Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш, ҳудудлар ва тармоқларнинг жадал ривожланишини таъминлаш учун уларнинг инвестициявий жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин, уни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари маблағлари;
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бир ой муддатда Жамғармага Агентлик харажатларини қоплаш учун 30 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари Агентлик томонидан моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шартнома асосида жалб қилинадиган юқори малакали, шу жумладан хорижий мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан чет элда ўтказиладиган тадбирларни ташкил қилиш ва иштирок этиш ҳамда Агентлик олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга сарфланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
8. Агентликка:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи илмий, тадқиқот ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини ҳамда экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида, шу жумладан, маблағларни уларнинг хориждаги ҳисобварақларига ўтказиш орқали тўлаш;
хорижий давлатларнинг тегишли идоралари, халқаро ташкилотлар ва хорижий юридик шахслар билан халқаро шартномалар ва битимлар тузиш;
ўз ваколатлари доирасида маслаҳат-кенгаш органлари ва эксперт комиссияларини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида Агентлик тадқиқотлари натижаларини эълон қилиш ва муҳокама қилишни ташкил этишга кўмаклашсин.
11. Белгилаб қўйилсинки:
Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади;
Давлат бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Агентлик даромадлари солиққа солиш объекти ҳисобланмайди;
Агентлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Агентлик билан келишилиши лозим;
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари Агентликнинг сўровига кўра тегишли маълумотларни, шу жумладан бирламчи статистик маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради.
12. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Агентлик ходимларига илгари ишлаган жойида берилган, шу жумладан кўп йиллик меҳнати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устамалар ва қўшимча ҳақлар сақланиб қолади, ҳарбий ва махсус унвонларга эга бўлмаган олий юридик маълумотли ходимлар учун эса ўрнатилган тартибда адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун белгиланган мартаба даражалари берилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик директори Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларига шахсий устамалар, бир марталик мукофотларни белгилаш ҳуқуқига эга.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
13. Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Агентликни жойлаштириш чораларини кўрсин.
14. Молия вазирлиги:
Агентлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан биноларни таъмирлаш, мебель ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш учун ўрнатилган тартибда маблағлар ажратиш чораларини кўрсин;
2021 йил июлдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида алоҳида модда билан Агентлик фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
15. Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда Агентлик Кенгашига Агентлик ва Жамғарма тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш учун киритсин;
икки ой муддатда Агентликнинг зарур назарий билим ва амалий тажрибага эга бўлган, Агентликка юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошира оладиган юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.
16. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни белгиланган тартибда зарур телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси, Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти билан таъминласин.
17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июль,
ПФ-6264-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 06/21/6264/0690-сон; 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)