Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
«Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматини индексация қилиш ҳақида»ги қарор, шуниндек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3166-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сон «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 5, 13, 69-сон «Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматини индексация қилиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3166, 2019 йил 10 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 10/19/3166/3161-сон);
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сон «Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3552, 2024 йил 15 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/ 0630-сон) илованинг 98-банди.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 сентябрь,
55-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 сентябрь,
398-сон
Келишилди:
Кадастр агентлиги директори С. ТУРДИЕВ
2026 йил 7 сентябрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 4 сентябрь
Миллий статистика қўмитаси раиси Б. ҲАМРАЕВ
2026 йил 3 сентябрь
Фермерлар кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2026 йил 28 август
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2026 й., 10/26/3166-1/0972-сон)