Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг
буйруғи
«Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 4 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3606-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 78-сон «Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3606, 2025 йил 10 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2025 й., 10/25/3606/0126-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Директорнинг биринчи ўринбосари Л. САИДОРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 сентябрь,
69-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 20 август
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
2026 йил 14 август
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2026 й., 10/26/3606-1/0893-сон)