Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 30 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 6 майда маъқулланган
Сенат томонидан 2005 йил 6 майда маъқулланган
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сонли Қонунига асосан 2021 йил 16 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2020 й., 03/20/641/1389-сон)
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда):
1) 32-моддасининг тўртинчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 43-моддасининг тўққизинчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 ва 4-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 4-моддасининг иккинчи хатбошисидаги, 5-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 8-бандларидаги, 6-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2005 йил 24 майдаги 98 (3643)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 23 май,
ЎРҚ–2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 148-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2013 й., 52-сон, 686-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2020 й., 03/20/641/1389-сон; 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)