ONLINE TRANSLATE
Паспорт документа
Буюк ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 02.06.1995 йилдаги ПФ-1162-сон

Фармонга асосан:

1)  Буюк Ипак йўлидаги шаҳарлар — Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентда халқаро туризм бўйича махсус очиқ иқтисодий минтақалар ташкил қилиниши ва мазкур шаҳарларнинг аэропортлари ва темир йўл вокзалларида хорижий сайёҳлар учун божхона расм-русумларининг халқаро меъёрларга мос соддалаштирилган тартиби, шунингдек транзит сайёҳлар учун махсус божхона зоналари жорий қилинди;

2) Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида туризм бўйича Идоралараро кенгаш тузилди ва қуйидагилар шу кенгаш фаолиятининг асосий вазифалари қилиб белгиланди:

туризм соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;

жаҳон андозалари даражасида кичик ва ўрта меҳмонхоналар, мотеллар ва кемпинглар тармоғи шакллантирилишини мувофиқлаштириш;

сайр-томошалар замонавий индустриясини, маданий ва спорт-соғломлаштириш марказларини барпо этишга кўмаклашиш;

ноёб туризм имкониятлари ва тарихий-маданий мерос кенг кўламда тарғиб қилиниши ва сақланишини ташкил этиш;

сайёҳлик тизимида мувофиқлаштирилган илмий-техникавий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш;

сайёҳлик соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлаш.