ONLINE TRANSLATE
Паспорт документа
Саноат усулидаги интенсив мевали боғлар барпо этиш ва эскирган боғларни янгилашни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.06.2026 йилдаги ПФ-108-сон

Мазкур Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб 2026 – 2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этиш белгиланди.
 
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан:
 
эскирган боғларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида саноатлашган боғлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар турига ўтказиш тўғрисида хулосани (хулоса) қабул қилиш ваколати Агросаноатни ривожлантириш агентлигига ҳам берилади;
 
Агентлик томонидан хулоса берилган санадан бошлаб:
 
12 ой давомида янги боғ ва токзорлар барпо этилмаган тақдирда, ушбу боғлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3 бараварга оширилади;
 
24 ой давомида янги боғ ва токзорлар барпо этилмаган тақдирда, ушбу боғлар жойлашган майдонларда сув олиш тақиқланади.
 
2026 йил 1 июлдан боғ яратишга доир ҳужжатлар асосида эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этишни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:
 
тижорат банклари орқали 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада ҳар бир гектарга 120 млн сўмгача миқдорда кредитлар;
 
халқаро молия институтларидан мева-сабзавотчилик соҳаси учун жалб қилинган ресурслар ҳисобидан очилган кредит линияларидан тадбиркорларга миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича йиллик ставка 14 фоиз (шундан, банк маржаси 4 фоиз) этиб белгиланади;
 
хорижий давлатлардан “in-vitro” усулида етиштирилган ва сертификатга эга мевали кўчатларни импорт қилиш учун тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари орқали 18 ойгача муддатга миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз), ҳар бир мевали кўчат учун 5 АҚШ долларигача эквивалентида кредитлар ажратилади.