ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16-октябрдаги 731-14-0-Қ/24-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-, 21-1-моддалари, «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги «Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-236-сон қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этишнинг ҳудудий зоналарига бевосита яқин жойлашган турар жойларда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида, қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 октябрдаги 731-14-0-Q/24-son қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати (Г. Касимова) «Тошкент Инвест компанияси» АЖ (Б. Шакиров) билан биргаликда мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва www.тошкент.уз веб-сайтига жойлаштирилишини, шунингдек, унинг мақсади ҳамда унда белгиланган вазифалар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиб боришни таъминласин.
3. Ушбу қарор имзолангандан сўнг кучга киради ҳамда ушбу қарордаги назарда тутилган тартиб-қоидалар 2026 йил 1 февралдан кучга киради.
4. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Ш. Рахманов) белгиланган тартибда ваколатли органлар билан ҳамкорликда резидент автотураргоҳ рухсатномаларини беришнинг маъмурий регламентини қабул қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Рахманов зиммасига юклансин.
Тошкент шаҳар ҳокими Ш. УМУРЗАКОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 декабрь,
921-14-0-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.