ONLINE TRANSLATE
Паспорт документа
Йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ҳамда рақобатни таъминловчи стандартларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.02.2026 йилдаги 44-сон

Ушбу Низом йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши ва рақобатни таъминловчи стандартларни мажбурий тарзда жорий этиш тартибини белгилайди.

Низом қуйидаги йирик инвестиция лойиҳаларига нисбатан қўлланади:

Давлат бюджети ёки давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари;

давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари;

давлат кафолатлари, имтиёзлар ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини назарда тутувчи хорижий инвестициялар ва халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари.

Низомга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ўз ваколати доирасидаги лойиҳаларни тўғридан-тўғри экспертиза қилади ва баҳолайди.

Экспертизадан ўтказиш лойиҳани тасдиқлаш жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади. 

Экспертиза ва баҳолаш хулосалари асосида лойиҳа ташаббускори ваколатли органлар билан ҳамкорликда коррупция ва рақобат муҳитига қарши хавф-хатарларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.