Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2015 02.05.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1568
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори , 02.05.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1568
Дата вступления в силу
12.05.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2015
Ҳужжат 31.05.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ИМТИЁЗЛИ МАҚСАДЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 2 майда 1568-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 14 мартдаги 6/3-сонли «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1568-2, 20.03.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-308-сонли қарори 3-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида Низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 8 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9/7-сон

Марказий банки Бошқаруви
томонидан 2006 йил 8 апрелдаги
9/7-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 104-модда) мувофиқ, тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларнинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар (кейинги ўринларда — микрокредитлар) бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1568-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 236-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1568-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 236-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий ёрдамчи хўжалик — шаҳарча, қишлоқ, овулларда яшовчи фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун берилган участкаларнинг бир қисми — томорқада оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида оила эҳтиёжлари учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда оила эҳтиёжидан ортиқчасини деҳқон бозорларида сотиш билан шуғулланадиган оилавий хўжалик;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1568-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 236-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деҳқон хўжалиги — оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирадиган ва реализация қиладиган, юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда фаолият юритадиган оилавий майда товар хўжалиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларнинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун микрокредитлар бериш мазкур Низомда белгиланган тартибга биноан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун бериладиган микрокредитлар миқдори энг кам иш ҳақининг 80 бараваригачани ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур Низом асосида микрокредитлар фақат кам таъминланган оилаларга берилади. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини кам таъминланган оилалар сифатида эътироф этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чорвачиликни ривожлантириш учун кам таъминланган оилаларга микрокредитлар ажратишга маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини Кенгашлари тавсияномалари асос бўлиб хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу микрокредитлар шартнома асосида 3 йилгача бўлган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Чорвачиликни ривожлантириш учун микрокредитлар қарз олувчининг хоҳишига кўра пул ўтказиб бериш йўли билан ёки нақд пул шаклида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасидан юқори бўлмаган миқдорда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Микрокредитларни бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари бошлиқлари чорвачиликни ривожлантириш мақсадида микрокредит олиш учун, қоида тариқасида, ўзлари яшаб турган туманда жойлашган тижорат банклари филиалларидан бирига микрокредит беришни сўраб ариза билан мурожаат этишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Микрокредитлар олиш учун шахсий ёрдамчи хўжалиги юритувчи жисмоний шахс ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) чорвачиликни ривожлантириш учун микрокредит беришни сўраб ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини Кенгашларининг ушбу микрокредит олувчи жисмоний шахсга чорвачиликни ривожлантириш учун банк томонидан микрокредит берилишига тавсияномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти ҳақидаги қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, жисмоний шахс ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи ўз паспортини шахсан кўрсатади ва паспорт нусхаси кредит йиғмажилдига тикиб қўйилади. Деҳқон хўжалигини давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги рўйхатга олувчи орган томонидан берилган гувоҳноманинг нусхаси ҳам кредит йиғмажилдига тикиб қўйилиши талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинининг Кенгашлари томонидан чорвачиликни ривожлантириш учун банк томонидан кредит берилиши тўғрисидаги тавсияномада шахсий ёрдамчи хўжалиги ёки деҳқон хўжалигида қорамол боқиш учун шароит мавжудлиги, ушбу оила кам таъминланган оила эканлиги, унинг таркибида доимий иш жойига эга бўлмаган оила аъзолари мавжудлиги алоҳида таъкидланиши лозим. Тавсиянома маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини Кенгашининг раиси томонидан имзоланиб, гербли муҳр қўйилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қарз олувчилар микрокредитларни қайтарилишини таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этишлари мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулк гарови;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк ёки суғурта компанияси кафолати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи шахс кафиллиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтарилмаслик хатарининг банк-бенефициар фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микрокредит ҳисобига сотиб олинган қорамол мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотиб олинган қорамол кредитни қайтариш таъминоти сифатида гаровга олинганда, ушбу қорамол касалланиб ўлиб қолиши, ўғирланиши, табиий офатлар натижасида нобуд бўлиш ҳолларидан банк (бенефициар) фойдасига суғурта қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Кафиллик банк фойдасига кафил ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган ёзма шаклдаги 3 (уч) нусхада кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарздор имзоларидан кейин, банк томонидан мазкур кафиллик қабул қилинганлиги тўғрисида банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр қўйилган ёзув киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Микрокредит сўраб, мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни илова қилинган ҳолда, берилган аризанинг банкка келиб тушган кундан бошлаб, ушбу ариза бўйича банк филиали кредит қўмитаси томонидан хулоса бериш муддати 3 банк кунидан ошмаслиги лозим.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1568-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 236-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микрокредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, банк аризачига бу ҳақда ёзма шаклда маълум қилиши шарт
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тижорат банки филиали кредит қўмитасининг қарори микрокредитлар бериш ёки бермаслик учун асос ҳисобланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1568-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 236-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Микрокредит шартномаси тузилган куннинг эртасидан кечиктирмаган ҳолда банк томонидан қарз олувчига ссуда ҳисобварағи очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Микрокредитларни бериш қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан қарз олувчининг тўлов топшириқномасига асосан, кредит шартномасида кўрсатилган сумма доирасидаги маблағларни чорвачиликни ривожлантириш учун пул ўтказиб бериш ёки нақд пул бериш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Микрокредитларни қайтариш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Шахсий ёрдамчи хўжалиги юритувчи жисмоний шахс томонидан микрокредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар банк кассасига нақд пул топшириш ёки қарз олувчининг омонат ҳисоб варағидан пул ўтказиб бериш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги микрокредитнинг нақд пулда олинган қисми ва унга ҳисобланган фоизлар тўловини банк кассасига нақд пул топшириш йўли билан амалга оширади
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Жисмоний шахсларга берилган микрокредитлар ҳисоби 14900-сонли «Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварақларида ва деҳқон хўжаликларига берилган микрокредитларнинг ҳисоби 15000-сонли «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварақларида юритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1568-1, 21.05.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 236-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тижорат банклари томонидан микрокредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида фуқаролар йиғинининг маҳалла, қишлоқ, овул Кенгаши масъул ходими иштирокида микрокредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиланаётганлигини аниқлаш бўйича бевосита жойига чиқиб доимий мониторинг амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Олинган микрокредитдан бошқа мақсадда фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда, кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчидан муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Микрокредит бўйича қарздорликни ундиришда биринчи навбатда микрокредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Микрокредитни қайтариш таъминоти сифатида учинчи шахс кафиллиги қабул қилинган бўлиб, қарз олувчи микрокредитни ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, банк кафилдан микрокредит ва унга ҳисобланган фоизларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Микрокредит белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда банк ундирувни гаров предметига ёки микрокредитнинг қайтарилиш таъминоти сифатида тақдим этилган таъминотнинг бошқа шаклларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаратади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(IV-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1568-1, 21.05.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 236-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 157-модда; 2012 й., 21-сон, 236-модда)