ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2560-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 806-сон «Йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 17 январдаги 22, 1, 1-сон қарори (рўйхат рақами 2560, 2014 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимасидан «Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 апрель,
3-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 апрель,
9271-сон
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 март,
17-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 10/26/2560-3/0422-сон)