Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН АРХИТЕКТОРЛАР УЮШМАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини янада ривожлантириш, бунда Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг ўрни ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасига ўз куч-ғайратларини архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини рўёбга чиқаришга қаратиш тавсия этилсин:
архитектура ва шаҳарсозлик фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда қатнашиш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшайдиган жойларни обод қилишнинг архитектура-режалаштириш, бадиий сифатини ривожлантириш ва яхшилаш;
лойиҳалаштириш, шунингдек, миллий анъаналар ва хорижий меъморчиликнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш жараёнларини бошқаришнинг замонавий усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш;
меъморчиликнинг миллий маданий меросини ўрганиш ва сақлаш, унинг ютуқларини анжуманлар, симпозиумлар, кўргазмалар ва энг яхши лойиҳалар учун танловлар ўтказиш йўли билан тарғиб қилиш;
республика архитекторларининг ижодий фаоллигини ривожлантириш, уларнинг касб-ҳунар даражаларини ошириш, ўзига қарашли архитектура жамғармасининг ишлаб чиқариш қувватларидан кенгроқ фойдаланиш, архитектуранинг малакали кадрларини тайёрлаш.
2. Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси «Давархитекқурилиш» қўмитаси, республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда 1998 йил 1 октябргача 2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Архитектурасини ривожлантиришнинг миллий дастури концепциясини тайёрласин.
3. Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси, «Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмаси ва «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси, «Ўзавтойўл» давлат концерни, «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» трести ва республиканинг бир қатор лойиҳалаштириш институтларининг Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасига молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин;
1998 йилда Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 5 млн. сўм ажратилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 ноябрдаги 254-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасига унинг жойлардаги бўлимларини ташкил этишда, уларни бинолар ва алоқа воситалари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
ҳомийлар томонидан ўтказилган маблағлардан6 архитектура ишини янада ривожлантириш, илмий-тадқиқот фаолияти, Архитекторлар уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижодий ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун фойдаланилиши керак.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 16 июнь,
254-сон