Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Паспорт документа
Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олишни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.2026 йилдаги 557-сон
Қарорга кўра, рўйхатга олиш 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилади. Рўйхатга олиш санаси — 2026 йил 1 октябрь, соат 00:00.
Бундан ташқари:
Респондентларга доир маълумотлар сир сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади;
Савол ва мурожаатлар учун 1851 қисқа рақамли колл-марказ ташкил этилади;
Рўйхатга олиш якуний натижалари Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида 2027 йил 1 сентябрга қадар эълон қилинади;
Рўйхатга олиш тугагандан сўнг ўн кун давомида рўйхатга олинган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача қисми танланма назорат остида текширилади.