Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш:
5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:
экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини таркатиш ёхуд намойиш этиш максадида тайёрлаш, саклаш:
ҳуқуқбузарлик ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шунингдек, қонун ҳужжатларидаги “диний экстремизм” сўзлари “экстремизм” сўзи билан алмаштирилди.
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Адлия вазирлиги томонидан Экстремистик ташкилотларнинг, материалларнинг (манбаларнинг) электрон реестри юритилади.
Электрон реестр Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади.
Электрон реестрга қуйидагилар киритилади:
экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан фаолияти тўхтатиб турилган ташкилотлар;
экстремистик ташкилот деб топилган ташкилотлар;
экстремистик материал деб топилган материаллар;
телекоммуникациялар ёки Интернет тармоғидаги тизимли равишда (1 йил мобайнида 2 ва ундан ортиқ маротаба) экстремистик материаллар жойлаштирилган ва тарқатилган электрон манбалар.
Материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги илтимоснома экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари томонидан Бош прокуратурага тақдим этилади.
Илтимосномага материалда (манбада) экстремистик материал мавжуд эканлигини тасдиқловчи экспертиза хулосаси илова қилинади.
Бош прокуратура материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг асослилигини текширади.
Унга рози бўлган тақдирда, материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги ариза Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан Олий судга киритилади.
Олий суд томонидан материални (манбани) экстремистик деб топиш ушбу Қонуннда белгиланган тартибда амалга оширилади.