини, маҳсулот белгиси эгасининг гувоҳномада кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга нисбатан мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг шаклини ва унда келтирилиши керак бўлган маълумотлар рўйхатини Патент идораси белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV боб. МАҲСУЛОТ БЕЛГИСИГА БЎЛГАН МУТЛАҚ ҲУҚУҚ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Маҳсулот белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгисининг эгаси ушбу белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда, шу жумладан ундан ўзга шахслар фойдаланишига рухсат бериш ёки тақиқлаб қўйишда мутлақ ҳуқуққа эгадир. Товар белгисига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишдан иборат мутлақ ҳуқуқ ҳам товар белгисининг эгасига тегишлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган маҳсулот белгисидан унинг эгаси рухсатисиз ҳеч ким фойдалана олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товар белгисини нашр этганда, уни кўпчилик олдида ижро этганда ёки ундан ўзгача тарзда фойдаланганда товар белгисининг ўзига ҳам, унинг белгиларига ҳам бирор-бир ўзгартиш киритишга фақат унинг эгасининг розилиги билан йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товар белгисининг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ товар белгисининг эгасига тегишлидир.
(18-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгининг рухсат олмаган ҳолда хўжалик муомаласига киритилиши маҳсулот белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузиш деб топилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Маҳсулот белгисидан фойдаланишнинг шарт эканлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгисининг эгаси ундан фойдаланиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгисининг эгаси томонидан ёки ушбу Қонуннинг 21-моддасига биноан лицензия шартномаси асосида шундай ҳуқуқ берилган шахс томонидан маҳсулот белгиси қайси маҳсулотларга қўйиш учун рўйхатдан ўтказилган бўлса, шу маҳсулотларда ва уларнинг ўрови устида ишлатилиши маҳсулот белгисидан фойдаланиш деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот белгисини рекламаларда, матбаа нашрларида, расмий иш қоғозларида, осиб қўйиладиган лавҳаларда, кўргазмалар ва ярмаркаларда экспонатларни намойиш қилишда ишлатиш ҳам ундан фойдаланиш деб топилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Воситачилик фаолияти билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслар маҳсулот тайёрловчисининг маҳсулот белгиси билан бир қаторда шартнома асосида ўз маҳсулот белгиларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтказилгандан кейинги беш йил давомида узлуксиз ишлатилмаган ёки ушбу ариза берилгунга қадар ўтган беш йил мобайнида умуман фойдаланилмаган бўлса, исталган шахснинг аризасига мувофиқ Олий суд чиқарган қарор асосида тўлиқ ёки қисман муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини муддатидан илгари тўхтатиш хусусидаги масалани ҳал этиш чоғида маҳсулот белгиси эгаси тақдим этган маҳсулот белгисидан ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра фойдаланилмаганлигини исботловчи далиллар эътиборга олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Огоҳлантирувчи тамға
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгисининг эгаси маҳсулотдаги ўз белгиси ёнига – маҳсулотга ёки унинг ўровига қўйилган белги Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган маҳсулот белгиси эканлигини кўрсатувчи огоҳлантирувчи тамға қўйиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган маҳсулот белгисига нисбатан огоҳлантирувчи тамға қўйган шахс Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Маҳсулот белгисига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Гувоҳномада кўрсатилган барча турдаги маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга ёки уларнинг айрим қисмига маҳсулот белгиси қўйишдан иборат ҳуқуқни эгаси шартнома асосида ўзга шахсга бериши мумкин.
