ONLINE TRANSLATE
Паспорт документа
Ноширлик фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 26.11.2021 йилдаги ЎРҚ-731-сон

Қонун 7 боб ва 34 та моддадан иборат.

1. Қонуннинг мақсади

ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш

2. Ноширлик маҳсулоти — чоп этиш матбаачилик технологияларини ва (ёки) визуаллаштирувчи дастурий-технологик воситаларни қўллаш йўли билан нашрга мувофиқ тайёрланган маҳсулот.

3. Ноширлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

4. Ноширлик фаолиятининг субъектлари қуйидагилардан иборат:

нашриёт;

тайёрловчи;

буюртмачи;

тарқатувчи.

5. Ноширлик фаолияти қонунчиликка мувофиқ хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

 Қуйидаги ҳолларда хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш талаб этилмайди:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, марказий муассасалар, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини ҳамда бошқа ҳужжатларни нашр этишда;

республика аҳамиятига эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган, оммавий равишда тарқатиш ёки қўлёзма ҳуқуқи асосида кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда;

оммавий ахборот воситалари ушбу оммавий ахборот воситаларининг таҳририятлари томонидан чоп этилганда.

6. Ноширлик маҳсулотини тарқатиш тарқатувчи томонидан бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

Ноширлик маҳсулотини тарқатишга фақат буюртмачи ёки нашриёт ёхуд улар ваколат берган шахс мазкур маҳсулотнинг чиқарилишига рухсат берганидан кейин йўл қўйилади.

7. Нашрнинг чиқарилишига доир маълумотлар нашрни тавсифловчи ва уни расмийлаштириш, истеъмолчиларни хабардор қилиш, унга библиографик ишлов бериш ва уни статистик ҳисобга олиш учун мўлжалланган маълумотлар йиғиндисидир.

Чиқариладиган барча турдаги ноширлик маҳсулотида ноширлик фаолияти соҳасидаги халқаро ва миллий стандартларга, техник регламентларга (миллий стандартларга) мувофиқ нашрнинг чиқарилишига доир маълумотлар бўлиши керак.