Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ГЕРМАНИЯ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ – «KFW» БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Германия Федератив Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, илғор технологияларни жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг устувор тармоқларидаги экспорт қилишни кўпайтирувчи ва импортнинг ўрнини босувчи лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Германия Тараққиёт Банки — «KFW» нинг бу банкнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига кредит йўналишида берадиган лимитини 200 млн ФРГ маркасидан 400 млн ФРГ маркасигача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Р.Азимов) кўрсатиб ўтилган кредит битими белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидовга кўрсатиб ўтилган кредит битими бўйича кафолат битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 20 октябрь,
514-сон