Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»нинг 26-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3593-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 ноябрдаги 191-сон буйруғи (рўйхат рақами 3593, 2024 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3593/1084-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»нинг 26-банди «ж» кичик бандидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 март,
336-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3593-2/0238-сон)