ONLINE TRANSLATE
Паспорт документа
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.10.2026 йилдаги 596-сон

Қарорга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан тадбиркорлар томонидан ўрнатилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали:
 
ҳайдовчиларнинг транспортни бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик қоидабузарликларини қайд этишга рухсат берилади.
 
Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Унга кўра, ҳайдовчиларнинг хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслигини фото ва видео қайд этиш тизимига қўйиладиган умумий техник талабларга мувофиқ тизим:
 
хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳолати бўйича “Маъмурий амалиёт” модулига автоматик равишда қуйидаги маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлиши керак:
 
метрологик қиёслаш гувоҳномасининг рақами ва амал қилиш муддати;
 
қоидабузарлик аниқланган сана ва вақт;
 
қоидабузарлик содир этилган жойнинг аниқ координаталари;
 
электр тармоғида узилишлар юз берганда, унинг фаолиятини 8 соатдан кам бўлмаган вақт давомида қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган захира электр манбаи билан жиҳозланган бўлиши лозим.
 
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслигини қайд этишда:

ҳайдовчининг юз кўриниши, хавфсизлик камаридан фойдаланган ёки фойдаланмаганлиги юқори сифатдаги фотосуратларда акс эттирилиши шарт.