23.10.2025 йилдаги 284-4-60-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокимининг қарори, 23.10.2025 йилдаги 284-4-60-Q/25-сон
Дата вступления в силу
24.10.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қашқадарё вилояти ташкилотининг инсонпарварлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 майдаги «Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тўғрисида»ги ПФ-411-сон ва 2018 йил 4 майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5430-сон фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5-октябрдаги «Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тўғрисида»ги 458-сон ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 14-октябрдаги 480-4-0-Қ/25 қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 14-октябрдаги 480-4-0-Қ/25 қарори рахбарлик, маълумот ва ижро учун қабул қилинсин
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2025 йил 21-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти туман ташкилотининг инсонпарварлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш хайрия ўн кунлиги ўтказилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг туман ташкилотининг инсонпарварлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш хайрия ўн кунлигини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тумандаги барча, ташкилот, идора ва корхоналарга хайрия ўн кунлигида фаол иштирок этишлари тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Туман барча хўжалик юритувчи субъектлар, ташкилот корхона ва муассасалар раҳбарларига хайрия ўн кунлигини уюшқоқлик билан ўтказишда Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг туман бўлимларига ихтиёрий ва беғараз ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Туман маданият бўлимининг (Н.Бомиров) хайрия ўн кунлиги давомида хайрия концертлари, театр томошалари, туман спорт бўлими (А.Хайбаров) спорт тадбирларидан тушган маблағлардан бир қисмини Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти туман ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Миллий гвардия Косон туман бўлими(Ж.Эргашев),туман ички ишлар бўлими (Б.Мирзаев)га шахсий таркиб ўртасида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг туман ташкилоти ҳисобига шахсий бадал топшириш ва маблағ тўплаш юзасидан тушунтириш ишларини ташкил этиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Хўжалик юритувчи субъектлар, ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарларига хайрия маблағларини Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти туман ташкилотининг Агробанк АТБ Косон туман филиалидаги МФО 00162, ИИН: 201614606, ташкилотнинг 20212000700384117001 ҳисоб рақамига ўтказиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Хайрия ўн кунлиги муносабати билан тўпланган маблағлар жамият уставига мувофиқ ёлғиз кексалар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашга, табиий ва техноген фалокатларда жабрланганларга гуманитар ёрдам ҳамда фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун захира яратиш ишлари учун сарфланиши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўрибосари Ҳ.Назаров зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 23 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
284-4-60-Q/25-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.