(21-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгисига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беришга, башарти бу иш маҳсулотга ёки унинг тайёрловчисига нисбатан истеъмолчини чалғитишга сабабчи бўлиб қолиши мумкин бўлса, йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маҳсулот белгисидан фойдаланиш ҳуқуқи маҳсулот белгисининг эгаси (матнда бундан кейин «лицензиар» деб юритилади) томонидан лицензия шартномаси асосида ўзга шахсга (матнда бундан кейин «лицензиат» деб юритилади) берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия шартномасида лицензиат маҳсулотининг сифати лицензиар маҳсулотининг сифатидан паст бўлмаслиги ва лицензиар ана шу шартга амал қилинаётганлигини назорат этиб туриши тўғрисидаги шарт бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маҳсулот белгисига эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисидаги шартнома ва лицензия шартномаси тегишли бож тўланганидан кейин Патент идорасида рўйхатга олинади. Рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар ҳақиқий эмас.
(21-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Жамоа белгиси ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи унинг барча эгалари розилигисиз бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Маҳсулот белгисининг эгаси бўлмиш юридик шахс қайта ташкил этилганда маҳсулот белгисига эгалик ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Юридик шахслар қўшилиб кетган тақдирда маҳсулот белгилари қайта рўйхатдан ўтган юридик шахс ихтиёрига ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгиси эгаси бўлмиш юридик шахс – бўлиб юборилган тақдирда маҳсулот белгиси қайта рўйхатдан ўтган, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ихтиёрига ўтган юридик шахсга ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Башарти, маҳсулот белгиси эгаси маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларнинг бир қисмини ишлаб чиқариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолса, ҳар иккала юридик шахс ўзаро келишувга (шартномага) мувофиқ маҳсулот белгисининг ҳамкор эгаси деб тан олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартнома бож тўлаб Патент идорасида рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатга олинмаган шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маҳсулот белгисининг эгаси бўлмиш юридик шахс иккинчи юридик шахсга қўшилган тақдирда, маҳсулот белгисига бўлган ҳуқуқ иккинчи юридик шахсга ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V боб. МУҲОФАЗА ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома устуворлик белгиланган вақтдан эътиборан 10 йил давомида амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати маҳсулот белгиси эгасининг гувоҳнома амал қилиб турган сўнгги йилда берган аризасига мувофиқ бож тўлаб борилган тақдирда ҳар гал яна 10 йилга узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтганликнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг маҳсулот белгиси эгасининг илтимосига кўра қўшимча бож тўлаш шарти билан маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати яна олти ойга узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Патент идорасига берилади. Аризага:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (асл нусхаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган миқдорда бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш хусусидаги ариза патент вакили орқали берилган бўлса,бу вакилнинг ваколати тасдиқланган ҳужжат илова қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати узайтирилганлигига оид қайд маҳсулот белгиларининг Давлат реестрига ва маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага ўзгартишлар киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгисининг, шу жумладан жамоа белгисининг эгаси ўз номи, фамилияси, исми ва отасининг исмидаги ўзгаришларни, рўйхатдан ўтказилган маҳсулот белгиси қўйиладиган маҳсулотларнинг рўйхати қисқарганлигини, маҳсулот белгисининг моҳиятига таъсир этмайдиган унинг айрим қисм ва жойларидаги ўзгаришларни, маҳсулот белгисини рўйхатдан ўтказишга доир бошқа ўзгаришлар бўлганлигини Патент идорасига маълум қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Патент идораси ўзгаришлар тўғрисидаги қайдларни бож тўлангани тақдирда маҳсулот белгилари Давлат реестрига ва маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Маҳсулот белгисини қайта рўйхатдан ўтказиш шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Амал қилиш муддати тугаган маҳсулот белгиси бу белги рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тўхтатилган вақтдан эътиборан уч йил давомида аввалги эгасидан бўлак шахс номига қайта рўйхатдан ўтказилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Рўйхатдан ўтганликнинг амал қилиш муддати тугамасдан турибоқ маҳсулот белгисининг эгаси ундан воз кечган ҳолларда ҳам ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган қоида қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI боб. МАҲСУЛОТ БЕЛГИСИНИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ТЎХТАТИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмас деб топилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Башарти, маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ушбу Қонунда ёки Ўзбекистон Республикаси қатнашадиган халқаро шартномада белгилаб қўйилган талабларга хилоф