Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 11 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 8 августда маъқулланган
Мамлакатимизда тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, архив иши соҳасини замонавий талабларга мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳага рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга архив иши соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни аниқлаштириш, шунингдек фаолиятнинг лицензияланадиган турлари ва амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари бўйича тадбиркорлик субъектларининг бозорга киришини енгиллаштириш лозим.
Мазкур Қонун билан «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига архив иши соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ваколатларини, нодавлат архивларни ва электрон архивларни ташкил этишга доир қоидаларни ҳамда архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатларини аниқлаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қўшимча билан тўлдирилиб, тадбиркорлик субъектларига амалга оширилиши учун лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) билан «Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими доирасида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан уч ой муддат давомида шуғулланиш имконияти яратилмоқда.
Ушбу Қонун фуқароларни тадбиркорлик соҳасига кенгроқ жалб этишга, архив ишининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 8, 469-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 199-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 970-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 5, 316-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда; 2025 йил, № 4, 515-модда, № 10, 1153-модда) 69-моддасининг учинчи қисмидаги «болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия» деган сўзлар «болага отанинг исми, ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июнда қабул қилинган «Архив иши тўғрисида»ги ЎРҚ-252-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 6, 233-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2025 йил, № 2, 1025-модда, № 12, 1329-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«архив — архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинма»;
олтинчи хатбошисидаги «киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари» деган сўзлар «киноҳужжатлар, фотоҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«архив ҳужжатининг электрон нусхаси — архив ҳужжатининг асл нусхасини рақамлаштириш орқали ундаги ахборотни ўқиш ёки кўриш (эшитиш) имконини берувчи кўчирма нусхаси»;
саккизинчи — ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбошисидаги «юридик шахснинг» деган сўзлар «юридик шахснинг ўз фаолияти давомида шаклланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«электрон архив — архивнинг ва идоравий архивнинг архив иши фаолиятини электрон шаклда амалга оширишга қаратилган техник воситалар тизими»;
2) 4-модданинг иккинчи қисмидаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида» деган сўзлар «Давлат ҳокимияти органларида, республика ижро этувчи ҳокимият органларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 6-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхатини тузиш тартибини белгилайди;
архив ҳужжатларини кириб кўриш тартиби ва шартларини белгилайди»;
ўн иккинчи хатбошиси ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
4) қуйидаги мазмундаги 61-модда билан тўлдирилсин:
«61-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг архив иши соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
архив иши соҳасини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
ахборот ресурсларининг архив нусхаларини яратиш ва давлат архивига топшириш тартибини белгилайди;
ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди;
архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ҳамда тасдиқлаш тартибини белгилайди;
давлат ҳокимияти органлари ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона муассасаларига ва давлат архивларига тақдим этиш тартибини белгилайди;
давлат ҳокимияти органлари ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ахборот-кутубхона муассасаларига ва давлат архивларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартибини белгилайди;
архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар сирасига киритиш тартибини, шунингдек уларнинг суғурта нусхаларини тайёрлаш ҳамда сақлаш тартибини белгилайди;
ҳужжатларнинг сақлаш муддатлари кўрсатилган намунавий рўйхатини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
иккинчи хатбошисидаги «амалга оширади» деган сўзлар «амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига кўмаклашади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи — ўн биринчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«давлат мулки бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқишга рухсат беради;
қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳужжатларни сақлаш муддатлари кўрсатилган соҳавий рўйхатларини келишади»;
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
7) 11-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатлари фақат йўқолган ёки емирилган ҳолларда Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибидан чиқарилиши мумкин.
Йўқолган архив ҳужжатларини Миллий архив фонди таркибидан чиқариш тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёки суднинг қарори олинганидан кейин амалга оширилади.
«Ўзархив» агентлиги архив ҳужжатларини Миллий архив фонди таркибидан чиқариш ёки чиқармаслик тўғрисида «Ўзархив» агентлигининг Марказий эксперт текширув комиссияси хулосасига асосан қарор қабул қилади.
Архив ҳужжатларини Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига ўтказиш ёки ундан чиқариш «Ўзархив» агентлигининг органлари ва муассасалари томонидан нодавлат юридик шахслар ва жисмоний шахслар билан биргаликда ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилганидан кейин амалга оширилади»;
8) 12-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат ва нодавлат архивлари, давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатига киритилган ташкилотлар ҳамда Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи ташкилотлар Миллий архив фонди таркибига киритилган, вақтинча сақловда бўлган ўз архив фондлари, шунингдек идоравий архивларнинг архив фондлари ва уларнинг жамлаш манбалари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзархив» агентлигига ҳамда унинг тегишли органлари ва муассасаларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиши шарт»;
9) 15-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур ҳужжатлар йўқолган ёки емирилган ҳолларда, улар ушбу Қонуннинг 11-моддасида белгиланган тартибда Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибидан чиқарилади»;
10) 19-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат органлари ва ташкилотларида ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарда, шу жумладан, агар амалий жиҳатдан эҳтиёж мавжуд бўлса, уларга бевосита бўйсунадиган алоҳида бўлинмаларда, филиалларда архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда идоравий архивлар ташкил этилади.
