Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИДА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
1. Қуйидагилар:
Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат органларининг ахборот тизимларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси белгиланган тартибда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 23-модда)
уч ой муддатда базавий давлат ахборот ресурсларини ҳам ўз ичига оладиган давлат ахборот ресурсларининг рўйхатини ҳамда давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
бир ой муддатда ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 22 ноябрь,
256-сон
Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом давлат органларида ахборотни ҳужжатлаштиришга, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
I. Давлат ахборот ресурсларига киритиладиган ахборотни ҳужжатлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар
1. Ҳужжатлаштирилган ахборот мулк ҳуқуқи объекти ҳисобланади ва тегишли реквизитлар билан биргаликда ахборот манбаида қайд этилган алоҳида ҳужжат ёки жами ҳужжатлар шаклида, шу жумладан электрон ҳужжат шаклида бўлади.
2. Ахборотни ҳужжатлаштириш ахборотни давлат ахборот ресурсларига киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Давлат ахборот ресурсларида ҳужжатлаштирилган ахборот тизимлаштирилиши, таснифланиши ва тегишли реквизитлар билан таъминланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат ахборот ресурслари таркибига киритиш учун ахборотни ҳужжатлаштириш тартиби алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги махсус ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
4. Қуйидагилар ҳужжатлаштирилган ахборотнинг асосий реквизитлари ҳисобланади:
ҳужжатнинг номи;
ахборотнинг номи ёки эгаси;
ахборот манбаи;
пайдо бўлиши ва ҳужжатлаштириш санаси ва вақти;
фойдаланиш тартиби;
тизимлаштириш ва таснифлаш учун зарур бўлган бошқа реквизитлар.
5. Ҳужжатлаштирилган ахборот муҳофаза қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари ҳужжатлаштирилган ахборотнинг мулкдори ёки эгаси томонидан, ахборот ресурсига киритилган ҳужжатлаштирилган ахборот муҳофаза қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари эса — ахборот ресурсининг мулкдори ёки эгаси томонидан белгиланади.
6. Ахборотни давлат ахборот ресурслари таркибига киритишда таснифлаш ҳисобга олинган ҳолда ва белгиланган реквизитлар бўйича излаш имконияти таъминланиши зарур.
7. Давлат ахборот ресурсларидаги ахборот матнли, графикли, овозли, видео ва мултимедий (матнли, графикли, овозли ва видеоформатлар комбинацияси) шаклларда тақдим этилиши мумкин.
II. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби
8. Давлат ахборот ресурслари фойдаланишига қараб:
базавий давлат ахборот ресурсларига;
махсус давлат ахборот ресурсларига бўлинади.
9. Барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан уларга берилган ваколатлар доирасида умумий фойдаланиш учун мўлжалланган ахборот ресурслари базавий давлат ахборот ресурслари ҳисобланади.
10. Базавий давлат ахборот ресурслари таркибига Ўзбекистон Республикаси давлат ахборот ресурслари бўйича, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари бўйича, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бўйича, Ўзбекистоннинг табиий ресурслари бўйича, давлат органларининг веб-сайтлари бўйича ва умумий фойдаланиладиган бошқа ахборот ресурслари бўйича маълумотлар базаси киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Бошқа ахборот ресурсларини базавий давлат ахборот ресурслари таркибига киритиш, шунингдек уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъулларни белгилаш 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 50-сон, 628-модда)
12. Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг тор касбий, ўзига хос вазифаларини ҳал этишга мўлжалланган, фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурслари махсус давлат ахборот ресурслари ҳисобланади.
13. Махсус давлат ахборот ресурслари таркибига:
идоралар, ҳудудий бошқарув ва ҳокимият органларининг;
давлат бюджет маблағлари ҳисобига ташкил этилган юридик ва жисмоний шахсларнинг;
юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат сирлари ва махфий ахборотга эга бўлган ихтисослаштирилган ахборот ресурслари киради.
