|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗТАДБИРКОРБАНК»НИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИДА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзтадбиркорбанк»нинг нормал фаолият кўрсатиши ва олдига қўйилган вазифаларни бажариши мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, банкнинг устав жамғармаси 4,3 млрд. сўмдан иборат деб эълон қилинган ва Молия вазирлиги — 1,5 млрд. сўм, «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» — 100 млн сўм, Шахсий ёрдамчи хўжалик эгалари уюшмаси — 95 млн. сўм ва 200 га яқин қишлоқ тадбиркорлари — 72 млн. сўм миқдорида устав сармоясидаги улуши билан унинг асосий таъсисчилари этиб белгиланган.
Таъсисчиларни қўшимча жалб қилиш ишлари давом эттирилсин ва бу ишлар жорий йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда тугаллансин.
2. «Ўзтадбиркорбанк» нинг устав жамғармаси акцияларни тарқатишдан олинган маблағлар ҳисобига шаклланишини ҳисобга олиб, яқин вақт ичида уларни таъсисчилар ўртасида жойлаштиришга доир барча ишлар тугаллансин.
3. «Ўзтадбиркорбанк»ка деҳқон (фермер) хўжаликларига, шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига, қишлоқ хўжалиги ижарачиларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик ва хусусий корхоналарга кредитларни қуйидаги фоизларда бериш тавсия этилсин:
| чорвачилик, дончилик ва чорва озуқаси етиштирувчи хўжаликларга |
— 15 фоиз; |
| мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга |
— 20 фоиз; |
| қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик ва хусусий корхоналарга |
— 25 фоиз; |
| қишлоқдаги бошқа тадбиркорларга | — умумий тижорат асосида |
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзтадбиркорбанк» буюртманомасига кўра олий ўқув юртларининг тегишли мутахассисликлар бўйича битирувчиларини банк тизимида ишлаш учун юборишни назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» «Ўзтадбиркорбанк»ни малакали мутахассислар билан тўлдиришда самарали ёрдам кўрсатсинлар.
5. «Ўзшартномасавдо», «Ўзбексавдо» уюшмалари, Ўзбекбирлашув, «Ўзқишлоқхўжаликтаьминоттузатиш», Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Ўзтадбиркорбанк» буюртманомасига кўра зарур миқдорда асбоб-анжомлар, компьютер техникаси, транспорт ва алоқа воситалари ажратишни таъминласинлар.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари бир ой муддатда «Ўзтадбиркорбанк»нинг филиалларига, телефон алоқаси билан таъминлаган ҳолда, тегишли хизмат бинолари ажратсинлар.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзтадбиркорбанк»ка ижарага берилган Жуковский кўчаси, 52-уйдаги бинони бир ой муддатда унинг балансига ўтказсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 24 апрель,
187-сон