Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИ УЙ-ЖОЙ МАЙДОНИНИ ҲОКИМЛИКЛАРГА БЕРИШДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси МХХ ва унинг жойлардаги органлари янги қурилган уйлардаги уй-жой майдонининг 10 фоизини, шунингдек, захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан зобитлар ва белгиланган муддатдан ортиқ хизмат қилган ҳарбий хизматчиларни таъминлаш учун МХХ ходимлари томонидан бўшатилган уй-жой майдонини ҳокимликлар тасарруфига беришдан озод қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 14 октябрь,
498-сон