14. Махсус давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишни таъминлаш улар ташкил этилиши учун масъуллар томонидан амалга оширилади ҳамда вазирликлар, идоралар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қўллаб-қувватланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат ахборот ресурслари ўзаро ахборот-технологик мосликни таъминлаши ва идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялаш имконига эга бўлиши зарур.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишув бўйича уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган тегишли давлат органлари томонидан белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда томонларнинг келишуви асосида ёки қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурсларидан фойдаланилиши мумкин.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Яратиладиган давлат ахборот ресурслари давлат органларининг бошқа давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан ахборот олишни назарда тутмаслиги керак, агар ушбу ахборот «Электрон ҳукумат» тизими жисмоний ва юридик шахсларининг марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлса.
«Электрон ҳукумат» тизими жисмоний ва юридик шахсларининг марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги ахборот сақланишини таъминлайдиган давлат ахборот ресурслари тегишли равишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларидан фойдаланишлари керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 50-сон, 628-модда)
Ҳужжатлаштирилган ахборотни давлат органларига мажбурий тартибда тақдим этадиган шахслар унга ва ундан фойдаланишга бўлган ўз ҳуқуқларини йўқотмайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
20. Давлат ахборот ресурсларидан фойдаланиш тартиби унда жойлаштириладиган ахборотнинг хусусиятига ва унинг вазифасига (ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ва эркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган) қараб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда фойдаланувчини аутентификация қилмасдан ва ҳисобга олмасдан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш имкони берилади, ҳамма фойдаланадиган ахборот ресурсларида мавжуд бўлган ҳамда фойдаланувчининг ўзининг шахсий маълумотлари бўлмаган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотлар олиши ва улардан фойдаланиши бундан мустасно.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Эркин фойдаланиши чеклаб қўйилган давлат ахборот ресурсларидан фойдаланишда фойдаланувчининг ҳаракатларини ҳисобга олиш, идентификациялаш ва аутентификация қилиш мажбурий ҳисобланади.
Ҳаракатларни ҳисобга олиш, идентификациялаш ва аутентификация қилиш усуллари норматив ҳужжатларга мувофиқ тегишли давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун масъул бўлган давлат органлари томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 17-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
211. Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари билан ўзаро ҳамкорлиги «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилади.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
21. Давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда:
тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборотдан фойдаланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш;
ахборот хавфсизлиги;
ахборотнинг давлат органлари томонидан фойдаланиши учун шарт-шароитлар;
давлат ахборот ресурсларининг ахборот-технологик мослиги;
давлат ахборот ресурсларини архивлаштириш тизими таъминланиши керак.
Давлат ахборот ресурслари мазкур Низом ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ шакллантирилиши керак.
III. Давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш
22. Давлат ахборот ресурслари мазкур Низом ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ муҳофаза қилиниши керак.
23. Давлат ахборот ресурслари ахборот хавфсизлиги ахборотни муҳофаза қилишнинг комплекс ташкилий-техник чора-тадбирлари ва дастурий-аппарат воситаларини ўз ичига олувчи тизим билан таъминланиши керак.
Давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими давлат органининг ўз ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга ёндашувини акс этирувчи хавфсизлик сиёсатига мувофиқ амалга оширилиши керак.
24. Ташкилий чора-тадбирлар юридик ва жисмоний шахсларни давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш, шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлашга жалб этиш тартибини бошқарадиган хатти-ҳаракатлар ва талаблар рўйхатини ўз ичига олиши керак.
25. Давлат сирлари ҳамда махфий ахборотга тегишли деб ҳисобланган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларга хизмат кўрсатиш ишлари уларни шакллантириш, улардан фойдаланилиши ва уларнинг қўллаб-қувватланиши учун масъул бўлган давлат органлари томонидан бажарилиши керак.
Зарурият бўлганда, махфий ахборотга эга бўлган давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш учун белгиланган тартибда юридик шахсларни жалб этишга йўл қўйилади.
26. Давлат ахборот ресурсларини муҳофаза қилишнинг дастурий-аппарат воситалари:
ахборот хавфсизлигига таҳдидни аниқлаш ва унинг олдини олишни;
шакллантириш, фойдаланиш, ишлаш, бериш ва сақлашда маълумотларнинг яхлитлигини;
рухсат берилмаган эркин фойдаланишдан муҳофаза қилишни, ахборот ресурсларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни;
маълумотларни захиралаштириш ва тиклаш тизимини;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимининг яхлитлиги ва иш қобилияти назорат қилинишини таъминлаши керак.
27. Давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимида фойдаланиладиган ахборотни муҳофаза қилишнинг дастурий-техник воситалари лицензияли ва сертификатлаштирилган бўлиши керак.
IV. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
28. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари:
давлат ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш ва фойдаланиш тартибини белгилаш;
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун ҳужжатлаштирилган ахборотни тақдим этишни ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслардан талаб қилиш;
давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурсларидан қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш;
давлат ахборот ресурсларидан фойдаланилганлиги учун тўлов миқдорини аниқлаш ва белгилаш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(28-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
29. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари ўз ваколатлари доирасида:
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан мажбурий тақдим этиладиган ахборот тақдим этилиши, тўпланиши ва ишлов берилиши ташкил этилиши бўйича фаолиятни ташкил этишга;
давлат ахборот ресурслари муҳофаза қилинишини, уларнинг ҳолати, сақланиши ва улардан фойдаланиш назорат қилинишини ташкил этишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомга ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва эркин фойдаланишни ташкил этишга қўйиладиган талабларга риоя қилишга;
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
интеллектуал мулк муҳофаза қилинишини таъминлашга;
барчанинг эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан, шу жумладан Интернет тармоғи орқали эркин фойдаланиш имкониятини бериш бўйича тартибни жисмоний ва юридик шахслар эътиборига етказишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(29-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
30. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари:
давлат ахборот ресурсларига тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги;
ахборот билан ишлаш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги, ахборот айирбошлашда ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ахборот олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга ахборот олиш имкони берилиши, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари мавжуд бўлган ахборотлар тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли жисмоний шахсларнинг рухсатисиз тарқатилиши;
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ахборот ресурслари муҳофаза қилиниши таъминланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 19-20-моддалри.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган давлат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқача тарзда ҳам жавобгар бўлишлари мумкин.
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
V. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
31. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда юридик ва жисмоний шахслар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ахборот ресурсларини ташкил этиш, шакллантириш, қўллаб-қувватлаш ва сақлаш;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
барчанинг эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ўз ахборот ресурсларидан, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот ресурсларидан қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш;
барчанинг эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизимининг техник воситаларини ишлатиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
(31-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
32. Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ва улардан фойдаланишда:
ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва эркин фойдаланишни ташкил этиш тартибига ва улар бўйича талабларга риоя қилишга;
давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлашга;
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва уларнинг мавжуд бўлишини таъминлашда лицензияли дастурлардан ва сертификатлаштирилган техник воситалардан фойдаланишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
33. Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда:
ахборот билан ишлаш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги;
давлат ахборот ресурсларидаги ахборотнинг ўғирланиши, йўқотилиши, бузиб талқин этилиши, тўсиб қўйилиши, қалбакилаштирилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулк бўйича қонунчилик бузилиши учун жавобгар бўладилар.
(33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1771-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка мувофиқ бошқача тарзда ҳам жавобгар бўлишлари мумкин.
(33-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 17-модда)
Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом давлат органларининг ахборот тизимларига умумий талабларни, уларни яратиш тартибига талабларни, шунингдек ахборот тизимларини яратишда давлат органларининг вазифаларини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Давлат органларининг ахборот тизими ахборотларни тўплаш, сақлаш, қидириш, ишлаш ва улардан фойдаланишга имкон берадиган давлат ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган йиғиндиси ҳисобланади.
2. Давлат органларининг ахборот тизимлари Ўзбекистон Республикаси миллий ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ягона электрон реестрлар ва маълумотлар базаларини шакллантириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол қўллаш ҳисобига улар фаолияти самарадорлиги, тезкорлиги ва очиқлигини ошириш, улар томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари доирасини кенгайтириш ва сифатини ошириш, давлат бошқа органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил қилиш Давлат органларининг ахборот тизимларини яратишнинг мақсади ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат хизматлари кўрсатишда, давлат органлари бошқа функцияларини бажаришда зарур бўлган ахборотларни излаш, олиш, қайта ишлаш, туркумлаштириш ва тарқатиш жараёнларини жадаллаштириш ва енгиллаштириш, янги эҳтиёжларни ўз вақтида қондириш ҳамда пайдо бўлаётган имкониятларни тезда баҳолаш ишларини давом эттириш, шунингдек давлат органининг барча таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини, бошқарувчанлигини ошириш, уни мувофиқлаштириш давлат ахборот тизимидан фойдаланишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
II. Давлат органларининг ахборот тизимларига асосий талаблар
5. Давлат органларининг ахборот тизимлари:
умумий фойдаланиладиган давлат ахборот ресурсларидан кафолатли ва хавфсиз фойдалана олишни;
давлат ахборот ресурсларини қидириш, тўплаш, ишлаш ва сақлаш имкониятини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
очиқ маълумотлар тўпламларини генерация қилиш имкониятини;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 50-сон, 628-модда)
давлат органларига маҳаллий ва глобал ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти беришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш учун «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформа билан интеграциялашиш имконияти, бунда электрон давлат хизматларини кўрсатадиган давлат органи кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда, ариза берувчининг иштирокисиз, идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида олади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
дастурий-аппаратнинг ишончли ишлаши ва уларнинг узилишларга, шу жумладан фойдаланувчиларнинг тартибсиз ишлаши ҳолларига чидамлилигини;
фойдаланувчилар ўртасида маълумотларни тезкорлик билан ва хавфсиз айирбошлашни;
аппарат ва дастурий воситаларни модернизация қилиш, тизимни янги компонентлар билан бойитиш йўли билан янада кенгайтириш имкониятини;
давлат органлари фаолиятининг асосий йўналишлари билан боғлиқ бошқа функцияларни таъминлаши керак.
6. Давлат органларининг ахборот тизимлари қуйидагилардан иборат бўлади:
давлат органлари томонидан ўзларининг асосий вазифалари ва функцияларини бажаришни қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган транзакцион ва ҳисобга олиш тизимлари;
давлат органлари ахборот тизимлари ўртасида идоралараро ахборот бўйича ўзаро ҳамкорлик тизимлари;
давлат органлари фаолиятида амалий жараёнлар ва маъмурий регламентларнинг қўллаб-қувватланишини таъминлайдиган ресурсларни бошқариш тизимлари;
давлат органлари томонидан ўзларининг асосий вазифалари ва функцияларини бажариш натижалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилишни таъминлайдиган ахборот-таҳлил тизимлари;
электрон ҳужжатлар айланиши тизимлари;
ҳужжатларнинг электрон архивларини бошқариш тизимлари;
фойдаланишни бошқариш тизимлари (шу жумладан инфратузилма компонентларини бошқариш тизимлари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг Интернет ёки бошқа алоқа каналлари орқали, шу жумладан телефон хизмати кўрсатиш порталлари ва марказлари орқали давлат органлари томонидан электрон давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлайдиган тизимлари;
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимлари;
давлат органлари ходимлари томонидан ўзларининг кундалик фаолиятида ҳужжатларни тайёрлаш ва ахборотлар алмашиш учун фойдаланиладиган идора тизимлари.
7. Давлат органларининг ахборот тизимлари ишончли ва барқарор фаолият кўрсатиш талабларига жавоб бериши керак.
8. Давлат органларининг ахборот тизимлари қуйидаги принциплар асосида яратилиши керак:
ахборотларнинг фойдаланишга қулайлиги, ишончлилиги, тўлиқлиги ва уларнинг ўз вақтида берилиши;
махфийлик — ахборотлар тизими ахборот ресурсларидан фойдаланувчиларга берилган ваколатлар доирасида фойдаланишнинг чекланишини таъминлаш;
ошкоралик — бошқа ахборот тизимлари ва миллий ахборот тизимлари билан интеграцияланиш имконияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш — электрон ҳукуматнинг қонунчиликда белгиланадиган ягона идентификаторлари асосида электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ахборот тизимларида ахборотлар сақланишини ва қайта ишланишини таъминлаш;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
кўламлилик — ахборотлар тизимлари таркибига дастурий — аппарат воситаларини қўшиш, модернизация қилиш ва шу каби йўллар билан ахборот тизимларининг функционал имкониятларини янада кенгайтириш имконияти;
ҳимояланганлик — ахборот тизимлари таркибига кирувчи ахборот ресурсларининг сақланишини ва яхлитлигини таъминлаш.
III. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат органларининг ахборот тизимлари давлат бюджети маблағлари, давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига яратилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш жараёнида буюртмачи, ишлаб чиқувчи, етказиб берувчи, бош лойиҳаловчи ташкилотлар, турли қисмларни лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар қатнашиши мумкин.
11. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: талабларни шакллантириш, концепцияни, техник топшириқни, эскиз ва техник лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ишчи ҳужжатларни тузиш, ишга тушириш ва кузатиб бориш.
12. Ҳар қайси босқичдаги ишларнинг мазмуни ва ахборот тизимларини яратиш қатнашчиларининг вазифаларини тақсимлаш тегишли стандартлар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат органлари ахборот тизимларининг техник ҳужжатлари 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига экспертизага тақдим этилади.
Давлат органлари ахборот тизимларининг техник ҳужжатлари автоматлаштириш ва электрон шаклга ўтказиш режалаштириладиган, бажариладиган маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги ахборот, ишлаб чиқувчи билан буюртмачи томонидан биргаликда автоматлаштириладиган фаолият соҳасининг функционал ва операцион жараёнларини қайта ташкил қилиш ва мақбуллаштириш ўтказилганлиги ёки ўтказиш режалаштирилганлиги тўғрисидаги ахборот, шунингдек уни ўтказиш якунлари бўйича самарадорлик кўрсаткичларини ўз ичига олиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 50-сон, 628-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг ишчи органи экспертизани бир ой муддатда, заруриятга кўра, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда ўтказади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 50-сон, 628-модда)
15. Давлат органларининг ахборот тизимлари лойиҳалари экспертизаси:
ахборот тизимига қарор билан тавсия этилаётган вазифаларни бажариш имконияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жараёнларни электрон шаклга ўтказиш учун йўналтирилган давлат хизматларини тақдим этишда функционал ва операцион жараёнларнинг қайта ташкил қилиниши ва мақбуллаштирилишини ўтказиш зарурати, муддатлар ва асосланмаган харажатларни қисқартириш ва бошқалар;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 50-сон, 628-модда)
лойиҳанинг амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги;
миллий ахборот тизими билан ўзаро ҳамкорликнинг таъминланиши;
ахборот хавфсизлигининг таъминланиши юзасидан ўтказилади.
16. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш ва молиялаштириш фақат ижобий эксперт хулосаси олингандан кейин амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ахборот тизимларини яратиш ишлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мумкин.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг яратиладиган ахборот тизимлари давлат органларининг бошқа давлат ахборот ресурсларидан ва ахборот тизимларидан ахборот олишни назарда тутмаслиги керак, агар ушбу ахборот «Электрон ҳукумат» тизими жисмоний ва юридик шахсларининг марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлса.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 50-сон, 628-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат органларининг ахборот тизимларини фойдаланишга топшириш қабул қилиб олиш бўйича махсус комиссия томонидан амалга оширилади, унинг таркибига 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг камида 3 нафар вакили, уларнинг касб бўйича тажрибасини ва ахборот технологиялари соҳасидаги кўникмаларини ҳисобга олган ҳолда киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 50-сон, 628-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган Давлат органларининг ахборот тизимлари мажбурий равишда ҳисобга олинади ва рўйхатдан ўтказилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
IV. Давлат органлари ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш
20. Давлат органларининг ахборот тизимлари ушбу Низом ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳимоя қилинади.
21. Давлат органларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги ахборотларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-техник чора-тадбирлар комплексини ҳамда дастурий-аппарат воситаларини ўз ичига оладиган тизим билан таъминланиши керак.
22. Ташкилий чора-тадбирлар юридик ва жисмоний шахсларни давлат органларининг ахборот тизимларини лойиҳалаш, яратиш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга жалб этишни тартибга солувчи ҳаракатлар ва талаблар рўйхатидан иборат бўлади.