Нодавлат корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда идоравий архивлар ташкил этиши мумкин.
Идоравий архив юридик шахснинг қарорига кўра таркибий бўлинма сифатида ташкил этилади.
Идоравий архив архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига жавоб берадиган моддий-техника базаси, шу жумладан сақловхоналар (бинолар), зарур жиҳозлар, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситалар билан таъминланади.
Идоравий архив «Ўзархив» агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган идоравий архив тўғрисидаги низом асосида фаолият юритади.
Идоравий архив тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
11) 4-боб қуйидаги мазмундаги 191 ва 192-моддалар билан тўлдирилсин:
«191-модда. Нодавлат архивларни ташкил этиш
Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига киритилган архив ҳужжатларини, шунингдек давлат мулки бўлмаган бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга ошириш учун нодавлат архивлар ташкил этилиши мумкин.
Нодавлат архивлар фаолияти Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Нодавлат архивлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тузилиши мумкин эмас.
Нодавлат архивлар архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига риоя этиши, шунингдек Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланмаслиги керак.
Нодавлат архивлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида пулли хизматлар кўрсатиш;
архив ҳужжатларини тартибга келтириш ҳуқуқини берувчи Касбий компетентлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун белгиланган тартибда мурожаат қилиш;
ўз фаолиятини амалга ошириш давомида «Ўзархив» агентлиги билан ҳамкорлик қилиш.
Нодавлат архивлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Нодавлат архивлар тугатилаётганда архивнинг мулкдорлари (муассислари) томонидан мазкур архивнинг архив фондлари тегишинча бошқа архивларга ёки архив ҳужжатларининг эгаларига белгиланган тартибда топширилиши шарт.
192-модда. Электрон архивни ташкил этиш
Электрон архив қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади.
Электрон архивларнинг ўзига хос талаблари қуйидагилардан иборат:
электрон архив тизимининг аппарат-дастурий таъминоти мавжудлиги;
электрон архив фондлари ва ҳужжатларини яратиш учун зарур воситаларнинг, шу жумладан рақамлаштириш қурилмалари ва дастурларининг мавжудлиги;
электрон архив ҳужжатларини қидириш, бошқариш ва уларга ишлов бериш имкониятининг мавжудлиги;
электрон шаклдаги архив ҳужжатининг асл архив ҳужжати билан бир хиллигини таъминлаш;
электрон архив тизимининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этиш»;
иккинчи қисмидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари» деган сўзлар «давлат ҳокимияти органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Ўзархив» агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 21-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзархив» агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Давлат ҳокимияти органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ҳужжатларни сақлаш муддатлари кўрсатилган соҳавий рўйхатларини ишлаб чиқиши ҳамда «Ўзархив» агентлиги билан келишиши шарт.
Электрон ҳужжатларни, шунингдек архив ҳужжатининг электрон нусхаларини сақлаш муддатлари ушбу турдаги қоғоздаги ҳужжатлар учун белгиланган муддатлардан кам бўлмаслиги керак»;
тўққизинчи қисми ўн биринчи қисм деб ҳисоблансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, республика бўйсунувидаги давлат муассасалари ва ташкилотларининг, шунингдек давлат иштирокидаги корхоналарнинг архив ҳужжатлари — ўн беш йил мобайнида;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларининг, вилоят бўйсунувидаги давлат муассасалари ва ташкилотларининг архив ҳужжатлари — ўн йил мобайнида»;
тўққизинчи хатбошисидаги «киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари» деган сўзлар «киноҳужжатлар, фотоҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«махфий ҳужжатлар — ўттиз йил мобайнида»;
иккинчи қисмидаги «алоҳида қимматга эга бўлган» деган сўзлар «алоҳида қимматли ҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Агар қонунчиликда ёки ҳужжатларни сақлаш муддатлари кўрсатилган соҳавий рўйхатда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувлари, нотариал ҳаракатларнинг ёзувлари, суд ишлари ва хўжалик китоблари идоравий архивларда етмиш беш йил мобайнида сақланиши лозим ҳамда идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатлари ўтгач улар белгиланган тартибда давлат архивларига топширилади.
Архив ҳужжатларининг электрон нусхалари Ягона миллий архив ахборот тизими орқали топширилади.