равишда берилган бўлса бундай гувоҳнома бутун амал қилиш муддати давомида тамомила ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган амалларга рози бўлмаган ҳар қандай шахс Апелляция кенгашига мурожаат этиши мумкин. Бундай эътирознома қабул қилинган кундан эътиборан тўрт ой ичида кўриб чиқилиши лозим. Эътирознома берган шахс, шунингдек талабнома берувчи ёки маҳсулот белгисининг эгаси Апелляция кенгашида уларнинг масаласи қараб чиқилиши чоғида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Апелляция кенгаши қарори устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб олти ой ичида Олий судга шикоят қилиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши ушбу Қонуннинг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгиси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Қонун 9-моддасининг 2-бандига мувофиқ ягона сифатли ёки бошқа умумий хусусиятларга эга бўлмаган маҳсулотларда жамоа белгисидан фойдаланилганлиги сабабли Олий суд гувоҳноманинг амал қилишини муддатидан илгари тўхтатиш тўғрисида чиқарган қарорига биноан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Қонун 19-моддасининг 4-бандига мувофиқ маҳсулот белгисидан фойдаланилмаганлиги сабабли Олий суд гувоҳноманинг амал қилишини муддатидан илгари тўхтатиш тўғрисида чиқарган қарорига биноан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс бўлмиш маҳсулот белгисининг эгаси тугатилган тақдирда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот белгиси маълум турдаги маҳсулотларни ифода қилувчи белги сифатида умумий истеъмолга кириб кетган белгига айланиб қолган ҳолларда Олий суднинг қарорига биноан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот белгисининг эгаси ундан воз кечган ҳолларда муддатидан илгари тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII боб. МАҲСУЛОТ БЕЛГИСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиши билан боғлиқ низоларни қараб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг қўлланилиши билан боғлиқ низолар тегишли судлар томонидан, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган тартибда қараб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда. Маҳсулот белгисидан қонунга зид равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир хил маҳсулотларни белгилаш учун маҳсулот белгисидан ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгидан ушбу Қонун 18-моддасида назарда тутилган қоидаларга зид равишда фойдаланганликда айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маҳсулот белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этган юридик ва жисмоний шахслар белги эгасининг талабига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белги эгасининг ишбилармонлик обрўсини қайта тиклаш мақсадида суд қарорини ўз ҳисобларидан эълон қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот белгисидан ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгидан фойдаланишни тўхтатишга, шунингдек белги эгасига етказилган зарарнинг ўрнини тўла қоплашга ёки белгидан қонунга зид равишда фойдаланиш даврида олинган бор фойдани белги эгасига беришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот белгиси ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини маҳсулотдан ёки унинг ўровидан олиб ташлашга, маҳсулот белгисининг ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгининг тайёрлаб қўйилган тасвирини йўқ қилиб ташлашга мажбурдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII боб. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-модда. Патент божи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот белгисини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик амалларни бажарганлик учун патент божи олинади. Патент божи Патент идорасига тўланади. Патент божи олинадиган амаллар рўйхати, бож миқдори ва тўлов муддати, шунингдек Патент божини қайтариб бериш асослари Патент идораси томонидан белгилаб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-модда. Маҳсулот белгисини бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари маҳсулот белгиларини бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказишга ёки халқаро миқёсда рўйхатдан ўтказишга ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари маҳсулот белгисини бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Патент идорасига талабнома берганларидан кейингина амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
З. Маҳсулот белгиларини бошқа давлатларда ёки халқаро миқёсда рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар талабнома берувчи ёки у билан келишилган ҳолда бошқа манфаатдор юридик ёки жисмоний шахс томонидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33-модда. Чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаро ҳамкорлик асосида ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлардан бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари ҳам Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан баб-баравар фойдаланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34-модда. Халқаро шартномалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонундагидан фарқ қилувчи ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 7 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
860-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 244-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 9-10-сон, 179-модда)