Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.10.2008
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА УНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонуни)»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини бажариш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар мажмуини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссияси:
эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг масъулиятини тартибга солуви стандартлар ҳамда қоидаларни;
зарурат бўлганда мустақил аудитор ташкилотларнинг эксперт хулосаларидан фойдаланган ҳолда қимматли қоғозларнинг бошланғич нархларини, уларнинг ликвидлилик даражасини аниқлаш учун қимматли қоғозлар эмитентларининг молиявий аҳволини баҳолаш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5.Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
давлат корхоналарини қайта ташкил қилиш йўли билан барпо этилган акционерлик жамиятларининг рўйхатларини республика матбуотида йилнинг ҳар чорагида албатта эълон қилинишини таъминласин;
акцияларини биржа савдолари орқали ва биржадан ташқари бозорда сотиш юзасидан шартнома-топшириқномалар тузищда инвестиция муассасалари билан ишлаш тартибини белгиласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқадиган солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин;
Давлат комиссиясини таъминлашга, шунингдек унинг моддий-техника базасини яратишга белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Давлат комиссиясини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини, шунингдек «Тошкент» Республика фонд биржасини ҳамда «Вақт» миллий депозитарийсини биржа савдоларининг электрон тизимини ташкил этиш, ҳудудий бўлинмалар ва вилоятлар депозитар тузилмалари билан ахборотлар алмашиш учун алоқанинг умумдавлат воситалари билан, шунингдек инвесторларнинг қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссиясининг эмитентлар тўғрисидаги маълумотлари банкидан фойдаланиши тизимини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1996-1997 ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртларида қимматли қоғозлар бозори соҳаси мутахассисларини тайёрлашни назарда тутсин.
9. «Ўздавтелерадио» компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссияси билан биргаликда акционерлаштириш, қимматли қоғозларнинг ҳар хил турларини чиқариш хусусиятлари, Давлат комиссияси, фонд биржаси Миллий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа муассасалари фаолияти билан боғлиқ масалаларни аҳолига мунтазам тушунтириб боришни таъминласинлар.
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари бўйича давлат комиссиясининг ишчи аппаратини Мустақиллик майдони, 5-уйдаги 20 қаватли маъмурий бинога жойлаштирсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Давлат комиссиясининг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш учун зарур жойлар ажратилишини таъминласинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 7 сентябрь,
351-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)