Ўзб
O’zb
Паспорт документа
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 09.09.2026 йилдаги ЎРҚ-1170-сон
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги –
ўзининг ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектларнинг, иссиқхона хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган ариза, шикоят ва даъволар юзасидан фуқаролик ва иқтисодий судларга мурожаат қилганда давлат божидан озод қилиниши белгиланди.