ONLINE TRANSLATE
Паспорт документа
Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болаларга нодавлат таълим хизматлари кўрсатишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.11.2026 йилдаги 619-сон

Ушбу Низом алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга нодавлат таълим ташкилотлари томонидан коррекцион синф ташкил этган ҳолда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатиш харажатларини субсидиялаш тартибини белгилайди.
 
Нодавлат таълим ташкилоти коррекцион синф ташкил этиш мақсадида битим тузиш учун умумий ўрта таълим хизматлари кўрсатиладиган ҳудуддаги ҳудудий бошқармага “ЯМИҲ” АТ орқали белгиланган маълумотларни кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.
 
Аризани кўриб чиқиш якуни бўйича ҳудудий бошқарма томонидан 1 иш куни ичида:
 
битим тузишни рад этиш асослари аниқланмаган тақдирда, ахборот модулида битим тузиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ва битим имзоланади.
 
Нодавлат таълим ташкилотининг ҳар бир коррекцион синфидаги ўқувчилар сони 12 нафардан ошмаслиги лозим.
 
Коррекцион синфда таълим оладиган ҳар бир бола учун тўлиқ бир ойда қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:
 
Тошкент шаҳрида БҲМнинг 11 баравари;
вилоятлар маркази ва Нукус шаҳрида БҲМнинг 9,5 баравари;
бошқа туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 8,5 баравари миқдорида.