Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2026 09.07.2025 йилдаги 165-5-71-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КАРМАНА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ

Кармана туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Навоий вилояти, Кармана тумани ҳокимининг 2026 йил 3 июндаги 232-5-71-Қ/26-сонли «Кармана туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Кармана туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш умумтаълим муассасалари педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Туман ҳокими ўринбосари (Э.Кенжаев), туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (С.Ачилов), умумтаълим мактаблари раҳбарларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга, умумтаълим муассасаси битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Кармана туман бўлими (С.Баҳронов) маҳалла фуқаролари йиғинини мактаб ёшидаги болаларни қамраб олишда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ж.Мусаев) мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарор кучга кириши билан Кармана тумани ҳокимининг 2022 йил 23 декабрдаги 346-5-71-Қ/22-сонли, 2024 йил 29 апрелдаги 173-5-71-Қ/24-сонли ҳамда 2024 йил 30 майдаги 208-5-71-Қ/24-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Э.Кенжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман ҳокими АДИЗОВ В. Й
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Навоий вилояти, Кармана тумани,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 9 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
165-5-71-Q/25-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.