Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
Қарори
Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли ва заҳарли моддалар, продуцент микроорганизмлар, бактериал препаратлар ва аэроионларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрларига (0053-23-сон СанҚваН) ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 25 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 405]
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли ва заҳарли моддалар, продуцент микроорганизмлар, бактериал препаратлар ва аэроионларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрларининг (0053-23-сон СанҚваН) (ҳисоб рақами 205, 2023 йил 8 сентябрь) 1-иловаси 110 ва 111-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« | ||||||
110. | Муаллақ моддалар | 0,5 | 0,15 | 0,08 | резорбтив | 3 |
111. | Муаллақ моддалар зарралари ПМ 10 | 0,35 | 0,075 | 0,04 | резорбтив | - |
». |
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 июнь,
6-сон
Келишилди:
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари И. ҚУТБИДДИНОВ
2026 йил 8 июнь