|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.09.2021
|
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Бош архив бошқармасининг
2000 йил 11 февралдаги
4-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Ўзбошархив йиғилишининг
1998 йил 27 октябрдаги 3-сон
баённомаси билан
«МАЪҚУЛЛАНГАН»
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар бирлашмаларининг доимий ҳаракатдаги марказий эксперт комиссия (МЭК)си тўғрисида
намунавий низом
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 21 февралда 898-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур намунавий низом Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 6 сентябрдаги 317-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар бирлашмаларининг доимий ҳаракатдаги Марказий эксперт комиссия (МЭК)си тўғрисида намунавий низом, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 898-3, 11.09.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат архивлари, ҳудудий архив иши бошқармаларида бошқарув (иш юритиш), илмий-техникавий, кино, фото, фоно ва бошқа махсус ҳужжатлар қимматлилиги экспертизасини ташкил этиш ва ҳужжатларни архивларга сақлаш учун топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни ўтказиш ҳамда давлат архивларининг жамлаш манбаи бўлган ташкилот, муассаса,корхоналарнинг Марказий эксперт комиссиялари (МЭК) ва эксперт комиссиялари (ЭК) фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун доимий фаолият юритувчи комиссия тузилади.
1.2. Марказий Эксперт Комиссияси маслаҳат органи ҳисобланади. МЭК қарорлари ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиб ва зарур ҳолатларда тегишли давлат архиви томонидан келишилгандан сўнг кучга киради.
1.3. Марказий эксперт комиссияси ташкилот раҳбарининг буйруғига биноан асосий таркибий бўлинмаларнинг юқори малакали мутахассисларидан, раҳбар ходимлардан бири раислигида тайинланади. Комиссия таркибига ташкилот архиви мудири ва тегишли архив муассасасининг вакили мажбурий тартибда киритилади. Марказий эксперт комиссияси таркибига қуйи корхона ва ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.
1.4 МЭК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Архивлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига асосланади.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бош директорининг 2008 йил 9 апрелдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 898-1, 23.04.2008 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 141-модда)
1.5. Ташкилот томонидан ушбу Намунавий Низомга мувофиқ МЭК Низоми ишлаб чиқилади, тегишли архив муассасаси билан келишилган ҳолда раҳбар томонидан тасдиқланади.
2. МАРКАЗИЙ ЭКСПЕРТ КОМИССИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ.
Марказий Эксперт комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
2.1. Ташкилот ва қуйи корхона ва ташкилотлар фаолиятида шаклланадиган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатлари таркибини оптималлаштириш масалалари бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқади.
2.2. Давлат архивларининг жамлаш манбаи ва жамлаш манбаи бўлмаган ташкилот, унинг таркибий бўлинмалари ва унга бўйсунувчи ташкилотлар рўйхати, уларнинг иш юритиш йўриқномалари лойиҳаси, давлат архивларига топширилиши мумкин бўлган ҳужжатлар рўйхати, ташкилотларнинг ва уларнинг қуйи тизимидаги ЭК тўғрисида низомлари, ҳамда иш юритиш ҳужжатлари бўйича меъёрий-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, ҳужжатларни қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва ҳужжатларни архивда сақлашга тайёрлаш ишларини кўриб чиқади ва тегишли давлат архивига тақдим этади.
2.3.Ташкилот, унинг таркибий бўлинмалари ва унга бўйсунувчи ташкилот ва муассаса ҳужжатларни қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказиш, иш юритишда (ҳужжатларни классификацияш, йиғмажилдлар номенклатурасини тузишда, ташкилотда амалиёт ишларини жорий қилишда, иш юритишда ҳужжатларни шакллантириш ва ҳужжатларни архивда сақлашга тайёрлаш) ишларини ташкилотларнинг тегишли давлат архивлари эксперт-текширув комиссияси (ЭТК) ёки Марказий эксперт-текширув комиссияси (МЭТК) кўриб чиқиб, тавсиялар киритади.
2.4. Ташкилот, унинг таркибий бўлинмалари ва унга бўйсинувчи ташкилот ва муассаса архив билан ҳамкорликда иш юритиш хизматини тартибга келтириш ва ҳужжатларни сақлаш учун ажратиш ва ҳужжатларини йўқ қилишда иштирок этади.
2.5. Ўрнатилган тартибда кўриб чиқиб, Маъқуллаш ҳақида қарор қилади ва тасдиқлашга тақдим этади:
Ҳужжатларни давлат сақланишига топшириш учун тайёрлаш ва топшириш режа-жадвалларини тузади;
ҳужжатлар ва йиғмажилдлар номенклатураси;
иш юритиш йўриқномаси;
доимий ва узоқ муддатли (10 йилдан ортиқ) сақланиши лозим бўлган йиғмажилдлар рўйхатлари, шу жумладан, шахсий таркиб ҳужжатлари йиғмажилдлари рўйхатлари;
сақлаш муддатларига эга бўлган соҳавий ҳужжатларнинг рўйхатлари;
доимий сақланадиган лойиҳалар ва муаммоли (мавзу) илмий-техникавий ҳужжатлар рўйхати;
сақлаш муддати тугаган ва йўқ қилишга ажратилган ҳужжатларнинг далолатномалари ташкилот, унинг таркибий бўлинмалари ва унга бўйсунувчи ташкилот ва муассасанинг ўзида ўрнатилган тартибда кўриб чиқади ва тегишли қарорлар қабул қилади;
ташкилот, унинг таркибий бўлинмасидаги ташкилот ва муассасанинг ўзида йўқолган ва қидирув натижасида топилмаган йиғмажилдлар тўғрисидаги далолатнома;
ташкилот, унинг таркибий бўлинмасидаги ташкилот ва муассасанинг ўзида шикастланган ва тузатиб бўлмайдиган йиғмажилдлар тўғрисидаги далолатнома;
алоҳида қимматли йиғмажилдлар рўйхатлари ва суғурта фонди.