23. Давлат сирларига ёки махфий ахборотларга мансуб ахборотларни ишлайдиган ахборот тизимларини яратиш ишлари уларни яратиш ва қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари томонидан бажарилиши керак.
Зарурат бўлганда, давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш учун махфий ахборотларни ишлайдиган юридик шахсларни белгиланган тартибда жалб этишга йўл қўйилади.
24. Давлат органларининг ахборот тизимларида қўлланадиган ахборотларни ҳимоя қилишнинг дастурий-техник воситалари лицензияланган, сертификатланган бўлиши ва қуйидагиларни:
ҳимоя қилинадиган ахборот ресурсларни идентификациялашни;
ахборот тизимидан фойдаланувчиларни аутентификация қилишни;
тизимда айланаётган ахборотларнинг махфийлигини;
маълумотларни асл нусхада айирбошлашни;
ахборотларни шакллантириш, узатиш, фойдаланиш, ишлаш ва сақлашда маълумотларнинг яхлитлигини;
нормал фойдаланиш шароитларида тизимдаги барча ресурслардан рухсат билан фойдаланишни;
фойдаланувчиларнинг ахборот тизими ресурсларидан фойдаланиши чегараланишини;
бошқарувни (ахборот тизимлари ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларини белгилаш, рўйхатга олиш дафтарларидаги ахборотларни ишлаш, ҳимоя тизимини ўрнатиш ва олиб ташлаш);
фойдаланувчиларнинг кириш ва чиқиш ҳаракатларини, шунингдек ахборот тизими ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари бузилишларини рўйхатга олишни;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимининг бутлиги ва иш қобилиятини назорат қилишни;
фавқулодда вазиятларда тизимнинг хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Фойдаланувчиларнинг ахборотларни ҳимоя қилишнинг криптографик воситаларидан, шу жумладан электрон — рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда давлат органларининг ахборот тизимидаги ишлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши керак.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат сирларига ёки махфий ахборотга эга бўлган ахборотларни ишлаш учун мўлжалланган ахборот тизимларининг техник воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий сертификатланиши керак.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга тўғрисида»ги Қонуни.
27. Махфий ахборотлар мавжуд бўлган ва улар ишланадиган ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига, шу жумладан Интернет тармоғига киритиш уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилгандан кейин амалга оширилади.
Махфий ва мутлақо махфий ахборотларга эга бўлган ва уларни ишлайдиган ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига, шу жумладан Интернет тармоғига киритишга йўл қўйилмайди.
28. Давлат органлари ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими хавфсизликка таҳдидни, шунингдек уларнинг нормал ишлашининг бузилиши билан боғлиқ сабаблар ва шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлашни таъминлайдиган тегишли хавфсизлик сиёсати билан амалга оширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
281. Давлат органларининг давлат сирларига ёки махфий ахборотларга мансуб ахборот билан ишлаш учун мўлжалланган ахборот тизимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ мажбурий аттестациядан ўтказилиши керак.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарори билан тасдиқланган Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом.
29. Ишлаб чиқиш ва фойдаланишнинг барча босқичларида ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари ва усуллари ахборот тизимининг мақсадига қараб ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ давлат органлари томонидан белгиланади.
V. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратишда давлат органларининг ҳуқуқлари, вазифалари ва жавобгарлиги
30. Давлат органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ахборот тизимларидан фойдаланиш тартибини белгилаш;
ўз ахборот тизимларини ахборотлар айирбошлаш учун бошқа ахборот тизимлари билан тармоқлараро боғлашни белгиланган тартибда амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
31. Давлат органлари қуйидагиларга мажбур:
ўз ахборот тизимларини яратиш;
ўз ахборот тизимларининг миллий ахборот тизимларига кирувчи ахборот тизимлари билан ҳамда халқаро ахборот тизимлари билан мувофиқлигини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ахборотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш;
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(31-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
32. Давлат органлари ахборот тизимларини яратишда:
давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби ва талабларига риоя қилиниши;
давлат органлари ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа жавобгарликларни ҳам амалга оширадилар.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 355-модда; 2011 й., 45-46-сон, 472-модда; 2013 й., 2-сон, 23-модда; 2014 й., 2-сон, 17-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 50-сон, 628-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)