Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Паспорт документа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.05.2025 йилдаги ПҚ-181-сон
Қарорга кўра, қуйидагилар асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг (ТИФ ТН) кодларини Жаҳон божхона ташкилоти ва Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари асосида юритиш;
импорт божхона божлари ва ТИФ ТН кодларини ягона ҳужжат асосида тизимлаштириш.
Қарор билан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси таснифлаш кодлари рўйхати тасдиқланди.
2027 йилдан Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини инобатга олиб ТИФ ТНни бож тарифи билан биргаликда юритиш амалиёти йўлга қўйилади.