2.6. Ташкилот, унинг таркибий бўлинмалари ва унга бўйсунувчи ташкилот ва муассасанинг сақлаш муддати тугаган йиғмажилдларни мустақил йўқ қилишга ажратиш далолатномаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқиб,тасдиқланган доимий ва узоқ муддат сақланадиган хронологик даврга мувофиқ йиғмажилдлар рўйхатларини тегишли архив муассасаси билан келишилган ҳолда ЭК аъзолари қарори қабул қилинади.
2.7. Ташкилот, унинг таркибий бўлинмалари ва унга бўйсунувчи ташкилот ва муассасанинг Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди (МАФ) ҳужжатлари таркибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар кўриб чиқади, ҳужжатлар сақлов муддатлари кўрсатилган амалдаги рўйхатда айрим сақлов муддатларига ўзгартириш киритилган алоҳида ҳужжатлар юзасидан таклифлар беради ва тегишли архивга кўриб чиқишга тақдим этади:
2.8. Эксперт комиссияларининг ишларини услубий бошқаришни ва назоратини амалга оширади. Йиғилишларида эксперт комиссияларининг фаолиятини текшириш натижаларини, комиссиялар раислари маърузалари ва хабарларини эшитиб боради .
2.9. Ташкилот ва қуйи корхона ва ташкилотларда иш юритиш, архив хизмати, Эксперт Комиссияси аъзоларига инструктаж олиб бориш, иш юзасидан маслаҳатлар бериш, малакаларини мунтазам ошириб бориш тадбирларни ташкил қилади.
2.10. Жамлаш манбаи ҳисобланмаган ташкилот ва қуйи корхона ва ташкилотларда йиғмажилдлар номенклатурасини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва келишиш, ташкилотларда ҳужжатларни ҳисобини олиб бориш ва сақлаш бўйича услубий қўлланмалар бўйича амалий-услубий ёрдам беради.
3. МАРКАЗИЙ ЭКСПЕРТ КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Марказий Эксперт Комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
3.1. Жамлаш манбаи ҳисобланган ташкилот ва қуйи корхона ва ташкилотларда иш юритишини олиб бориш, ҳужжатларни қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва идоравий сақловга топшириш учун тайёрлаш бўйича кўрсатмалар бериш, шунингдек доимий ва узоқ муддатли йиғмажилдлар рўйхатларини кўриб чиқиш, етишмаётган ҳужжатларни сабабларини ёзма тушунтириш хатини ўрнатилган тартибда талаб қилиш.
3.2. Ташкилотнинг таркибий бўлинмалари, иш юритиш хизмати, қуйи корхона ва ташкилотларнинг архив раҳбарларининг ҳужжатларини расмийлаштириш сифати ва йиғмажилдларни шакллантириш, доимий ва узоқ муддатли ҳужжатларни ҳисобга олиш ва сақлаш тўғрисидаги ахборотларини эшитиш.
3.3. Ташкилотнинг таркибий бўлинмалари ва унинг қуйи корхона ва ташкилотларидан ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилаш учун зарур бўлган хулосалар ва бошқа материалларни сўраб олиш.
3.4. МЭК йиғилишларига ташкилотнинг таркибий бўлинмалари ва унинг тизимидаги ташкилотлари мутахассисларини маслаҳатчи ва эксперт сифатида, зарурат бўлганда тегишли архив муассасалари ходимларини таклиф этиш.
3.5. Қуйи корхона ва ташкилотларнинг иш юритиш ва архивлар ҳолатини текшириш ва жамоавий кўрикларни ўтказишда иштирок этиш.
3.6. Ташкилот раҳбариятини Марказий Эксперт комиссияси ЭК фаолиятидан мунтазам хабардор этиб бориш.
4. МАРКАЗИЙ ЭКСПЕРТ КОМИССИЯСИ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
4.1. Марказий эксперт комиссияси ўз фаолиятини тегишли давлат архивининг Эксперт-текширув услубий комиссияси билан бевосита ҳамкорликда олиб боради ва тегишли давлат архивидан керакли ташкилий-услубий кўрсатмалар олади.
4.2. Марказий Эксперт Комиссияси ўз ишини ташкилот раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа асосида олиб боради ва раҳбариятга ўз иш фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот беради.
4.3. Марказий Эксперт Комиссияси фаолияти ва унинг ваколат доирасига тегишли масалалар унинг йиғилишларида кўриб чиқилади, улар зарур бўлганда йилига камида 2 мартадан кам бўлмаган холда кўриб чиқилади.
4.4. МЭКнинг қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади. МЭК йиғилишлари баённома орқали расмийлаштириб борилади.
4.5. МЭК ишини олиб бориш ва унинг ҳужжатларини сақлаш комиссия котибига юклатилади.