Идоравий архивда вақтинча сақлаш муддати тугаган махфий ҳужжатлар махфийликдан чиқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқилганидан кейин экспертлар комиссиясининг хулосасига кўра, давлат архивига белгиланган тартибда топширилади»;
16) қуйидаги мазмундаги 241-модда билан тўлдирилсин:
«241-модда. Шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатлари
2019 йил 1 январгача иш юритуви якунланган шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар идоравий архивларда етмиш беш йил мобайнида сақланади.
2019 йил 1 январдан эътиборан шакллантирилган шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар идоравий архивларда эллик йил мобайнида сақланади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган идоравий архивларда сақлаш муддатлари тугаганидан кейин шахсий таркиб бўйича ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилиши лозим.
Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача муддат ёки тартиб белгиланган бўлса, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган муддатлар қўлланилмайди»;
17) 25-модданинг еттинчи қисмидаги «Ўзархив» агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 27-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзархив» агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 28-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган архив маълумотномаларини, шунингдек давлат органларига архив маълумотномаларини ва архив ҳужжатининг кўчирма нусхаларини бериш бепул амалга оширилади»;
20) қуйидаги мазмундаги 51-боб билан тўлдирилсин:
«51-боб. Ягона миллий архив ахборот тизими
291-модда. Ягона миллий архив ахборот тизимининг асосий қоидалари
Архив ҳужжатларини ва улар ҳақидаги маълумотларни жамлаш, сақлаш, ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш жараёнларини комплекс автоматлаштириш учун ва архив ишини амалга оширишга алоқадор ташкилотлар билан ахборотга оид ҳамкорликнинг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган ахборот тизими Ягона миллий архив ахборот тизимидир.
Ягона миллий архив ахборот тизими «Ўзархив» агентлигига тегишлидир.
«Ўзархив» агентлиги Ягона миллий архив ахборот тизимидан бошқа идоралар томонидан фойдаланилишини таъминлайди.
Ягона миллий архив ахборот тизимига маълумотларни киритиш архив ҳужжатларининг конфиденциаллигини ошкор этиш деб ҳисобланмайди.
Ягона миллий архив ахборот тизими орқали алмашилаётган ахборот қонунчиликка мувофиқ иш юритишга расмий ҳужжат сифатида қабул қилинади.
292-модда. Ягона миллий архив ахборот тизимига маълумотлар киритиш
Ягона миллий архив ахборот тизимига маълумотларни киритиш архив ва ташкилотларнинг ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ягона миллий архив ахборот тизимидаги идентификация қилиш имконини берадиган реквизитларига эга бўлган электрон архив ҳужжати асл нусха сифатида тан олинади.
«Ўзархив» агентлиги Ягона миллий архив ахборот тизимига киритилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг турларини ҳамда ахборот тизими билан боғлиқ техник талабларни белгилайди.
293-модда. Ягона миллий архив ахборот тизимининг ахборотга оид ҳамкорлиги
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ўзининг электрон архив ахборот тизимларини ҳамда ресурсларини Ягона миллий архив ахборот тизимига интеграция қилиши шарт, бундан идоравий архивларнинг давлат сирларини ташкил этувчи архив ҳужжатларини ўз ичига олган ҳужжатли материаллар мустасно.
Нодавлат корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзининг электрон архив ахборот тизимларини ташкил этиши ёки мавжуд ахборот тизимларини Ягона миллий архив ахборот тизимига интеграция қилиши мумкин».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 10, 1155-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1322-модда; 2026 йил, № 1, 2, 4-моддалар, № 2, 133-модда) қуйидаги мазмундаги 281-модда билан тўлдирилсин:
«281-модда. Лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни «Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими доирасида олишнинг ўзига хос хусусиятлари
«Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими доирасида талабгор фаолиятнинг лицензияланадиган турини ёки амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турини махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга бепул тарзда хабар берган ҳолда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан амалга ошириши мумкин.
«Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режимининг амал қилиш муддати уч ой бўлиб, ушбу муддат давомида талабгор муайян фаолиятни (ҳаракатни) лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга оширганлик учун жавобгарликка тортилмайди.
Талабгор «Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режимининг амал қилиш муддати давомида:
ўз фаолиятини (ҳаракатларини) лицензия ёки рухсат бериш талабларига ва шартларига мувофиқлаштириш чораларини кўради;
тегишли лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни белгиланган тартибда олади ёхуд мазкур фаолиятни (ҳаракатларни) тугатади.
«Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими амал қиладиган фаолиятнинг лицензияланадиган тури ва амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) тури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ҳамда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади».
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 август,
ЎРҚ-1164-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)