|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС МАКТАБ МУАММОЛАРИ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий ва ўрта таълим тизимини янада такомиллаштиришга, кўп босқичда мутахассислар тайёрлашга, кадрлар тайёрлаш жаҳон тажрибаси ютуқларини Ўзбекистон ўқув-таълим амалиётига жорий этишга муҳим аҳамият бериб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари бўйича республика ўқув-методика кабинети;
Тошкент давлат университетининг социологик тадқиқотлар маркази негизида Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 — 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 сентябрдаги 426-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 409-модда)
5. Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти Тошкент архитектура-қурилиш институти биносига жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Пахтакор кўчаси, 3-уй.
6. Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти харажатлари билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бюджетдан ажратиладиган умумий маблағлар доирасида амалга оширилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 31 июль,
302-сон