Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 14 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3814-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 июлдаги 367-сон «Рўйхатга олинмаган қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи материалларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қуролни ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 11 мартдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 3814, 2026 йил 15 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/3814/0359-сон) билан тасдиқланган Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқноманинг 1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«портловчи материаллар — ўз хусусиятларига кўра портлаши, портловчи таъсирга эга бўлган ва ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган портловчи моддалар, портлатиш воситалари, шунингдек, таркибида пиротехника таъсирини яратиш учун мўлжалланган портловчи моддалар ва портлатиш воситалари бўлган қурилмалар;».
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 сентябрь,
552-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2026 й., 10/26/3814-1/0933-сон)