|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ҚОБУЛ-ТЎЙТЕПА ТЕКСТИЛЬ» ЎЗБЕКИСТОН — КОРЕЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Пахта толасини чуқур қайта ишлашни таъминлаш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва республиканинг экспорт имкониятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 октябрдаги 487-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
қувватлар ишга туширилгандан сўнг дастлабки икки йилда қўшма корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг камида 80 фоизи ва кейинги йилларда камида 90 фоизи экспортга етказиб берилишини таъминлайди;
қурилаётган корхона учун ётоқхона, ходимлар учун турар жойлар, поликлиника, профилакторий, спорт иншоотларини ўз ичига олувчи ижтимоий-маданий соҳа корхоналарини, шунингдек, Тошкент шаҳрида савдо уйини барпо этади.
(2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 октябрдаги 487-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 — 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 октябрдаги 487-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 17 июль,
275-сон